Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet167/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

15.5. Валюта муомалалари ҳисоби

Бозор иқтисодиѓти шароитида корхоналар фақат миллий валюта – сўмдан эмас, балки ҳар хил хорижий валюталардаги пул маблаЃларидан фойдаланмоқда ва муомалаларни амалга оширмоқда. Шу муносабат билан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия ҳисоби объектига айланмоқда.


Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:

  1. валюта муомалалари корхона фаолиятининг ташкил этувчилари сифатида акс эттирилишини;

  2. корхонанинг ҳақиқий валюта аҳволи аниқ акс эттирилишини;

  3. валюта битимларининг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, валюта бойликларининг борлиги, уларнинг бус-бутун сақланиши ва тўЃри фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаши лозим.

Корхона валюта счЄтини Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида исталган ваколатли банкларда очиши мумкин. Корхонанинг чет элдаги хорижий банкда счЄт очиши ва у бўйича муомалаларни амалга ошириши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг рухсати талаб қилинади. Бунинг учун корхона кўрсатилган счЄтлардаги маблаЃлар қолдиқлари тўЃрисидаги ҳисоботни ҳамда бошқа маълумотларни Марказий Банк белгилаган шакл ва муддатларда тақдим этиши шарт.
Валюта счЄтини очиш учун корхона банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

  1. валюта счЄтини очиш тўЃрисидаги белгиланган шаклдаги ариза;

  2. устав ва таъсис шартномасининг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

  3. корхона тузилганлиги ѓки рўйхатга олинганлиги ҳақидаги қарорнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

  4. корхона рўйхатга олинган жойдаги солиқ инспекцияси ва Пенсия фондида ҳисобга қўйилганлиги тўЃрисида маълумотнома;

  5. имзолар намуналари ва муҳр изи туширилган, нотариал тартибда тасдиқланган варақча (карточка);

Корхонанинг валюта счЄтларига қуйидаги манбалардан пул келиб тушади:

  1. экспорт товарларига ҳақ тўлаш учун ваколатли банклар орқали чет элдан ўтказилган суммалар;

  2. ҳисобварақлар эгасидан сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун бошқа соҳиблар (норезидентлар, биринчи воситачилар, транспорт, суЃурта ва бошқа ташкилотлар)нинг валюта счЄтларидан ўтказилган суммалар;

  3. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан рухсат этилган бошқа манбалар.

Валюта счЄтидан маблаЃлар унинг эгаси кўрсатмаси бўйича қуйидаги мақсадларга ўчирилиши мумкин:

  1. счЄт эгасининг экспорт-импорт муомалалари бўйича қабул қилинган банк шаклида чет элга ўтказилиши;

  2. кейинчалик импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ҳақини тўлаш учун чет элга ўтказиш мақсадида ваколатли банк мижозлари ҳисобланган ташқи иқтисодий ташкилотларнинг счЄтларига ўтказилиши;

  3. корхоналар ишлаб чиқарадиган товарлар ҳақини тўлаш учун бошқа соҳиблар (норезидентлар, биринчи воситачилар, транспорт, суЃурта ва бошқа ташкилотлар)нинг валюта счЄтларидан ўтказилиши;

  4. банкнинг воситачилик ҳақини тўлаш мақсадида банкдан хорижий валютада олинган кредитлар бўйича қарзни, почта-телеграф, хизмат сафари харажатларини тўлаш, валюта бозорларида сотиш учун фойдаланилиши;

  5. қонун рухсат этган бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин.

Хорижий валюта маблаЃлари, қийматликлари ва муомалалари хўжалик муомалалари содир бўлган санага Марказий банк курси бўйича сўм эквивалентида акс эттирилади. Жумладан қуйидагилар бўйича:

  1. кассадаги валюта маблаЃлари, банкдаги депозит ва ссуда счЄтлари, аккредитивлар, валюта ссуда қарзлари;

  2. хорижий валютадаги дебитор ва кредитор қарзлар;

  3. тузилган шартномалар бўйича юк бож декларациясини расмийлаштириш санасига импорт қилинган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг кирими;

  4. божхона тўловларининг амалга оширилиши;

  5. хорижий валюта кўринишидаги пулли ҳужжатлар;

  6. хорижий валютадаги қимматли қоЃозлар.

Хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида муомала содир бўлган санага бўлган Марказий банк курси бўйича акс эттирилади.
Хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда содир бўладиган курсдаги фарқ ижобий бўлса – 9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар» ҳисобвараЃида, салбий бўлса – 9620-«Курс фарқларидан зарарлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади.
Хорижий валютанинг сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

  1. валюта счЄтидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича ўтказилиши:

Д-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи
К-т «Валюта ҳисобвараЃи».

  1. Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «БлоксчЄт»дан чиқарилиши:

Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»
К-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи.

  1. валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижий валютанинг сўм эквивалентининг ҳисоб-китоб ҳисобвараЃига ўтказилиши:

Д-т «Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».

  1. хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк курсидан ортиЃининг акс эттирилиши:

Д-т «Бошқа активларнинг сотилиши»
К-т «Курс фарқларидан олинган даромадлар».

  1. хорижий валютани сотишда ҳосил булган салбий курс фарқининг (Марказий банк курсидан паст) акс эттирилиши:

Д-т «Курс фарқларидан зарарлар»
К-т «Бошқа активларнинг сотилиши».
Ўзининг маҳсулот (иш, хизмат)лари нархи (тарифлари)ни хорижий валюта эквивалентида белгилайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюта - сўмда олиб борадилар. Хизмат кўрсатган санада тўланмаларни тушган санасигача Марказий банк курсининг ўзгариши натижасида содир бўладиган фарқ молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилади.
Хорижий валютани сотиб олиш муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ѓзувлар билан расмийлаштирилади:
Валюта бозорида келишилган курс бўйича хорижий валютани сотиб олиш кунига:

  1. хорижий валютани сотиб олиш учун ҳисоб-китоб счЄтидан сўм кўринишидаги маблаЃларни валюта бозорида келишилган сотиб олиш кунига бўлган курс бўйича ўтказиб берилиши:

Д-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи
К-т «Ҳисоб-китоб счЄти».

  1. Марказий банк курси бўйича хорижий валютанинг валюта счЄтига ўтказилиши:

Д-т «Валюта счЄти»
К-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи.

  1. хорижий валютани Марказий банк курсидан паст курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган ижобий курс фарқининг акс эттирилиши:

Д-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи
К-т «Курс фарқларидан олинган даромадлар».
- хорижий валютани Марказий банк курсидан юқори курсда сотиб олиш натижасида содир бўлган салбий курс фарқининг акс эттирилиши:
Д-т «Курс фарқларидан зарарлар»
К-т «Банклардаги махсус счЄтлар» ҳисобвараЃининг «БлоксчЄт» аналитик ҳисобвараЃи.
Мамлакат ҳудудида ва унинг ташқарисида жойлашган банкдаги хорижий валюта счЄтларидаги пул маблаЃларининг ҳаракати ва ҳолати тўЃрисида умумлаштирилган маълумот қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
5210-«Мамлакат ичидаги хорижий валюта ҳисобварақлари»
5220-«Хориждаги валюта ҳисобварақлари».
Корхонанинг валюта маблаЃлари ҳисобварақлари дебетида корхона валюта счЄтларига маблаЃларнинг тушуми, кредит томонида эса ушбу маблаЃларнинг чиқими акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта счЄтлари бўйича муомалалар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган пул-ҳисоблашиш ҳужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблаЃларининг таҳлилий ҳисоби хорижий валютада пул маблаЃларини сақлаш учун банк муассасаларида очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича очилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish