Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet6/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

19-боб. Молиявий ҳисобот.
19.1. Молиявий ҳисобот, унинг аҳамияти ва таркиби.
19.2. Молиявий ҳисоботни тузиш қоидалари.
19.3. Инвентаризация.
19.4. Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот.
19.5. Консолидацияланган молиявий ҳисобот.
19.6. Молиявий коэффициентлар ва рентабеллик кўрсаткичларини аниқлаш.
IV бўлим. Солиқлар ва тўловлар ҳисоби.
20-боб. Умумдавлат солиқлари ҳисоби
20.1 Солиқларнинг моҳияти ва аҳамияти.
20.2 Юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва унинг аҳамияти.
20.3. Даромад (фойда) солиЃига тортиладиган базани аниқлаш.
20.4 Юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
20.5. Ќўшилган қиймат солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
20.6. Акциз солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
20.7. Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
20.8 Экология солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
20.9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
21 боб. Маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқлар ҳисоби
21.1. Кичик корхоналар учун ягона солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
21.2. Ер солиЃини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
21.3. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
21.4. Инфраструктурани ривожлантириш солиЃини ҳисоблаш тўлаш тартиби.
22 боб. Давлат мақсадли фондларига тўловлар ҳисоби
22.1. Давлат мақсадли фондларини ташкил этишнинг мақсади ва уларнинг турлари
22.2. Пенсия фондига тўловлар ҳисоби
22.3. Бандликка кўмаклашиш фондига тўловлар ҳисоби
22.4. Давлат йўл фондига тўловлар ҳисоби

Фойдаланилган адабиЄтлар рўйхати.


Иловалар
1-илова. Ўзбекистон Республикасининг Ќонуни «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида».
2-илова. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисобварақлари режаси.
3-илова. Молиявий ҳисобот шакллари.

«Илму фан шундай бир соҳаки,
қариб қолиш, кексайиш,
сафдан чиқиб қолиш каби ҳолатлар
унинг табиатига бегонадир»
Ислом Каримов


КИРИШ

Республикамиз мустақилликка эришганидан кейин илгариги иқтисодий тизим ўрнига жаҳон стандартларига мос демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш модели танлаб олинди. Шунинг учун ҳам ўтиш даврида ҳуқуқий асосларни шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, давлат мулкига асосланган мулкчилик шаклини ислоҳ қилиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиЄт негизини яратиш масаласи устувор йўналиш сифатида қабул қилинди.


Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқталаридан бири бозор иқтисодиЄтининг ҳуқуқий негизини яратишдан иборатдир. Аввал бошданоқ биз ўзимиз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик – зарур ҳуқуқий омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар ва меъЄрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ислоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолатини, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини амалда яратиб бўлмайди»1.
Республикамизда бозор иқтисодиѓтига ўтиш тамойиллари ва унинг кейинги босқичларида устувор йўналишларнинг белгиланиши, айниқса ижтимоий-сиѓсий ҳаѓтни, жумладан иқтисодиѓтни эркинлаштириш, мулкдорлар синфини ташкил қилишдан келиб чиққан ҳолда бир қанча соҳаларни, жумладан бухгалтерия ҳисоби тизимини ҳам ислоҳ қилишни тақозо этди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг қарор топтирилиши, кўп укладли иқтисодиѓтнинг вужудга келтирилиши барча жабҳада бўлгани каби, бухгалтерия ҳисоби борасида ҳам улкан ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келди. Маъмурий-буйруқбозлик тизимига асосланган иқтисодиѓт шароитида шаклланган корхона, ташкилот ва муассасалардаги бухгалтерия ҳисобини юритиш тизими жаҳон иқтисодий тизимига дадил кириб бораѓтган мамлакатимиз учун замонавий талабларга жавоб бера олмай қолмоқда. Кейинги йиллар мобайнида халқаро андозаларга тўла-тўкис жавоб берувчи бухгалтерия ҳисоби тизимини яратиш борасида кўпгина ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобидан фойдаланувчилар доираси анча кенгайиб бораѓтганлиги, интеграция жараѓнлари чуқурлашаѓтганлиги, қўшма корхоналар барпо этилаѓтганлиги, жаҳон молия бозорига (қимматли қоЃозлар биржаларига, халқаро банкларга, фондларга ва бошқаларга) чиқилаѓтганлиги сармоялар, ишчи кучи ва валютанинг айрим мамлакатлар ўртасида эркин ҳаракатланиши зарурлиги бухгалтерия ҳисоби тизимини жаҳон андозаларига кўчиришни янада қаттиқроқ талаб қилмоқда. Ќолаверса, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро талабларга мувофиқ ўзгартириш кейинги вақтларда Ўзбекистон учун ҳам тобора долзарб вазифага айланмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида республикада халқаро андозаларга тўла-тўкис мос келувчи бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари ишлаб чиқилмоқда ва амалиѓтга кенг татбиқ этилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонун асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу андозалар бухгалтерия ҳисоби шакллари ва усулларини танлашда корхоналарнинг мустақиллигини кенгайтирибгина қолмасдан, ҳисоб ахборотининг ишончлилиги учун уларнинг маъсулиятини ҳам оширмоқда.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилишда халқаро тамойилларга асосланган ҳисобварақлар режасининг қабул қилиниши навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Янги ҳисобварақлар режаси Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиб келаѓтган корхоналарнинг ташқи иқтисодий алоқаларга киришишида, жаҳон иқтисодий интеграциясига қўшилишида асосий восита бўлиб хизмат қилади. Мазкур ҳисобварақлар режаси, бир томондан, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро андозаларга яқинлаштирса, иккинчи томондан, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги муаммоларни барҳам топтиришга кўмаклашади.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиниши, энг аввало, унинг бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобига бўлиб ўрганишимизни тақозо этади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, бухгалтерия ҳисобини бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобига ажратилган ҳолда ташкил қилиш нафақат корхонанинг, балки барча манфаатдор томонларнинг, шу жумладан давлатнинг ҳам истиқболи учун хизмат қилади.
Ўзбекистонда амалга оширилаѓтган бу борадаги улкан ислоҳотлар келажакда профессионал бухгалтер, аудитор ва бошқа иқтисодий касбларни эгаллашга интилаѓтган, қизиқувчан, фидоий, прагматик ҳамда зукко талабалар учун замонавий талабларга жавоб бера оладиган дарслик яратиш лозим. Ушбу дарслик олий таълимнинг иқтисодиЄт йўналишидаги бакалавриат, магистратура талабалари, тегишли ихтисослик коллежлари ва лицейлари ўқувчилари ҳамда шу соҳага қизиқувчи тадбиркорлар учун мўлжалланган.
Дарслик мантиқан изчил бўлган 4 бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда бухгалтерия ҳисоби назариясининг барча жабҳалари: ҳисоб турлари, бухгалтерия ҳисобининг функциялари, бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети, объектлари, субъектлари, бухгалтерия ҳисобининг усуллари, бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва шакллари, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ҳамда такомиллаштириш масалалари бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари асосида кўриб чиқилган.
Дарсликнинг иккинчи бўлимида бошқарув ҳисобининг муҳим элементи бўлмиш ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ҳамда маҳсулот таннархини аниқлаш масалалари атрофлича Єритишга ҳаракат қилинган.
Учинчи бўлимда молиявий ҳисобнинг барча элементлари - асосий воситалар, лизинг муомалалари, номоддий активлар, узоқ муддатли молиявий инвестициялар, ишлаб чиқариш заҳиралари, пул маблаЃлари, ҳисоб-китоб муомалалари, капитал ҳамда резервлар, молиявий натижалар ва бошқа мавзулар кўриб чиқилган.
Тўртинчи бўлимда бошқа ўқув адабиЄтлардан фарқли равишда, ҳисобнинг янги тури бўлган солиқ ҳисобининг элементлари - юридик шахслар тўлайдиган солиқлар, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибларининг услубий асослари батафсил ѓритилган.
Дарсликнинг яна бир эътиборни жалб қиладиган томони шундаки, унда бухгалтерия ҳисобининг янги объектлари - лизинг муомалалари, номоддий активлар, молиявий инвестициялар, консигнация муомалаларининг иқтисодий маъноси, мазмун-моҳияти ҳам кенгроқ ѓритилган.
Муаллифлар дарсликнинг 6, 8 ва 12-бобларини тайЄрлашда яқиндан Єрдам берган кафедра ўқитувчилари И.Очилов ва Д.Азларовга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish