Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet15/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Активлар – субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир. Корхона, ташкилот ва муассасаларда активлар асосан қуйидаги турларга бўлинади:

  1. узоқ муддатли активлар;

  2. айланма (жорий) активлар.

Узоқ муддатли активлар деб, узоқ муомала муддатига эга бўлган (12 ойдан ортиқ) ва инвестициялаш мақсадида сақлаб турилган ҳамда ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлардир. Уларнинг таркибига асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли молиявий инвестициялар, капитал қўйилмалар ва бошқа узоқ муддатли активлар киради.
Айланма (жорий) активлар деб, асосан қайта, такрорий сотиш мақсадида ѓки қисқа муддатда ушлаб турилган ва ундан ҳисобот кунидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаѓтган активларга айтилади. Айланма активлар таркибига ишлаб чиқариш заҳиралари, тайѓр маҳсулот ва товарлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари, пул маблаЃлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ҳамда жорий дебиторлик қарзлари киритилади.
Корхона маблаЃлари ҳар хил манбалар ҳисобига шаклланади. Бухгалтерия балансига биноан хўжалик маблаЃларининг ташкил топиш манбалари 2 турга бўлинади:

  1. ўз маблаЃларининг манбалари;

  2. мажбуриятлар.

Ўз маблаЃлари манбалари таркибига корхонани ташкил этиш пайтида ҳосил қилинган устав капитали, шунингдек, қўшилган капитал, резерв капитали, мақсадли тушумлар, корхонанинг ишлаб топилган соф фойдасидан шакллантирилган бошқа воситалар киради.
Мажбуриятлар шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан, мол-мулкни топширишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ѓки муайян ҳатти-ҳаракатдан тийилиб туриш мажбуриятидир.
Ҳар бир корхона муайян турдаги фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган. Бирор-бир турдаги фаолиятни амалга ошириш, хусусан, маҳсулот ишлаб чиқариш жараѓни узлуксиз давом этиб туриши учун аввал таъминот, кейин эса сотиш жараѓнини амалга ошириш лозим.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish