I Б£ЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ 1-боб. Бухгалтерия ҳисоби ва унинг моҳияти 1.1. Ҳисоб ҳақида умумий тушунча Бозор иқтисодиѓти шароитида ҳисоб корхона маблаЃларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараѓнида моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш ва раҳбарлик қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. Корхона фаолиятининг барча жараѓнларини узлуксиз кузатиб бориш зарур. Корхона хўжалик фаолиятида юз берадиган айрим ҳодисаларни кузатиш, ўлчаш ва рўйхат қилиш унинг фаолиятини миқдорларда акс эттиришдан иборатдир. Бу ҳисобнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Ҳисоб ишлари жуда қадим-қадимларда вужудга келган. У турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда мавжуд бўлган. Турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда ҳисобнинг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятлар бевосита шу ижтимоий-иқтисодий босқичларнинг ишлаб чиқариш усули билан белгиланган. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараққиѓтининг ҳамма босқичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисобнинг бажарадиган вазифаларини белгилашимиз мумкин. Ќуйидагилар ҳисобнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:
корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараѓнларни кузатиб бориш;
корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятида содир бўладиган жараѓнларни ҳужжатларда акс эттириш;
махсус ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муомалаларини умумлаштириш ва гуруҳлаш;
корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.
Мамлакатимиз мустақиллик эришганидан кейин эркин бозор муносабатларига асосланган жамиятни барпо этишдек улкан масъулиятли вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фақатгина бозор иқтисодиѓти орқалигина тўкин-сочин жамиятни ҳамда эркин, фаровон ҳаѓтни бунѓд этиш мумкин.
Бозор муносабатларига ўтишда ишлаб чиқаришнинг таркибий тузилишини ўзгартириш, бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулидан демократик бошқарувга асосланган жамиятга ўтиш, иш юритишда ишбилармонлик ва уддабуронлик имкониятларини қўллаб-қувватлашга кенг эътибор берилмоқда. Шу билан бирга мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келмоқда. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳисоб ишларини такомиллаштириш ва уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришни тақозо этади.
Мана шу жараѓнда ҳисобни тўЃри ташкил қилиш ва корхонани самарали бошқариш учун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар қуйидагилардан иборат: