2.2 Мойбўёқ билан тасвирларни ишлаш
Мойбўёқда тасвирларни ишлаш рассом учун ҳам, энди ўрганаётган талаба учун ҳам жуда қизиқарли машғулотдир. Аммо бу машғулотнинг жиддий қийинчиликлари ҳам мавжуд бўлиб, у мойбўёқ рангтасвир технологияси билан ҳам боғлиқ. Чунки мойбўёқ билан ишлаш маълум тайёргарликни талаб этади. Уларга бўёқларни танлаш, иш учун сатҳ (мато)ни тортиб тайёрлаш, уни қоплама (грунт) билан ёпиш, мўйіаламларни танлаш, эритгичларни танлаб олиш каби зарур тадбирларни киритиш мумкин. Мойбўёқ тасвирлар ишлашни ўрганиш натюрмортларни чизиб машқ қилиш орқали ўзлаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Мойбўёқли натюрморт рангтасвирини ишлаш жараёнининг айрим томонлари акварел техникасига ўхшаш. Чуки бунда ҳам аввал қаламтасвир чизиб олинади. Агар сувбўёқда ишлаш учун тасвир мукаммалроқ, майда деталлари билан батафсил чизиб олинса, мойбўёқда ишлаш учун эса чизматасвир умумлаштирилиб энг асосий нарсалар акс эттирилади. Бунинг сабаби мойбўёқда ишлаш жараёнида батафсиллик мўйқаламда ишланиши мумкинлигидандир. Мойбўёқда бирор рангни очлаштириш учун унгаоқ ранг керакли даражада қўшилади. Шуниси ҳам борки оқ ранг қўшилгач бўёқнинг эркинлиги маълум даражада камаяди. Буни ўқув машқларини бажариш жараёнидаалбатта ҳисобгаолиш жоиз. Акварел техникаси каби жиҳатлардан бири иш жараёнини асосий узоқ муддатли вазифани бошлашдан аввал ранглавҳа, чизмалавҳалар ишлаб олинишидир. Шунда бўлажак рангтасвирнинг асосий хусусиятларини тажриба қилиб кўриб ўрганиш асосий ишда уни қўллаш мумкин бўлади.
Мойбўёқ тасвирларини ишлаш учун махсус ашёлардан фойдаланилади. Улар ромга тортиб тайёрлаб, қоплама суртиб олинган (грунтланган) мато, мойбўёқларнинг керакли хиллари, бўёқтахта (политра), мўйіаламларнинг турлича катталикдаги хиллари, мастихин ва эритгичлардан иборатдир.
Ромга тортилган мато қандай тайёрланганлиги тасвир сифатини белгилайдиган омиллардан биридир десак хато бўлмайди. Унинг қопламаси (грунти) икки хил тарзда тайёрланиши мумкин. Бири мойли қоплама бўлиб у қуйидагичадир. 5 фоизли елим (желатин, балиқ ёки дурадгорлик елими) аралашмаси шунга тенг ҳажмдаги бўрга қўшилади. У билан мато сатҳи қопланади. Бир марта суртилгандан сўнг қоплама бўёқ қатлами тайёрлаб олинади. У қуйидаги таркибда, яъни - махсус оқартирилган рангтасвир ёғи қуруқ оқ бўёқ кукунидан қўшиб тайёрланган аралашма бўлади. Ёғ ва кукуннинг нисбати шундай бўлиш керакки у тайёр идишга солиб чиіариладиган мойбўёқдан суюқ бўлмасин. Шунда уни бемалол мато сатҳига мастихин билан текис қилиб суртиб чиқиш мумкин бўлади. 1-2 хафта қуритилгач Ғадир-будир ерлари қумқоғоз билан яхшилаб текисланади ва скипидар аралаштирилган мойли қоплама ясси, катта мўйқалам (флейц) билан текис қилиб бўяб чиқилади. Бундай усулда тайёрланадиган мато 2-3 ой мобайнида қуритилади. У сақланадиган жой илиқ ва қуруқ бўлиши шарт.
«Елимли қоплама» деб юритиладиган қопламанинг иккинчи хили қуйидагича тайёрланади. Сувда 50-60 гр. желатин эритилади ва унга 15 гр. глицерин қўшилади. У матога 1-2 марта суртилади. Биринчи марта суртилгани қуригач қумқоғоз билан мато усти текисланиб олинади, сўнг иккинчиси суртилади. Шундан сўнг елим аралашмаси бўр ваоқ бўёқ кукуни билан тенг нисбатларда 40 С даражали иссиқда эритилади. Агар унинг таркиби қуюқ бўлиб қолгудек бўлса, ўшаелим аралашмасидан қўшилади. Бундай қоплама 2-3 марта қаватма-қават қилиб суртилади. Улар оралиғида кўриши учун маълум вақт бўлиши шарт.
Қопламалар яна маълум ранг тусида ҳам тайёрланиши мумкин. Улар кўпроқ ижодий ишларни бажаришда ва композиция яратиш жараёнларида қўл келади. Мойбўёқда ўқув-машқларни бажаришда ранг хилларидан ҳам унумли фойдаланиш талаб этилади. Вазифаларни ишлаганда жуда кўп ранг хилларидан билиб-билмай ишлатиш яхши самара бермайди.
Табиатдаеттитаасосий ранг (бўёқ) борлиги маълум. Улар қизил, норанжи, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк, бинафша ранглардир. Бўёқ аралаштириладиган тахтада (политрада) бўлиши жуда зарур ранг хиллари эса қизил, сариқ, кўк бўёқдир. Чунки улар бошқа қолган асосий ранг-туслар воситасидахосил бўлмайди. Буларнинг аралашмасидан қолган жуда кўп рангларни чиқариш, хосил қилиш мумкин. Улардан хатто қора ранг тусини ҳам топиш мумкинлиги сир эмас. Фақат қайси рангни бир-бирига қанча миқдордааралаштиришни билиш кифоя. Бунинг учун эсаалбатта тажриба ваўқув бўлиши керак.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки табиатдаабсолют оқ ваабсолют қора ранглар мавжуд эмас. Уларнинг барчаси қандайдир бир ранг товланишида бўлади. Масалан қоранинг жигаррангга, кўкка, яшилга мойил эканлигини кўришимиз мумкин. Оқ рангнинг турли нозик тусларга мойиллиги ҳам табиий. Бундай ранг ва тусларнинг ҳамда уларнинг тўқ-очликларини топиб тасвирлаш учун мойбўёқда ишлаш техникаси жуда қулайдир. Шу имкониятларнинг кенглиги билан у бошқа бўёқ турларидан ажралиб туради.
Мойбўёқ техникасида рангтасвирлар ишлашда мўйқаламларнинг қандай турлари ва ўлчамлардагиларини ишлатиш ҳам муҳимдир. Уларни танлай билиш кўп фойда келтиради. Маълумки натюрмортларни, катта ишларни бажаришда япалоқ ва дағал мўйқаламларни қўллаш иш сифатини, таъсирчанлигини таъминлайди.
Мойбўёқларга суюлтирувчи, эритувчи воситалар қўшиб ишлатилади. Улар мойли, мойи камайтирилган бўлиши мумкин. Мойлироғи бўёқни секин қуриши учун яхши восита бўлиб, у билан фойдаланилган пайтда рангтасвир секин қурийди. Шу сабабли узоқ муддатда бажариладиган тасвирларни ишлашда қулайлик яратади. Бундай эритгичларга баъзан лак ҳам аралаштириб ишлатилиши мумкин, шундай қилинганда ишнинг бўёқ қатлами тезроқ қурийди ва бўёқнинг мойи матога шимилиб кетишининг олди олинади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мойбўёқ техникасида ранг қориладиган махсус тахтача (политра)нинг юзасида бўёқларни қандай жойлаштириш масаласи ҳам муҳим. Унда бўёілар иссиқ-совуқ рангларгаажратиб, шу билан бирга тўқ-очлигига қараб ажратиб жойлаштирилиши мумкин. Оқ бўёқ одатда ўртада ёки ранглар қаторининг бошланишида бўлади. Агар ҳар сафар бир хил жойлаштирилса, рассом шунга ўрганади ва керакли бўёқни дарров топиб ишлатиш имконияти қулай бўлади.
Мойбўёқда тасвирлар ишлашнинг кўп ўрганилиши керак бўлган томонлари бор. Уларнинг барчаси кўп машқ қилиш орқали ўрганиб олиш имконини беради. Тажриба назарий ваамалий томондан мунтазам машқ қлиш натижасидаошади. Бунда махсус адабиётларни мутоала қилиш ҳам зўр воситадир.
Мавзу асосида ва иллюстратив расм чизиш жараёнида рангнинг роли бениҳоя каттадир. Рангтасвир мазмунини ва ғоясининг тўла очишига унинг эмосионал таъсирини кенгайтиришга, шунингдек, композисиядаги мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Рангнинг асосий хусусиятлари унинг ёрқинлиги, туси ва тўйинганлиги билан белгиланади. Мавзу асосида расм чизиш машғулотларида бўёқлар билан ишлаш мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Фақат таълим жараёнининг тўғри ташкил этилиши, кўргазмали воситалар ва методик тавсиялардан самарали ҳамда ўринли фойдаланиш натижасидагина рангшунослик бўйича зарур билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришга эришиш мумкин.
Маълумки предметларнинг шакли ва материали натурадаги ёруғ-соя ва ранг туслари орқали идрок этилади. Ҳар қандай предмет турли хил эгриликлар ёки текисликлар, юзалар билан чегараланган бўлиб, турли хилдаги ёруғлик шароитида бўладилар, яъни ёруғлик нурлари предметларга турлича тушиб уларнинг юзаларини турлича ёруғлантирадилар. Баъзи юзалар кўпроқ, бошқалари камроқ ёруғлик оладилар. Предметлар юзасининг ёруғланиш даражаси аввало, ёруғлик манбаигача бўлган масофага боғлиқ бўлади. Ёруғлик манбаи юзадан қанчалик узоқликда бўлса, предмет шунча кучсиз ёруғланади ва аксинча ёруғлик манбаи предметга қанча яқинда жойлашса у шунчалик кучли ёруғланади. Шунингдек, предмет юзасининг ёруғлик даражси предметдан кузатувчигача бўлган масофага ҳам боғлиқ бўлади. Яъни нарсалар туси киши кўзига яқинлашган сари очроқ, узоқлашган сари эса тўқроқ кўринади. Юзаларнинг ёруғланиш даражаси шу юзага тушаётган ёруғлик нурларининг тушиш бурчагига ҳам боғлиқ бўлади. Энг кучли ёруғликни ёруғлик манбаига тик қараган юза олади. Тушаётган ёруғлик нурларининг бурчаги қанчалик катта бўлса нарсалар юзасига тушаётган нурлар шунча бўлади.
Ишлатиладиган бо`ёқлар, қуюқлашмагунча палитрада ётиши керак.Жудаям оз, керак миқдордаги бог`ловчи воситалар, катта миқдордаги пигментга аралаштирилиб ишланади.
Бог`ловчи воситаларни қо`шиш: бог`ловчи воситаларни қуюлтириш зарур. Бо`ёқ ка мой қо`шилади . Бо`ёқ ни мой билан аралаштиришда эхтиёт булиш лозим. Жудаям ко`п бо`ёқ қо`шиб юбормаслик керак. Акс ҳолда хира, кир, бир ҳил бо`ёқ ҳосил бо`лади.
Пастасимон бо`ёқлар билан ишлашда бо`ёқ ни жуда қуюқ олмаслик керак, чунки бунда рангни бир ҳил бо`лган "бо`тқа" ҳосил бо`лади. Буни кейин тузатиб бо`лмайди. Мо`йқаламни эса тез-тез тозалаб туриш керак. Бир-бирига яқин тонларни то`г`ри картина сиртида арлаштириб топиш мумкин. Лекин бунда ҳам шошилмасдан ва тоза ишлаш керак. Пастасимон бо`ёқлар билан ишлаганда бо`ёқлар "дог`" қилиб қо`йилади. Ёруг`ликни ёки қоронг`уликни ко`рсатишда то`г`ридан-то`г`ри оқ ёки қора бо`ёқ билан ишлаш мумкин. Лекин тоза қо`рг`ошинли бо`ёқ ёки қопловчи оқ бо`ёқ ишлатилмайди, уларнинг ранги хиралашади.
Бо`ёқларни то`қлаштириш, қоронг`уликни ко`рсатиш учун фақат қора бо`ёқлардагина эмас, балки қо`шимча ранглардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, ултрамаринга оз миқдорда яшил хром оқиси, краплак ёки умбрани қо`шиш мумкин. Шундай қилиб, чуқур, рангли шу билан бирга аниқ то`қ рангли тонлар ҳосил бо`лади.
Do'stlaringiz bilan baham: |