Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet164/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Оддий вексел ѓзма ҳужжат бўлиб, вексел берувчи (қарздор) нинг муайян пул суммасини муайян муддатда ва муайян жойда вексел тутувчига ѓки унинг буйруЃига биноан тўлаши тўЃрисида оддий ва ҳеч нарса билан шартланмаган мажбуриятидир.
Ўтказма вексел (тратта) ѓзма ҳужжат бўлиб, вексел берувчининг тўловчига муайян пул суммасини муайян муддатда ва муайян жойда олувчига ѓки унинг буйруЃига биноан тўлаши тўЃрисида сўзсиз буйруЃидир.
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселлардан амалда фойданилмаяпти. Улар муомалада бўлмасада, аммо ҳисоб-китобларнинг қулай усулидан бири бўлиб ҳисобланади.
Инкассо топшириқномаларига биноан тўловлар ҳисоби корхоналар ҳисобварақларидаги маблаЃларни улар розилигисиз ҳисобдан ўчиришнинг қуйидаги ҳолларида қўлланади: бюджетга тўловлар бўйича боқимандалар, жарималарни ундиришда ва маблаЃларни ҳисобдан ўчиришнинг сўзсиз тартиби белгиланган бошқа ҳолларда: ундирувчиларнинг фармойишлари бўйича; ижро этиш ва унга тенглаштирилган ҳужжатлар бўйича.
МаблаЃларни ҳисобварақлардан сўзсиз тартибда ҳисобдан ўчириш ундирувчиларнинг тўлов талабнома-топшириқномаси бланкида тақдим этиладиган фармойишлари асосида амалга оширилади.
Режали тўловлар тартибидаги ҳисоб-китоблар шакли корхоналар ўртасида, яъни мол етказиб берувчи ва харидор ўртасида доимий алоқа мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади. Ҳисоб-китобнинг бу шакли машинасозлик корхоналарида, кўмир, газ, металл сотиб олишда, озиқ-овқат саноати корхоналари билан савдо ташкилотлари ўртасида нон, сут маҳсулотларини сотиш ва сотиб олишда қўлланилади. Унинг хусусияти шундаки, ҳисоб-китоб ҳар бир жўнатилган маҳсулот учун эмас, балки белгиланган муайян муддатда, яъни ҳар куни ѓки 3-5 кунда бир марта олиб борилади. Ушбу шаклдаги ҳисоб-китобнинг тўЃри олиб борилишини банк назорат қилиб туради. Ҳисоб-китоб ҳужжатлари харидор ѓки мол етказиб берувчи томонидан ѓзилиши мумкин. Вақти-вақти билан жўнатилган маҳсулот ва тўланган пул текшириб турилади, ўртадаги фарқ қўшимча маблаЃ тўлаш ѓки маҳсулот жўнатиш билан тартибга солинади.
Режали тўловлар орқали олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби мол юборувчининг балансида 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар» ҳисобвараЃининг «Режали тўловлар ҳисоб-китоби» аналитик ҳисобвараЃида юритилади.
Маҳсулот сотилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар»
К-т 9010-«Маҳсулотни сотишдан олинган даромад».
Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар».
Мижоз (корхона) чек дафтарчаларини унга хизмат кўрсатувчи банк муассасасидан олади. Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар, касаллик варақаси бўйича нафақалар, мукофотлар, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари учун нақд пулларни банк чеки асосида корхонанинг ҳисоб-китоб счЄтидан шу корхона кассасига беради.
Пул чеки корхонанинг ҳисоб-китоб счЄтидан чекда кўрсатилган нақд пул суммасини бериш тўЃрисида банкка берган фармойишидан иборат. Чек сиѓҳда ѓки шарикли ручкада тўлдирилади. Унда сумма, чек берилган вақт, олувчининг номи, шунингдек, олинган сумманинг нима мақсадда ишлатилиши кўрсатилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish