"Алла прима" рангтасвири "Алла прима" тушунчаси лотин тилидаги "алла прима визта" со`зидан олинган бо`либ, "бир қарашда" маъносини беради ва пастасимон бо`ёқ билан қисқа вақтда ишлашни билдиради. Бунда картина бир сеансдаёқ тайёр бо`лади. Бунинг учун рассомнинг о`зига ишончи кучли ва бо`ёқлар билан ишлашда тажриба бо`лиши керак. Бо`ёқлар асосан палитрада аралаштирилади, бунда ёрқин ва тоза рангларни топиш мумкин.
Бу пленер шароитида ишлаш учун жуда қулай услуб. Бо`ёқлар қаттиқ мо`йли мо`йқаламлар билан қо`йилади. Полотна сифатида ко`пол то`қилган холст ёки картондан ҳам фойдаланиш мумкин.
"Алла прима" услубида типик компактли ва релефсимон таркибни яратиш мумкин. Уни четлари ёки контурларини бемалол сидириб олиб, текислаш ва қо`шиб юбориш мумкин. Бунинг учун сигир килидан ясалган қуруқ ва юмшоқ мо`йқаламлардан фойдаланиш мумкин.
Ранг ва контурларнинг четларини шундай қилиб юмшоқ ва енгил киришиб кетувчи қилиш мумкин. Бу усул шунингдек "сфумато" (ёйилган контур) деб юритилади.
Шпател билан ишлаш техникаси Шпател билан ишлаш техникаси "алла прима" рангтасвирининг бир варианти ҳисобланади. Олдин монохром ранглар билан картинанинг асосий структураси қо`йилади, кейин эса эластик мастихин ёрдамида паста усули билан ранг қо`йилади. Оқ релефлардан фарқли равишда бу ерга бир оз қуриган юзага ёруг`лик блики қо`йилади.
Шаффоф, лессировкалик хусусиятига эга бо`лган бо`ёқлар Баъзи бо`ёқлар шаффоф бо`ёқлар ҳисобланади. Бо`ларга улрамарин, кармин-қизил, ёрқин-яшил, асфалт ва хакозолар киради. Бу бо`ёқлар ёруг`ликни о`тказиб юборади. Шунингдек уларни лессировка бо`ёқлар ва шаффофлигига қараб эса ярим лессировкалик ёки ярим қопловчи бо`ёқлар дейилади.
Қопловчи ва ярим қопловчи бо`ёқларнинг техник ва рангтасвир имкониятлари ҳам шаффофликни бера олади.
1:1 ёки 1:2 миқдорда мой бо`ёқларни ярим мойли эритгичлар билан эритиш. Бу бо`ёқларни жуда кам миқдорда ва жуда юпка қатламда шаффоф қилиб беришга имконият яратади.
Шаффоф пастани мой бо`ёқ ка аралаштириш.
Унда қо`шилган масса бо`ёқ ҳажмидан ошиб кетмаслиги керак, чунки бунда бо`ёқ қатламнинг бог`ловчилик хусусияти пасаяди. Шаффоф мой бо`ёқлар сигир килидан тайёрланган юмшоқ мо`йқаламлар билан қо`йилади. Шунда "алла прима" рангтасвир техникасига о`хшаш ко`пол таркиб пайдо бо`лмайди.
Шаффоф бо`ёқлар билан ишланган картина, лессировка техникасида бажарилган иш ҳисобланади.