КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ёшларга таълим-тарбия беришда маданиятимиз, қадриятларимиз, миллий санъат намуналаридан, ота-боболаримиз томонидан яратилган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб санъат намуналаридан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. Шу маънода Республикамиз ҳукумати томонидан халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида 1997 йили "Таълим тўғрисида"ги қонун ва "Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастур" қабул қилинди. Унда "Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсатини, умуминсоний қадриятлар, халқнинг тарихий тажрибаси, маданият ва фан борасидаги кўп асрлик анъаналар, жамиятнинг истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда юргизилади" дейилган.
Таълим тарбия тизимини такомиллаштириш сўзсиз унинг сифати ва самарадорлигини оширишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида, мамлакатимизни келгуси беш йилликда ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида таълим соҳасини ва умумтаълим тарбия тизимини тараққий эттирш борасида ҳам комплекс чора тадбирлар белгиланган. Бу чора тадбирларни амалга ошириш борасида умумтаълим мактаблари тасвирий санъат дарсларида улкамда наврўз мавзусида композиция ишлаш жараёнида ўқувчиларни стилизацсия кўникмасини ривожлантириш масалалари долзарб муаммолардан бири бўлиб хисобланади. Ушбу масалаларни бартараф этиш учун режалаштирилган барча вазифаларни тўла-тўкис амалга оириш ҳамда хаётда самара бериши учун албатта ўқувчиларнинг бадиий ижодий фаолиятини такомиллаштирш ва эстетик дидини шакиллантириш ҳамда юксак маънавитга эга бўлишида, тасвирий санъат дарслари декоратив натюрморт ишлаш жараёнида ўқувчиларни стилизацсия кўникмаси руёбга чиқади.
"Ўзбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар Стратегияси тўғрисида", Ўзбскистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони.
Мавжуд таълим–тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш - О”збекистон Республикаси Президентининг таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни воягаетказиш тўғрисидаги фармони ва "Таълим тўғрисида" ги қонун ва кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг негизини ташкил қилади.
Бу долзарб вазифалар президентимиз вахукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб, бошқа фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топмоқда. Гўзалликни ҳис қилаолишни ривожлантириш, юқори эстетик дидни шакллантириш, санъат асарларини, тарихий ва меъморлик ёдгорликларини, она табиат гўзалликларини, бойлигини тушуниш ва кадрларни шакллантириш мақсадида ҳар бир ўқув фани имкониятидан, айниқса билим доирасини кенгайтириш учун хизмат қиладиган ва катта тарбиявий кучга эга бўлган адабиёт, мусиқа. тасвирий санъат, эстетика каби фанларидан умумий фойдаланиш керак.
Бадиий безак ишлари фани тасвирий санъат, чизмачилик ва амалий санъат ўқитувчиларини тайёрлашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Бадиий безак ишлари предмети эстетик дидни шакллантиради, санъат асарларини тушуниш ва қадрига етишни ўргатади, меҳнатга ҳурмат ва муҳаббатни тарбиялайди, меҳнат кўникмаларини эгаллашда ёрдам беради. ҳозир бадиий безак ишларига, умуман оммавий кўргазмали ахборат воситаларига меҳнаткашларни. Шу сабабли мамлакатимиздаги корхона ва муассасаларда, хусусий корхона, жамоа хўжаликлари, олий ўқув юртлари ва умумий таълим мактабларида шакли ҳамда мазмуни жиҳатдан хилма–хил плакатлар, стендлар, деворий газеталар ва ҳоказоларни кўриш мумкин. Айни пайтда буларнинг сифатига қўйилаётган талаблар ҳам ортиб бораётир. Бу талаблар бадиий безаш ишларига бевосита дахлдор кишиларни мазкур ишларнинг таъсирчанлигини оширадиган янги воситаларни, янги композицион ечимларни топишга давъат этмоқда. Ана шу борадаги ишланишлар ҳозирча маълум бўлган ва бадиий безаш ишларида муваффақиятли қўлланаётган назарий асосларни такомиллаштиришда, янги воситалардан оқилона фойдаланишда ўз аксини топмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |