Kafedrasi mavlonov asqar quvondiqovich rang tasvirda


Ранг тусларининг номлари ва ранглар гаммаси характеристикаси



Download 0,5 Mb.
bet5/14
Sana03.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#633700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Navruz

1.2 Ранг тусларининг номлари ва ранглар гаммаси характеристикаси: 

илиқ ва совуқ ранглар.
Рангтасвир машғулотларида ранглар билан ишлашда талабаларни кўпчилик ҳолларда қийнаб қўядиган нарса рангларнинг ўзбекча номларини яхши билмасликдир.Талабаларга рангтасвир машғулотларини олиб бориш учун бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиси рангтасвир асосларини пухта эгаллаш ва рангшунослик назариясини мукаммал билиши шарт. Шунинг билан бирга реалистик рангтасвирнинг назарий асослари илмини ўзлаштириш ва амалий машқ қилиш натижасида саводли рангда ифода йўлларини ўрганиш мумкин. Бу ҳол, айниқса, натюрморт ишлашда, унинг ранглари тўғрисида сўз юритганда кўзга яққол ташланади. Маълумки бўёқларнинг 150 дан ортиқ русча туслари мавжуд.
Маълумки тасвирий санъатнинг барча турларида ранг муҳим рол ўйнайди. Ранг гаммаси деганда тасвирларни ишлаш жараёнида қўлланадиган тус ва рангларнинг ўзаро мувофиқ келишини тушунамиз. Бу ҳолатни қуйидаги жонли мисол билан изоҳласак ўринлидир, масалан, мусиқа санъатидаги овозлар маълум ноталар ёрдамида белгиланади ва фойдаланилади. Улар ўз ҳолича алоҳида-алоҳида, бир-бири билан уйғунлаштирилмай чалинса маъносиз узуқ-юлуқ овозлардан иборат бўлиб қолади.
Маъноли тасаввурлар завқ бериш қудратига эга бўлади. Уларнинг сифати овозлари ўртасидаги вақт масофаси, овозлар йўғонингичкалигига ҳам боғлиқ. Рангтасвирларини шлаш жараёнидаҳам худди келтирган мисолимиз кабидир, яъни ҳар бир ранг ва туснинг ўз ёрқинлиги ва тўқ- очлиги мавжуд. Уларни нечоғлик бир-бирига мосини топиб, ўзаро мувофиқ тарзда қўлласак шунчалик тасвир сифатида аксини беради, маъно ташиш қувватига эга бўлади. Агарбўёқларни тасвир объектига зидҳолда бирини жуда ёрқин, бошқасини нурсиз қилиб ўзаро боғлиқлигига мосламай ишлацак, рангтасвир маъносиз ва таъсирсиз чиқиб қолади. Рангларнинг ёрқинлик кучи ва тўқ-очлиги худди табиатдагидек қилиб олиш ва тасвирлашда қўллаш жуда қийин. Шу сабабдан ҳам улар очроқ ёки тўқроқ гаммаларда тасвир объектларига мос тарзда, маълум нисбатларда қилиб олинади. Мўлжалдаги олинган гаммага мослаб тасвирнинг энг тўқ ва энг оч қисмлари даражаси белгилаб олинади. Шунда ишланган тасвирлар яхлитлик, қизиқарлилик касб этади, таъсирчан чиқади. Ҳар бир нарса ва ходиса тасвир этилар экан, уни худди аслидагидек қилиб акс эттириш мумкин эмас. Буни кўпчилик санъат назариётчилари ва рассомлар, амалиётчилар доимо таъкидлаб келадилар. Зеро, табиатни тасвирлаш ундан олинган тасуввурнинг қай даражадалигига боғлиқ муҳими табиат кўриниши реаллиги тасаввурини образли тарзда ифода эца ишонарли бўлса шунинг ўзи кифоя, ўзбек рассомлари ичида ҳам рангга жуда эътиборли муносабатта бўладиган, унинг гўзал уйғунлигини ифодалаб бера оладиганлари кўп. Бундай уста, маҳорат эгалари мўйқалам соҳибларидан М.Набиев, Р.Ахмедов, Р.Чориев, Б.Бурмакин, Б.Бобоев, Ж.Умарбеков, А.Мирзаев, А.Икромжонов, М.Тошмуродов, А.Нуриддинов, О.Қозоқов ва бошқаларнинг номларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Уларнинг кўплаб ажойиб асарлари фикримизни тасдиқлаб турибди.
Маълумки, тасвир ишлашни ранг воситасида ишлаш жараёнида атроф-муҳит ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Чунки чизилаётган объектга ёруғлик манбаи атрофидаги бошқа буюмларни таъсири кузатилади. Улар ўз ранги, туси билан ўзаро мувофиқ ёки номувофиқ бўлиши мумкин. Рассом ана шундай ўзгаришларни чуқур англаб, таҳлил қилиб, сўнг ифода этиши керак. Акс ҳолда тасвир жонсиз, таъсирсиз чиқиб қолади, ўрганаётганлар учун бундай ҳолатларни ҳисобга олиб тасвирлашда натюрмортлар жуда қўл келади. Чунки унда буюмлардаги соя, тери, шуълалар, ранг тусларининг ўйини ифодавийлиги яққол кўриниб туради. Улар тасвир шаклини, ёрқинлигини, яхлитлигини кўрсатишда хизмат килади. Натюрмортни қандай хонада қўйилганлигини ҳам унинг ёруғ ёки қоронғилиги нур деразадан қай ҳолатда ва бурчак остида тушаётгани хам муҳим аҳамият касб этади. Шуъла («блик») ва рангли шуъла («рефлекс») натюрмортдаги деярли барча предметларда акс этиб туради. Айниқса, ялтироқ сиртли нарсалар сатҳида бу яхши сезилиб туради. Чунки улар ёруғликни ютмайди, балки ёғдуланиб қайтаради. Нурни ўзида синдириб юборадиган сиртли нарсаларда акс шуълаларни баъзан сезиб олиш қийинроқ бўлади. Аммо уларни талаба илғаб олишини ва тасвирлашни доимо машқ қилиши керак. Бунинг учун хар бир ўрганувчи ёш рассом ўз билимини ҳам назарий, ҳам амалий жихатларини китоб қўлланмаларидан ўқиб рангтасвир намуналарини музей ва кўргазма залларида кўриш мумкин. 


Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish