Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet10/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Бухгалтерия ҳисоби – бу кундалик ва умумий маълумотлар олиш мақсадида корхоналар хўжалик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.
Бухгалтерия ҳисоби ягона халқ хўжалиги ҳисоби тизимининг бир тури бўлганлиги сабабли ҳисобга хос бўлган ҳамма умумий вазифалар унга тегишлидир.
Бухгалтерия ҳисобининг статистик ва оператив ҳисобдан фарқли томонлари қуйидагилардир:

  1. корхоналар маблаЃларининг жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбаларида бўладиган ўзгаришларга олиб келувчи ҳамма хўжалик жараѓни ва муомалаларини ѓппасига қайд қилади;

  2. бу жараѓн ва ўзгаришлар икки ѓқлама ѓзиш усули билан мунтазам, узлуксиз ҳамда ўзаро боЃланган равишда қайд қилинади;

  3. ѓзув фақат ҳужжатларгагина асосланади;

  4. ҳамма хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобида пул ифодасида акс эттирилади.

Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналарда содир бўлаѓтган хўжалик жараѓни ва муомалаларини пул ифодасида ѓппасига узлуксиз, ўзаро боЃланган, ҳужжат билан асосланган ҳолда акс этишини таъминлайди. Ҳисобнинг бу тури оператив ҳисобдан фарқ қилиб, айрим хўжалик операцияларини ѓки жараѓнларини эмас, балки корхона хўжалик фаолиятининг ҳамма томонини қамраб олгани учун статистик ҳисоб каби мустақил иқтисодий фан ҳисобланади.
1.3. Бухгалтерия ҳисоби тарихи
Бозор иқтисодиѓтига ўтиш бухгалтерия касбининг Ѓоятда масъулиятли ва машаққатли эканлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Бухгалтер касбининг шарафли ва машаққатли касб эканлигини тарихга бир назар ташлаш орқали ҳам сезиш мумкин.
Хўжалик ҳисоби тахминан эрамиздан 4 минг йил илгари хўжалик фаолиятининг талаблари асосида юзага келган. Ижтимоий босқичларнинг ўзгариб бориши натижасида ҳисоб объектлари ҳам алмашиб турган ва биринчи ҳисоб услуби-инвентаризация, иккинчиси контокоррент билан, яъни хўжалик жараѓнида шахслар орасидаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан тўлдирилган.
Молиявий муаммоларни акс эттирувчи ѓзувлар илк бор бундан 4000 йил муқаддам қилинганлиги аниқланган. Хусусан, мисрлик ер эгалари далаларни суЃоришда Нил дарѓси сувидан фойдаланганликлари учун дон ва олган ҳосилларидан солиқлар тўлаш бўйича ҳисоб юритишган. Солиқчилар ер эгаларининг уй деворларида тўланган солиқ ҳамда тилхатни билдирувчи белгилар ѓрдамида ѓзувлар қолдиришган. Археологларнинг фикрича, Месопотамиядан топилган лойдан ясалган ѓзувли жадваллар ҳам илк ҳисоб тамойиллари пайдо бўлганлигидан далолат беради. Ҳисоб тизимлари эрамиздан аввалги 2000 йилда ривожланган, икки ѓқлама бухгалтериянинг элементлари эса илк христианлик давридаги Римда пайдо бўлган. Ўша даврда римликларга «амортизация» тушунчаси ҳам таниш эди.
Ўрта асрларга келиб бозор муносабатлари ривожлана бошлаган, лекин хўжалик фаолиятини баҳолашнинг самарали услубларсиз ўсишга эришиш мумкин эмас эди. Самарадорлик даражасини баҳолашда олинган фойдани сарф этилган капиталга нисбатини олиш керакми ѓки фақатгина ўз капиталига нисбатини олиш керакми деган масала пайдо бўлган. Бу масалани ечиш учун ҳисобчилик ишларида кескин ислоҳот ўтказиш зарурияти, яъни ўз маблаЃларини ҳисобга олишда счѓтлар тартибини киритиш, тартиб бўйича барча хўжалик жараѓнларини икки марта бир хил қийматда бир счѓтнинг дебетида ва иккинчи счѓтнинг кредитида акс эттиришга эҳтиѓж туЃилган. Аввал молни сотиб олиш ѓки сотиш оддий ҳисоб юритишда бир хилда акс эттирила бошлаган, чунки уларда ўз маблаЃларининг счѓтлари йўқ бўлганлиги сабабли моддий қийматликларни ҳисобдан чиқариш ѓки қайтариб олмаслик шарти билан олинган маблаЃларни бир хил ѓзувда акс эттириш биринчи ҳолда счѓтнинг кредитида ва иккинчи ҳолда шу счѓтнинг дебетида қайд этиш орқали амалга оширилган.
Икки ѓқлама ѓзув тизими 13-14 асрларда Шимолий Италиянинг айрим савдо марказларида қўлланила бошлаган. Икки ѓқлама бухгалтерия тўла тизимининг илк ҳужжатида 1340 йил санаси акс эттирилган ва бу Генуя муниципиал ѓзувларида бўлганлиги аниқланган. Биринчи бухгалтерия ҳисоби тизими Лука Пачоли исмли роҳиб томонидан юритилган. У ѓзган китобнинг номи «Арифметика ва геометрия суммаси, пропорция ва нисбатлар ҳақидаги билимлар» эди. Асосан математикага баЃишланган бу китоб 1494 йилда ѓзилган. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, ушбу меҳнатнинг бир қисми бўлмиш «Счѓтлар ва ѓзувлар ҳақида рисола» айнан бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлишини билдиради. Унда биринчи бўлиб счѓтларни юритиш, бухгалтер ва харидорларга қўйиладиган талаблар, икки ѓқлама бухгалтериянинг асосий Ѓоялари таърифи, инвентарларнинг ўзгартирилиши каби тушунчалар, бухгалтерия баланси тушунчаси ва бухгалтерия ҳисобининг асосий жараѓни (процедураси) баѓн қилинган. Лука Пачоли асари илк маротаба бухгалтерия ҳисобига тизимий ѓндашишни акс эттирганлиги билан алоҳида эътиборга моликдир.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish