Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


_ йил январь ойи учун 6990-«Бошқа мажбуриятлар» ҳисобвараЃининг аналитик ҳисоби бўйича



Download 3,42 Mb.
bet174/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

200_ йил январь ойи учун 6990-«Бошқа мажбуриятлар» ҳисобвараЃининг аналитик ҳисоби бўйича
7-қайднома



Дебитор ва кредиторлар номи, манзили

Ой бошига сальдо

Дебет обороти

Кредит обороти







д-т

к-т

асос (ѓзув мазмуни)

коррес. ҳисобварақ

сумма

асос (ѓзув мазмуни)

5010

5110

-








































































































































Жами:




























16.6. Банк кредитлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби

Корхоналар ўз маблаЃлари етарли бўлмаганида банкдан кредит маблаЃлари ѓки бошқа юридик ва жисмоний шахслардан қарз маблаЃлари олишлари мумкин.


Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблаЃларини маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиЃиндисидир.
Кредитлаш орқали аҳолининг, корхонанинг ва давлатнинг бўш турган пул маблаЃлари банкларда тўпланади ҳамда муайян ҳақ эвазига вақтинча фойдаланиш учун хўжалик юритувчи субъектларга берилади. Маълумки, ишлаб чиқариш воситалари кўринишидаги капиталнинг тармоқдан-тармоққа ўтиш имкониятлари жуда чекланган, лекин иқтисодиѓтда ҳар доим иқтисодий ресурсларни, энг аввало капитални, тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш зарурияти мавжуд бўлади. Бу вазифани энг оқилона тарзда кредит механизми ва унинг таркибий қисми бўлган банк кредити адо этади. Банк кредити воситасида молиявий ресурслар пул капитали сифатида жамланади ҳамда тармоқлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида бозор талаблари асосида тақсимланади, кредитни белгиланган муддат давомида қайтариш ва кредитдан фойдаланганлик учун муайян ҳақ тўлаш зарурлиги кредитга олинган маблаЃлардан юқори самара бера оладиган фаолият соҳаларида фойдаланишга мажбур этади. Шундай қилиб, кредит иқтисодий самарадорлик даражасини оширишга хизмат қилади. Банк кредитининг муҳим вазифаларидан бири бу ишлаб турган корхоналар маблаЃларини доиравий алмаштиришнинг узлуксизлигини таъминлашдан иборат. Бу асосан қисқа муддатли кредитлаш воситасида амалга оширилади.
Банк кредити корхоналар фаолияти самарадорлиги оширишга хизмат қилиши туфайли иқтисодиЄтда фойданинг капиталлашуви жараѓнларини тезлаштиради. Банк кредити мамлакатда пул массасининг ҳажми ва таркибига, тўлов оборотига, пул муомаласи тезлигига жуда кучли таъсир кўрсатади. Банк векселлари, облигациялари, сертификатлар ва бошқа муддатли, мажбуриятли қимматли қоЃозлар чиқариш орқали кредит пулларини вужудга келтирдилар. Берилган кредит маблаЃлари билан бир қаторда кредит пуллари ҳам мамлакатда жами талабга таъсир кўрсатади ва жами миллий маҳсулот сотилишини тезлаштиради. Банк кредити давлат томонидан тартибга солинади. Кредитлаш тартиб қоидаларини ўз ваколатлари доирасида Марказий банк белгилайди. Муайян тармоқлар ва соҳаларнинг ривожланишини раЃбатлантириш мақсадларида қарз олувчилар турли гуруҳларига давлат кафолатлари ва имтиѓзлари жорий этилади. Кредитдан мамлакат экспорт потенциалини юксалтириш, уй-жой қурилиши капитал қўйилмаларини раЃбатлантириш, регионларни жадал ривожлантириш мақсадларда фойдаланиши мумкин. Тижорат банкларининг кредитлари юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин.
Ќайтарилиш муддатларига кўра кредитлар қисқа муддатли (1 йилгача), ўрта муддатли (1 йилдан-5 йилгача) ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ) кредитларга бўлинади. Таъминланганлигига қараб банк кредитлари гаровли, кафолатли ва суЃурталанган кредитларга бўлинади. Таъминланиши талаб этилмасдан берилган кредитлар ишонч кредити деб юритилади. Банк кредити муддатлилик берилиши табақалаштирлиганлиги, таъминланганлиги ва тўловлилиги қоидалари асосида берилади. Муддатлилик кредитга берилган маблаЃлар қайтарилишни таъминланишининг зарурий воситасидир.
Ќатъий белгиланган муддатда қайтарилмаган кредит пул муомаласига салбий таъсир кўрсатади. Чунки, у муомалада товар таъминотига эга бўлмаган пул мавжудлигини билдиради. Кредитга берилган пул маблаЃи банкка қайтиб келмаслиги сабабли шу кредит ресурсларидан бошқа хўжалик юритиш субъектлари маҳрум этиладилар. Тижорат банкининг ликвидлиги ѓмонлашади. Булардан ташқари қарздорнинг ўзи ҳам банкдан янги кредит олиш имкониятидан маҳрум бўлади ва кечиктирилган кредит учун оширилган фоизлар тўлашга мажбур бўлади.
Тижорат банки кредит беришда мижозларнинг молиявий аҳволи, баланснинг ликвидлиги, ўз маблаЃларига эга эканлиги, ҳозирда ва келажакда рентабеллик даражаси кредитдан самарали фойдаланиш ва уни қайтариш имкониятларини характерловчи бошқа сифатларни эътиборга олиши лозим. Банк кредит беришда ҳар бир мижозга алоҳида ѓндошади. Кредитнинг тўловлиги қарздор банкка кредитдан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлаш лозимлигини билдиради. Тўланадиган ҳақ кредит суммасига нисбатан фоизда белгиланади. Банк амалиѓтида йиллик (кредитдан 1 йил фойдаланганлик учун фоиз даражаси) ѓки ойлик (кредитдан 1 ой фойдаланганлиги учун фоиз даражаси) фоизлар қўлланилади. Кредит учун фоиз даражаси ўз моҳиятига кўра кредитнинг баҳосидир.
Бозор иқтисодиѓти шароитида қарзга берилаѓтган маблаЃ ўзига хос товарга айланади. Бу товарнинг бошқа товарлардан фарқи шундаки, унинг ўзи эмас балки ундан фойдаланиш имконияти (ҳуқуқи) сотилади ва бунинг учун фоиз кўринишида ҳақ тўланади. Кредитнинг тўловлиги қарз олувчиларни имкони борича ўз маблаЃларидан фойдаланишга мажбур қилади. Олинган фоиз воситасида банк ўз харажатларини қоплаш ва жалб этилган маблаЃ эгаларига фоиз тўлаш имкониятига эга бўлади.
Банк кредити учун фоиз номинал ва реал даражасини фарқлаш лозим. Фоизнинг реал даражаси унинг номинал даражасидан инфляция суръатини чегириб ташлаб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик юритувчи субъектларга кредит бериш тижорат банклари томонидан «Банклар ва банк фаолияти тўЃрисидаги» Ќонун асосида ва бошқа меъѓрий ҳужжатларга мувофиқ равишда амалга оширилади. Банклар Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар тўЃрисида»ги Ќонунига асосан, ўз капитал ва мустақил балансига, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектларга. уларнинг мулкчилик шаклларидан қаътий назар, шартнома асосида қисқа муддатли кредит берадилар. Кредит мижознинг ҳисоб-китоб счЄти жойлашган банкдан берилади. Бошқа банкларнинг мижозларига кредит берилишига йўл қўйилмайди. Зарар кўриб ишлайдиган, ноликвид балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга кредит берилмайди. Илгари берилган ссудалар эса белгиланган тартибда муддатидан илгари ундириб олинади. Кредит ресурсларидан узоқ муддатли молиявий нобарқарорлик, хўжасизлик ва зарарларни қоплаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кредит ѓрдамида товар-моддий бойликлар, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчиларнинг маблаЃлари етарли бўлмаганида тўловни кечиктириб, товарлар сотиб олишлари ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Корхона кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- Кредит ажратиш тўЃрисидаги ариза, илтимоснома. Унда қарз олувчининг номи, юридик мақоми, жойлашган манзили, унга кредит ҳисоб-китоб хизмати кўрсатувчи банк муассасаси, кредит сўраб, банкка мурожаат қилишнинг сабаблари, кредитдан қандай мақсадларда фойдаланиш мўлжалланаѓтгани, сўралаѓтган кредит суммаси ва уни қайтариш муддати кўрсатилади.
- Кредит буюртманомаси. Унда корхонанинг фаолият турлари ва улар ишлаб чиқараѓтган маҳсулотлар, мавжуд хусусий маблаЃлар, кредитни қайтариш кафолати, ишлаб-чиқариш ва молиявий кўрсаткичлар, жумладан дебиторлик-кредиторлик қарзлари миқдори батафсил баѓн қилинади.
- Техник-иқтисодий асослаш (бизнес-режа). Унда олган кредит ҳисобидан амалга ошириш мўлжалланаѓтган сарф-харажатлар рўйхати, зарурат туЃилганида эса маҳсулот шаклида ифода қилинадиган тахминий маҳсулот ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳажми, бир дона маҳсулот баҳоси, кўрсатилган хизмат ҳақи), режалаштирилаѓтган маҳсулот сотиш бозори, ишлаб чиқариш қувватлари, асбоб-ускуналар, хом-ашѓ ва материалларнинг мавжудлиги кўрсатилади. Шунингдек, корхона томонидан охирги ҳисобот санасигача бўлган баланс, зарурат туЃилганида эса бошқа саналарга оид бўлган ва солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган баланслар ҳам тақдим этилади. Охирги ҳисобот санасига тузилган балансда дебиторлик-кредиторлик қарзлар батафсил баѓн қилиниши ҳамда тўлов муддатидан 90 ва ундан ортиқ кун ўтган қарзларни қиѓслаш далолатномалари илова қилинган бўлиши лозим;
- Кредитни банк амалиѓтида қабул қилинган шаклда ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мажбурияти;
- Молиявий натижалар тўЃрисидаги ҳисобот;
- Оборот маблаЃларининг айланишига доир ҳисоб-китоб;
- Бошқа кредиторлардан олинган қарз маблаЃлари ва бошқа банкларда сақланаѓтган бўш маблаЃларнинг мавжудлиги тўЃрисидаги маълумотнома;
- Ќарз олувчининг бошқа корхоналар сармоясидаги иштироки тўЃрисидаги маълумотлар;
- Мижознинг молиявий аҳволини тасдиқловчи бошқа турли ҳужжатлар.
Банк ходими барча зарур ҳужжатларни олгач, 5 кун муддат ичида Марказий банк талабларида кўзда тутилгани учун бўлЃуси қарз олувчининг кредитга ва тўловга лаѓқатлигини аниқлаши лозим. Бу бизнес-режа тайѓрлаш масалалари билан биргаликда батафсил кўриб чиқилади. Кредитни олишдан кўзда тутилган мақсадларнинг корхонанинг устав фаолиятига ва кредит турининг, унинг мақсадларига мос келиши эътиборга олинади. Банк ходими тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиш натижаларига қараб, кредит бериш ѓки бермаслик юзасидан хулоса тайѓрлайди. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
-кредитга лаѓқатлилик;
-кредитни олишдан кўзда тутилган мақсад;
-унинг муддати ва миқдори;
-кредит қайтарилишининг таъминоти;
-фоиз ставкаси.
Банк ходимининг хулосаси раҳбар томонидан тасдиқлангач, илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда кредит қўмитаси муҳокамасига юборилади. Ҳозирги кунда корхоналарда банк кредитларини ҳисобга олувчи иккита ҳисобвараЃи мавжуд:
6810-«Ќисқа муддатли кредитлар» ҳисобвараЃи
7810-«Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобвараЃи.
6810-«Ќисқа муддатли кредитлар» ҳисобвараЃида мамлакат ҳудудидаги ва чет элдаги банклардан олинган қисқа муддатли кредит бўйича банк билан бўладиган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Таҳлилий ҳисобварақлар кредит тури бўйича очилади. 6810-ҳисобварақ балансга нисбатан пассив ҳисобланиб, кредит томонидан банкдан олинган қисқа муддатли қарзлар, дебетида эса қисқа муддатли қарзларни қайтарилиши ҳисобга олинади, қолдиқ кредит томонида қолади. Унинг аналитик ҳисоби олинган қарзлар турлари бўйича 38-қайдномада, синтетик ҳисоби эса 4-журнал-ордер ѓрдамида юритилади.
7810-«Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобвараЃида давлатимиз ва чет эл валютасида олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Ҳисобварақда узоқ муддатли кредитларнинг турлари балансга нисбатан пассив ҳисобланиб, унинг кредит томонида банкдан олинган узоқ муддатли кредитлар, дебет томонида эса бу қарзларнинг тўланган суммалари ҳисобга олинади. Ќолдиқ кредит томонида қолади. Бу ҳисобварақнинг аналитик ҳисоби олинган қарзлар турлари бўйича 38-қайдномада, синтетик ҳисоби эса 4-журнал-ордер ѓрдамида юритилади.
Корхоналарда ўрта муддатли кредитларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ мавжуд бўлмаганлиги учун бу кредитлар ҳозирги кунда узоқ муддатли кредитларга қўшиб олиб борилади. Яъни 1 йилдан ортиқ муддатга олинган кредитлар 7810-«Узоқ муддатли кредитлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олиб борилади.
Ќисқа муддатли банк кредитлари бўйича қуйидагича бухгалтерия икки ѓқлама ѓзуви амалга оширилади:






Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish