Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet166/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Ҳисоб-китоб чеки - ҳисобварақ эгаси (чек берувчи) нинг ҳисобвараЃидан муайян суммани олувчи (чек ушловчи)нинг ҳисобвараЃига ўтказиш тўЃрисида банкнинг махсус бланкида тузилиб, банкка ѓзма равишда берган топшириқдир.
Ҳисоб-китоб чеклари, нафақат хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар билан жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади.
Ҳисоб-китоб чеклари қуйидаги турларга бўлинади:

  1. банк акцептламаган чеклар;

  2. банк акцептлаган чеклар;

  3. эгасининг номи ѓзилган (ҳисоб-китоб) чеклари – бир марталик;

  4. лимитланган дафтарчалар чеклари.

Чек бланклари Марказий банк билан келишиб белгиланган андозада, тижорат банкларининг буюртмалари бўйича тайѓрланади. Чек дафтарчаларининг бланклари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.
Лимитланган чек дафтарчаларидан берилган чеклар уларни хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этиш учун 10 кун мобайнида амал қилади. Бунда улар ѓзиб берилган кун ҳисобига кирмайди.
Чеклар тўлов суммаси белгиланган вақтда ѓзиб борилади. Чек дафтарчаларининг эгалари уларни маҳсулот етказиб берувчилар (чек бўйича пул олувчилар) га бериши, шунингдек тўлдирилмаган чек бланкларига имзо чекиб қўйиши тақиқланади.
Дафтарчадан чеклар берилаѓтганда маблаЃларнинг депонентга қўйилиши 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃи дебетида ҳамда 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти», 5210-«Валюта счЄти», 6810-«Ќисқа муддатли кредитлар» ҳисобварақлари ва шунга ўхшаш бошқа ҳисобварақларнинг кредит қисмида акс эттирилади. Банкдан олинган чек дафтарчалари бўйича суммалар корхона берган чеклар пули тўланишига қараб, яъни банк ўзига тақдим этилган чеклар пулини тўлаган (банк берган кўчирмаларга мувофиқ) суммаларда 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃи кредитидан ҳисоб-китоблар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақлар дебетига ўтказиб турилади. Берилган, лекин банк пулини тўламаган чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃида қолади, 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃи бўйича сальдо банк берган кўчирмадаги сальдога мос келиши лозим. Банкка қайтарилган (фойдаланилмаган) чеклар бўйича суммалар 5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃининг кредит қисмида 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» ѓки 5210-«Валюта счЄти» ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
5520-«Чек дафтарчалари» ҳисобвараЃи юзасидан таҳлилий ҳисоб олинган ҳар бир чек дафтарчаси бўйича юритилади.
Корхоналарнинг алоҳида баланс билан ажратилган ва жорий харажатлар қилиш учун маҳаллий банк муассасаларида жорий ҳисобварақлар очилган филиаллари, унга кирувчи таркибий бўлинмалар юқорида айтилган маблаЃлар ҳаракатини 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобвараЃининг алоҳида аналитик ҳисобвараЃида акс эттирадилар.
Хорижий валютада пул маблаЃлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобвараЃида алоҳида юритилади. Мазкур ҳисобварақда таҳлилий ҳисоб юритилиши мамлакат ҳудудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтарчалари ва шу кабилардаги пул маблаЃлари мавжудлиги ҳамда ҳаракати тўЃрисида маълумот олиш имкониятини таъминлаши лозим.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish