Kafedrasi mavlonov asqar quvondiqovich rang tasvirda


Акварелда ишлаш технологияси ва усуллари



Download 0,5 Mb.
bet6/14
Sana03.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#633700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Navruz

1.3 Акварелда ишлаш технологияси ва усуллари. 
Акварел-лотинча сўз бўлиб, сувга қориладиган бўёқ, шунингдек,акварелдан ишланган расм деган маънони билдиради. Акварел қадимги Миср, Японияда кенг қўлланилган, ХХИ асрдан акварелда йирик санъат асарлари ишлаш жуда тараққий этган. Акварел билан ишлаш бундан бир ярим аср аввал Англияда ривожланган эди. Д.Козенс, Тёрнер, Д.Констабел, Р.Бонингтон, Г.Гёртен каби рассомлар ўзларининг акварелда ишлаган асарларида Англиянинг гўзал табиатини моҳирлик билан тасвирлаганлар. Россияда эса акварел билан ишлаш санъати ХВИИИ асрдан эътиборан кенг ёйила бошлади. Ўрта асрларда Россияда бўлганидек, Ғарбий Европада ҳам акварелдан Черковга қарашли бўлган диний китобларни нақш ва иллюстрасиялар билан безашда фойдаланилди. Лекин бу вақтларда акварел оқ бўёқ моддаси қўшилган ҳолда ишлатилар эди.
Ўрта Осиёда акаврелда китобларни чиройли қилиб безаш мақсадида қўлланилди. Ўрта Осиё рассомлари ичида, айниқса, Камолиддин Беҳзод китобларга акварел билан миниатюра ҳамда иллюстрасиялар ишлашда шухрат қозонди. ХИХ асрнинг охирларида акварелда И.ЙЭ.Репин, В.А. Серов, М.А.Врубел, каби рассомлари ўз асарларида янгича сифатларини намойиш қилди. Рус тасвирий санъати намоёндалари А.М.Грасимов, С.В.Герасимов, О.Г.Верейский, Кукринскийлар Н.Н.Волков, Ю.И.Непренсев ва бошқалар ҳам акварелда кўплаб қизиқарли асарлар яратдилар. Улар яратган асарларнинг кўпчилигини китобларга ишланган иллюстрасиялар ташкил этади.
Ўзбекистонда эса акварелда ишлаш санъатининг ривожини Б.Ҳамдамий, Ў.Тансиқбоев, Г. Шевяков, Г.Сиганов, К. Чепраков ва айниқса Ч. Аҳмаровнинг ижодида кўриш мумкин.
Акварел билан ишлашусулларининг мураккаблашуви, такомиллашуви унингтурларини кўпайишига вахилма – хиллашувига олиб келди. Ҳозир акварелнингбир қанча турлари мавжуд.
Чунончи қаттиқ, юмшоқ ва хамирсимон холдаги аквареллар. Бу бўёқлар бадиий билим юртларида, айниқса амалий ва декоратив санъат ўкув юртларида композисиялар, эскизлар тузишда қўлланилади. Акварел бўёқлари икки қисмдан: боғловчи элемент ҳамда бўёқ кукинидан таркиб топади. Боғловчи эмулсия тайёрланадиган моддаларни танлашда бўёқ рангини ўзгартирмайдиган, қоғозга суртилганда текис ётадиганларидан фойдаланади.
Боғловчи моддалар асосан гумми арабика, олча, олхўри ва бошқа дарахтларнинг шираларидан тайёрланади. Дарахт ширасидан, масалан, олча ширасидан жуда осонлик билан эритма тай.рланади. Шунингдек, бўёқнинг тез-қотиб қолмаслиги, пишиқлигини ва сувда эрувчанлигини ошириш учун унга асал, глисирин, декстринлар қўшилади. Боғловчи модда тайёрланаётганда ҳар бир элемент кўрсатилган миқдорда олиниши лозим. Ҳар бир акварел учун боғловчи эмулсия турли миқдорда тайёрланади.
Тахтача кўринишдаги акварел учун эмулсия ширанинг декстрининг сувдаги эритмаси мева шакари, ҳўкиз ўтидан тайёрланадиган аралашмадан иборат бўлади. Даставвал ширанинг ҳамда декстрининг сувдаги эритмаси тайёрланади.
Мева шакари сув билан аралаштирилиб сиробсимон эритма ҳосил қилинади. Ана шу уч хил эритма биргаликда тўхтовсиз аралаштирилади. Ҳамда унга ўтдан тайёрланган аралашма ва феналдан кераплича томизилади. Чинни идишлардаги юмшоқ акварел учун эмулсия тайёрлашда эса юқоридаги моддалар кўпроқ миқдорда ошриб мева шакари ўрнига асалари мўми ва глисирин қўшилади.
Тюбикларда чиқариладиган акварел таркибидаги боғловчи элементининг кўпчилик қисмини асал ташкил этади.Глисирин ва шира озроқ миқдорда қўшилади.
Акварел тайёрлашда қўлланиладиган бўёқ кукунлари табиий ёки сунъий кукунлар бўлиши мумкин. Айримлари ўсимликлар ёки ҳайвонларда ўрайдиган пигментлардан масалан , жигар ранг , қарминли бўёқлардан тайёрланади. Бўёқ кукунларини танлашда ва тайёрлашда уларнинг тиниқлигига, бир-бирига яхши аралашишига эътибор бериш лозим. Масалан, қўйидаги бўёқ кукунлардан фойдаланиш тавсия этилади. Сариқ кукунлар табий,жигар, ранг, сариқмарс, зарғалдоқ марс ва ҳакозолар.
Қизил кукунлар: қизил тусли марс, қирмизи.
Бинафша: бинафша тусаги кукун.
Яшил кукунлар: зумрад ранг, яшил рангли ранглар.
Зангори: зангори лаклар.
Жигаррангли кукунлар : куйдирилган жигар ранг, жигар ранг марс.
Қора кукунлар : -узумдан олинади.
Акварел тайёлаш учун бўёқ моддаси тайёр эмулсияга аралаштиралади тош плита ёки маҳсус ховончада яхшилаб ишланади. Агарда синаш учун олинган бўёқ сувда яхши эришса, аралаштириш ҳамда ишлов бериш учун тайёр бўлган хисобланади. Шуни эсда тутиш лозимки, қўйилган акварел бўёғи қурилганидан кейин ўз рангини бироз ўзгартириб олишади. Бунга бўёқ қаватидаги сувнинг буғланиши, қоғозга сингиши таъсир этади.
Энди акварел, туш ва уларни ишлатишда қўлланиладиган баъзи қурол ва воситалар ҳақида тўхталиб ўтамиз:

  1. Бир акварел мўйқаламда осон олиниши, сувда яхши эрийдиган бўлиши керак. Акварел бошқа бўёқлардан қоғозга юбқа қалам тарзида ўтиши текис, силлиқ суркалиши, қўйилиб ва бир жойга қатлам тарзида йиғилиб қолмаслиги билан ажралиб туради. Акварелга кўп вақт сув тегмаса,хаддан ташқари қУзбекистон Республикасиқшаб кетиб, уни ишлатиш қийин бўлиб қолади. Шунинг учун чинни идишлар ва тюбиклардаги акварелни қоронғу ва слқин жойларда сақлаш лозим. Агар тюбикдаги акварел қотиб қолса тюбикка мрис билан сув юбориш ёки уни сувли идишга бирор соат солиб қўйиш тавсия этилади. «Ленинград» маркали акварел сифатли аквареллардан хисобланади ва у пластмасса идишларда ишлаб чиқарилади. Унда бўёқларнинг 24 ҳили мавжуд бўлиб, пластмассадан тайёрланган палитра ҳам жойлаштирилган. 


2.Туш асосан ёзиш-чизиш, безак ва бошқа ишларда кенқўлланилади. Уларнинг хиллари жуда кўп. Тушлар суюқ ҳолда шиша идишларда ва тахтача ҳамда қаламча шаклида қаттиқ ҳолатда ишлаб чиқарилади.


Керакли тушлар махсус идишларда суюлтирилади. Улардан ахроматик рангларнинг ҳар хил туслари хосил қилинади. Тушни жуда қуюқ ишлатилмаслик лозим. Улар этюдлар учун мулжалланган бўлиб, 20-30 донаси керакли ўлчамда бир-бирларига елимлаб қўйилган бўлади. Қоғозларни бир-бирларидан ажратиб олишда бирорта учи ўткирроқ асбобдан фойдаланилади. Орқасига қўйилган картон эса уни ғижим бўлишидан асрайди.
3. «Стиратор» биттаси каттароқ, иккинчиси кичикроқ ўлчамга эга бўлган ва бир-бирини ичига кириб турадиган иккита рамкадан иборат ишлатишда қўлланган қоғоз иккала рамка орасига қўйилиб сиқиб жипслаштирилади. Стиратор бундан ташқари рамка ва планшетдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Бундай стиратор икки оёқли қилиб ясалади. Қоғоз стираторга тортилганидан кейин уни тизза устига ғўйган ҳолда ишлатиш мумкин. Шунингдек стиратор оёғсиз ҳолда ишлатилганда эса маҳсустутқичга ўрнатилади. Стираторга тортиладиган қоғоз олдин сувга ҳўллаб олинади. Қоғозни ҳўллаш учун юмшоқ латтадан фойдаланилади. Бурчакларида 1,5-2 смгача жой қуруқ қолдирилади. Қоғозни икки томони ҳам худди шу зайлда қўлланилади, сўнг рамкага тортилган қоғоз ўзгармас температурали жойига қўйиб қуритилади. Стиратор аслига қараб расм ишлашда ва манзараларни тасвирлашда қулайдир. 
  1. Планшет тасвирий санъат дарсларида кенг қўлланилади. Планшетга қоғоз тортишида унинг тўрттала томони 1,5-2 см букланади. Қоғознинг тескари томони жиққа ҳўл латта сувини ўзига шишиб олгунча суртилади. Четга қайрилган бурчаклари энг қуруқлигича қондирилади. Сўнгра қоғознинг олд томони айлантириб ғўйилади ва у ҳам четки томонларига теккизмасдан ҳўлланади. Ундан кейин бурчагидан бир томони, сўнграқарамаққарши турган томони 


босиб тортилиши лозим. Қолган икки томони ҳам худди шундай диогонал бўйича елимланади ёки кнопка билан қистирилади. Қирралариесабармоқёрдамидатекисқилибёпиштирибчиқилади. Елимланган томонларида хеч қандай тиришган ва қабариқ жойлар бўлмаслиги лозим. Қўл планшет мўътадил температурали жойга қўйиб қуритилади. Шундагина у ишга яроқли бўлади.


5. Йиғма қопчиқ ҳам этюдлар ишлашда экскурсияларга чиққанда жуда ас қотади. Уни брезент матодан ихчамгина қилиб тикиб олиш мумкин керакли жихозларни йиғма қопчиққа тартиб билан жойлаштириш лозим. Унинг юқори қисмига тасмалар тикиб қоғознимахкамлаб қўйиш керак. Пастки қисмига эса хар-хил ўлчамдаги чўнтаклар тикилади. Чўнтакларга эса махсус идиш, катта акварел ва хакозолар солиб олинади. Материални тикаётганда орасига картон бўлакларини керакли ўлчамларда қўйиш тавсия этилади Қўйилган картон бўлаклар қоғозларни букланиб қолишидан сақлайди.
6. Мўйқаламлар. Акварел билан ишлаётганда фойдаланиш лозим , мўйқаламлар икки хил бўлиб, уларнинг бир хиллари мойли бўёқларга, бошқа хиллари эса акваерел бўёқларга, бошқа хиллари эса акварел бўёқларга мулжалланган ( елимлаш учун мўлжалланган мўйқаламлар учун мустасно). Уларни кўринишига қараб қуйидагича фарқлаш мумкин. Ялпоқ (мойли бўёқлар учун мулжалланган мўйқаламлар куракча ва думалоқ шаклда бўлади). Акварел учун ишлатиладиган мўйқаламлар юмалоқ бўлиб уч томонига қараб ингичкалашиб боради ва бу жуда майда деталларни ишлаш учун қулайлик туғдиради. Расм ишлаганда қоғозни юзи бузилмаслик учун бу мўйқаламлар махсус юмшок юнглардан ясалади. Акварел мўйқаламнинг колонок, олмахон, савсар юнгидан ясалган турлари мавжуд.
Мўйқаламнинг ишга яроқли ёки яроқсизлигини билиш учун уни тоза сувга тиқиб олиб силкитиш керак. Агар шунга мўйқаламнинг учлари тўпланиб қолса-яроқли, тўзиб турса-яроқсиз бўлади. Мўйқаламнингт бандида номери бўлади. Бу номер мўйқалам мўй қисмининг кенглигини билдиради. Номердаги сонлар ортиб бориши билан юнг қисмининг кенглиги ҳам ортиб боради. Шунинг учун акварел билан иш ишлашда мўйқаламнинг керакли номери юзанинг катта ёки кичиклигига қараб танланади. Тасвирий санъат дарсларида ингичка мўйқаламлардан кам фойдаланилади, чунки улар билан катта расмларни бўяб бўлмайди. Бу хилдаги мўйқаламлар кўпроқ майда деталларни ҳамда декоратив безаш ишларидаги нақшларни бўяшда ишлатилади. Юқорида номери кўрсатилаг йўғон хажмдаги мўйқалам билан катта расмларни бўяш мумкин, унинг ингичка учи эса суратнинг майда деталларини ишлаш имконини беради. Умуман олганда бутун ишни битта мўйқаламда бужара олиш имкони туғилади. Шунда кўз ҳамда қўл харакати уйғунлашади. Тажрибали рассомлар кўпинча икки томонида ҳам мўйи бўлган мўйқаламлардан фойдаланадилар. Уларга махсус буюртма бериш тайёрлатиш мумкин.
Булардан ташқари, хар-хил ўлчамдаги куракчасимон, ялпақ мўйқаламлар ҳам ишлатилади. Энди мўйқаламларни ишлатишнинг бир қатор усуллари ҳақида гапириб ўтамиз. Тўғрироғи, бу усуллар, тавсия этилаётган йўлланма бўлиб, улар умумий қоида тарзда қўлланилмайди. Чунки баъзи мўйқаламни бошқачароқ вазиятда ишлатишга тўғри келиб қолади. Бордию, мўйқалам билан кенг юзаларни бекитишга тўғри келса,
уни бурчак остидан ушлаш ҳамда ишни қоғознинг тепа қисмидан узиб-узиб бўёқ беришдан бошлаш зарур. Бунда мўйқалам қоғознинг чап томонидан пастка ва айни вақтида ўнг томонга қаратиб тез-тез харакатлантирилади. Агар юпқа ва тирноқ бўяш керак бўлса, мўйқалам тик ушланади, ҳамда оҳистагина қоғоз бўйлаб юргизилади.
Кучли мазок ҳосил қилиш (узиб-узиб бўёқ бериш)учун мўйқалам керакли жойга қаттиқроқ босилади ва дарҳол кўтариб олинади. Оқиб кетаётган бўёқ эса тоза мўйқаламга шимдириб олинади. Хомаки расм ишлашда керакли бўёқни ўз ичида бирнданига қўйиш алохида махорат талаб қилинади. Лекин мўйқалам қоғозга охиригача босиб юборилса, ҳамма бўёқ бирданига оқиб тушиб кетиши мумкин.
Қўйилган мазокларни характерли бўлиши мухим ахамият касб этади. Мўйқаламларни ишлатаётганда айниқса унинг мўй қисми тез ишдан чиқишини унутмаслик керак. Бўёқ олинаётганда мўйқаламни хаддан ташқари кўп ишқалаш тавсия этилмайди, сабаби мўй қисми тез тўкилиб кеатди. Бунда мўйқалам бўёқ устида олдинга ва орқага ҳамда чапга ва ўнга томон тез-тез, енгил-енгил юргизилади. Бир марта бўёқ олинганидан сўнг, иккинчи олишга мўйқалам даставвал тозалаб ювилади ва латта билан сиқиб ташланади. Тоза сувга ботириб олинганидан кейингина навбатдаги бўёқ олинади.
Дастлаб саккиз номерларидан то ўн, ўн иккинчи номергача бўлган мўйқаламларни ишлатиш мумкин. Кейинчалик эса, ўн икки, ўн турт номергача, балки ундан каттароқ номерли мўйқаламлар ҳам ишлатилади.
Мўйқалам ишлатилиб бўлингач, тозалаб ювилади ва латта билан сиқилганидан сўнг тиргакка солиб қўйилади ёки мўй қисми юқорига қилинган ҳолда стаканда сақланади. Баъзан мўйқаламни юнг қисмини столнинг четидан бир оз чиқариб қўйиш ҳам мумкин.
7. Палитра. Тасвирий санъат дарсларида оддий, оқ рангдаги ясси лаганчадан палитра сифатида фойдаланиш мумкин. Этюд ишлаш пайтида металлдан ясалган ва сирланган ёки пластмассадан ясалган палитралардан фойдаланган маъқул. Палитранинг энг яхши томони шундаки, унга қўйилган бўёқлар аниқ ва равшан, тиниқ бўлиб кўриниб туради. Шунингдек узоқ вақтгача қурилмасдан сақланади. Палитиранинг ранги оқ бўлганлиги сабабли бўёқларни туслари ўзгармасдан кўзга ташланади. Палитрадан фойдаланиш усуллари ва унга бўёқларни жойлаштириш тартиби кўрсатилган. Бўёқлар кўзга қанчалик яқин бўлса уларни бир-бирларини ажратиш ҳам шунчалик осон ва қулай бўлади. Политрага рангларни жойлаштиришда муайян тартибга риоя қилиш талдабаларнинг сифатли ишлашларига, кўзлари ва қўлларининг автомтик равишда харакат қилишга, ишни тез бажаришларига ёрдам беради ва уларни ортиқча қийнаб қўймайди.
Политрага олдин илиқ ранглардан сариқ бўёқлар, кейин зарғолдоқ қизил, ранг ёки жигар ранглар ва ниҳоятда зангори, бинафша ранглар (булар сариқ ранглар жумласидандир) қўйилади. Политрага қўйилган бўёқларни бир-бири билан аралаштиришда ифлос мўйқаламлардан қатъиян ман қилинади. Шу тариқа политрадаги бўёқлар тоза сақланади. Иш тамом бўлгандан сўнг политра яхшилаб тозалаб қўйилади, айниқса политранинг сув теккан жойлари яхшилаб артилади.

  1. Стакан сув олиш учун энг яхши идиш ҳисобланади. Экскурсияларда, этюд ишлашда метал ёки шишастаканлар банкалар жуда қўл келади. Акварел билан ишлашда сув олиш учун қўлланиладиган идишларнинг турлари ҳар-хил бўлиши мумкин. 


  2. Қаламлар акварел бўёғида ишланган расмларнинг яхши чиқишида мухим рол ўйнайдиган воситалардан биридир. Тасвирий санъат дарсларидаасосан ўртача юмшоқликдаги қаламлардан фойдаланилади.”ТМ” маркали қалам чизиш учун жуда қулайдир. Қаламларнинг томонида номи, сўнгра эса қаттиқроқ ёки юмшоқлик даражаси ёзиб қўйилади. «Т» қаттиқлик маъносини англатади, унинг ёнидаги сон қаттиқлик даражасини кўрсатади. «2Т» белгили қалам «Т» белгили қаламдан қаттиқроқдир. Тасвирий санъат дарсларида қаттиқ қаламдан нафис жойларни штрихлашда фойдаланилади. Улар чизмачилик дарсларида ҳам қўлланилади. Юмшоқ қаламга «М» белгиси қўйилиб, юмшоқлик даражаси сонлар билан кўрсатилади. 


Расмнинг сифати кўпинча қалам ўзининг ечилишига боғлуқ бўлади.


Расм чизиш учун ажратилган вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида қалам учини дарс ёки машғулот бошланишидан олдинроқ қўйган маъқул. Қаламни иш жойида очмаслик лозим, чунки графитнинг кўзга кўринмайдиган зарарлари расмни ифлос қилиб юборади. Энг яхшиси қаламни қутича ёки қоғоз парчаси устида очишдир. Бунда чиқиндиларни махсус яшикка ташлаш осон бўлади. Қаламни ҳаддан ташқари босиб чиқиш ярамайди. Чунки унинг учи синиб қолиши мумкин.
Ўқувчиларни қаламни очилган еридан узунроқ ушлашга ўргатиш яхши натижа беради. Қалам умуман учта бармоқ билан ушланади ва унчалик қаттиқ сиқиб олинмасдан эркин юритилади. Узунроқ қаламлардан фойдаланган маъқул.Чунки калта қаламларда натуранинг ўзаро нисбатларини ўлчаб чизиш қийинлашади. Сиёҳ рангли қаламларда расм чизиш мумкин эмас: чизиққа сув тегса, бўялиб кетади. Қалам билан чизишда аниқлик, пухталик ва малакали бўлиш талаб этилади. 
  1. Ўчирғич. Ўчирғичлар икки хил: қаламда чизилган чизиқларни ўчиришга мўлжалланган ҳамда идоралар учун чиқарилган бўлади. 


Нотўғри чизилган тасвирни ўчиришдан олдин тўғрилаб чизиб олиш лозим. Шундай қилинган хато яққол кўриниб туради. Ўчирғич билан ўчиришдан қўл фақат чизиш бўйлаб бир томонлама ҳаракатлантирилади. Шунингдек, ўчирғични ҳадеб ишлативериш ҳам ярамайди. Унда қоғоз юзасига бўёқ яхши ётмайдиган бўлиб қолади. Ўчирғични қўлда узоқ ушлаб туриш мумкин эмас. Чунки ўчирғич қўлда тер босиб, қоғозни кир қилиб қўйиш мумкин.


Тасвирий санъат дарсларида рангли тасвирларнинг муваффақиятли чиқишида акварел билан ишлашда орттирилган тажрибалар муҳим рол ўйнайди. Чунки бўёқ билан ишлаш қанчалик пухта ўрганилган бўлса рангли тасвирлар шунчалик яхши чиқади.
Акварел билан ишлашда талабга жавоб берадиган қилиб жихозланиш керак. Шунингдек, планшет ҳамда молбертдан тўғри фойдаланишни ўрганиш, қоғоз юзаларини ҳар хил шикастланишларлардан эҳтиёт қилиш лозим. Акварелдан фойдаланишда унинг сифатига эътибор бериш даркор. Бўёқларни махсус идишларда сув билан аралаштириш ва қоғоз бўлагида синаб кўриш тавсия этилади. Топилган ранг туси керакли даражага етгандагина ундан фойдаланиш лозим.Акварел билан ишлаш техникасини пухта ўзлаштириш учун дастлабки машқларни қора, тўқ жигаррангларда бажарган маъқул. Бу усулда ишлаш монохром ёки гризайл методида ишлаш деб аталади.
Акварел билан ишлашда қуйидаги изчилликка риоя қилинсагина бўёқда ишланган тасвирлар талабга жавоб бера олиши мумкин:

  1. Керакли бўёқ махсус идишда сув билан аралаштирилиб тайёрланади ҳамда қоғоз бўлагига суртиб, синаб кўрилади. 


  2. Қоғоз сиртига бўёқ бераётганда мўйқалам ҳамиша эритмаган росмана ботириб олинган бўлиши керак. 


  3. Остки қаватдаги буёқ қуримагунча, навбатдаги бўёқ қавати ётқизилмайди. Кейинги қават тез қўйилиши лозим, акс ҳолда остки қават ювилиб кетиши мумкин. 


  4. Акварел бўёқлари билан ишлашда оқ бўёқдан фойдаланилмайди, чунки оқ бўёқ ролини оқ қоғознинг ўзи бажаради. 


  5. Қўйилган бўёқ қавати остидан қоғознинг сирти сезилиб туриши лозим. 


Агар тахтача кўринишидаги акварел ишлатилса, бўёқ тез-тез ҳўллаб турилади, ҳамда тоза мўйқалам билан олинади.


Акварел билан ишлашни ўрганишда амалий машғулотлар муҳим аҳамият касб этади. Масалан, бир рангнинг устига иккинчисини қўйиб янги тус ҳосил қилиш машқни олайлик. Бунда қўйилган хар иккала ранг остидан ҳам қоғознинг сирти сезилиб турмоғи даркор. Шунингдек, совуқ тусли ранг устидан илиқ тусли рангни қоплаш орқали янги ранг тусини ҳосил қилиш йўлларини пухта ўрганиш керак.
Бундан ташқари илиқ ранг устидан совуқ тусли рангни қоплаш йўли билан ҳам қўшимча ранг тусини топиш мумкин. Айрим ҳолларда қўйилган рангларнинг ёруғлик даражалари бир-бирларига тенглаштириш учун уларнинг устидан бирор рангнинг суюқ, кучсиз эритмаси билан қоплаб тавсия этилади.Шуни эсда тутиш лозимки, муайян ранг иккинчи бир ранг билан қопланганда ёруғликнинг қайтариш хусусиятидан маҳрум бўлади. Лекин олдин қўйилган бўёқ қаватининг равшанлик даражаси ҳамда тўйинганлиги муҳим ахамиятга эга. Устки қўйиладиган қавати эса доимо охангдор, жуда тиниқ бўлиши ва остидаги ранг тусини бўғмаслиги шарт.
Ранг тусларини ҳаддан ташқари тўқ тусда олиш ярамайди. Акс ҳолда рангли тасвирларда кескин кўзга ташланадиган ранг доғчалари ҳосил бўлиши мумкин.
Акварел билан ишлатишда бир рангнинг ўзидан ҳар ҳил ранг тусларини хосил қилишни яхшилаб машқ қилиш керак.
Ўқувчиларга ёруғ , оқ тусдаги рангни ҳосил қилиш учун сувни, туқ тусдаги рангни ҳосил қилиш учун эса бўёқни кўпроқ қўшиш кераклигини ўргатиш керак. Оч тусдаги рангнинг ҳосил бўлишини амалда кўрсатиш учун сувли стаканга қизил ранг аралаштирилади. Стаканда ҳосил бўлган аралашмага сув қўшишни давом эттирсак, бу ранг тусининг очланиб боришининг гувоҳи бўламиз. Аксинча, аралашмага қизил ранг қўшишни давом эттирсак, мазкур ранг тусининг тўқлашиб боришини кўрамиз. Бу хилдаги машқларни фақат ранглар ёрдамида бир неча марта бажариб кўриш мумкин.
Ранглар тўйинганлигини аста-секин ўзгариб бориши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Агар хроматик ранглар таркибига ахроматик ранглар қўшилса, уларнинг тиниқлиги пасаяди. Натижада рангнинг тўйинганлиги ўзгариб,бошқа ранг туси ҳосил бўлади. Кул ранг қанчалик кўп қўшилса, хроматик ранг шунчалик ахроматик бўлган кул рангга яқинлашиб боради. Бу хилдаги ёруғлик кучларини камайтириш натижасида рангларнинг тиниқлигини йўқотиш ҳамда хира кўринишдаги ранглар олиш мумкин. Ранг тусларини бир-бирларидан фарқ қилишниўргатишда бир рангнинг ҳар-хил туслари орқали нақш композисиясини ишлаш керак.
Акварел билан ишлаш малакаларини оширишда асосий ва қўшимча ранглар устида ишлаш муҳим аҳамият касб этади. Ранг устида ишлаш усуллари икки қисмга: асосий ранглар ва қўшимча рангларга бўлиб ўрганилади. Олинган ранг туслари эса ўзаро солиштириш йўли билан аниқланади.
Қўшиб топиладиган ранглар аралаштириш йўли билан ҳосил қилинади. Бунинг учун дастлабки машқларни набордаги тайёр бўёқларни қўшиб топишдан бошлаш лозим. Бунга қуйидаги жадвалда баъзи бир мисоллар келтирамиз. Асосий ҳамда қўшиб топиладиган ранглар устида машқ қилинаётган пайтда натурага яқин бўлган ранг тусларини топиш керак. Бундан ташқари, пардозланган силиқ сиртларга,ойнага, металл шартлари атрофдаги буюмларнинг тасвирлари тушади ва уларнинг ранглари ҳам бошқачароқ кўринишда бўлади.
Акварел билан ишлашда бу хилдаги усуллардан ҳам фойдалана билиш лозим. Рангларнинг бу хусусиятлари рефлекс таассуротини пайдо қилади ҳамда ишланаётган натуранинг энг муҳим қисмини ташкил этади. Акварел ва мўйқаламлар билан ишлашни ўрганишда дастлабки машқлар муҳим рол ўйнайди.
Рангтасвир образли ниҳоятда жилоли ва ҳар бири ўзига хос. Мусаввирлар рангтасвир воситалари кўламида асар яратадилар ва улар ҳар доим чизматасвир, композисия имкониятларидан фойдаланадилар. Демак, рангтасвирда асосий ифода воситаси ранг бўлиб қолаверадилар.
Рангтасвир инсоннинг мураккаб ақл-заковати, тафаккури, табиатда содир бўлиб турадиган катта-кичик ўзгаришларни, узлуксиз фалсафий ғоялар ва фантастик образларни таъсирчан ифодалашга қодир. Ҳодиса, воқеа ва кўринишлар доирасининг кўламини турли йўналишдаги жанрлар орқали очиб берилади.
Рангтасвир тарихи ибтидоий одамнинг ғор деворига чизган расмларидан бошланади.
Юксалиш даврида улкан мафкуравий дурдоналар тўпланган. Ўзбекистон ҳудудида қадимги рангтасвир санъати ўзига хос бой намуналарга эга. Булар кулолчилик санъати ва бинолар деворларига ишланган рангли суратларда кўринади. Афросиёб, Болаликтепа, Барахша ва Панжикентдаги бино деворларига ишланган рангли тасвирлар маънодорлиги билан кишини ҳайратга солади.
Деворий саратлар жаҳон мақобатли амалий безак санъатининг нодир дурдоналари бўлиб ҳисобланади. Бу тасвирлар ўзининг юксак маҳорат билан ишланганлиги ва реал ҳаёт бадиий образларда ифода эттирилганлиги билан кишиарни ҳануз лол қолдириб келмоқда.
Бу асарлар ғояси халқлар ўртасида дўстлик, тотувлик ва шунингдек, ички ва ташқи гўзалликларни тараннум этади. Девордаги расмлар назмий маҳобатли амалий безак санъати усулида бажарилган бўлиб, тарих ва илоҳият сирларини очиб берувчи бебаҳо манбалар ҳисобланадилар.
Заравуцой ғоридаги ов манзараси, Зарафшон этагиаги «Сармишсой» ғорларига чизилган яввойи ҳайвонлар тасвирлари бунда мисол бўла олади.
Ўтмишда аждодларимиз турли динларга сиғинишган, тасвирлар ижод қилиб, ўз эътиқодларини илоҳийлаштириш мақсадида бебаҳо санъат намуналарини яратишган. Бу тасвирлар тарихий тараққиёт давомида кўплаб изланишлар натижасида ноёб нодир санъат асарига айланган.
Уйғониш даврида инсон барча нарсалар учун таққослаш мезон ива рангтасвир асарлари қаҳрамонига айланди. Мадонна тасвири ер юзида ғоявий камолотнинг юксак кўриниши бўлди. Мусаввирлар реалистик асарлар ярата бошладилар.
Рангтасвир техникаси узлуксиз равнақ топа борди. Турли сюдетлар ранг тасвирчиларни янада ўзига жалб қилди. Бу эса ўз навбатида ХВИИасрга келиб жанрлар туркумини келтириб чиқарди.
Портрет энг қадимги жанрлардан бири. Файюм шаҳарчасида рангтасвирнинг мум усулида бажарилган ғоят гўзал портретлари топилган. Бу асарлар эрамизнинг И-ИИИ асрларида қадим Мисрда яратилган. Файюм портретлари ёрқин ҳаётий образлар эканлиги шаклнинг ёруғ-сояли ҳажмий модел асосида бажарилганлиги билан бошқа услубдан фарқ қилади.
Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод ва унинг шогирдлари Маҳмуд Музаҳҳид, Қосим Али ва бошқалар рангтасвирнинг миниатура усулида самарали ижод қилганлар.
Ўзбек халқининг моҳир мусаввирлари Абдулҳақ Абдуллаев, Раҳим Аҳмедов, Малик Набиев, Чингиз Ахмаров, Рўзи Чориев, Собир Раҳметов, Баҳодир Жалолов кабилар буюк алломалар ва портрет жанрида замондошларимиз сиймоларини яратганлар ва яратиб келмоқдалар.
Мусаввир нарса ва буюмларнинг ўзига хос кўриниши ва тимсолларини натюрмортларда акс эттиради. Бу жанр ХВИИасрда юзага келди. Машҳур голланд натюрмортчилари балиқ ва турли ичимликларни кузатиб уларнинг мазасини ҳис қилдириш ва мавжудлигидан севинишга руҳлантиради. Мусаввирлар гўё ҳаёт лаззатлари мадҳиясини куйлайдилар.
Ўзбек мусаввирлари Ю.Элизаров, Р.Аҳмедов, А.Икромжонов, Ғ.Абдурахмонов ва бошқалар ижодларида натюрморт жанрига кенг ўрин берилган.
Асосан табиат акс эттирилган суратлар манзара кўринишлари ХВИИ асрларда Голландияда яратила бошланди. Манзара жанри нафақат табиат манзараси ассрлари, балки табиатнинг чексиз хилма-хиллиги ва йил фасллари турли об-ҳаво шароити офтоб ёки ёруғлиги таъсирида гўзалликни, балки инсон ҳис-туйғуси, кайфияти ҳақида ҳам сўзлаб беради. К.Каро, Ван, Тогд, П.Сезантлар яратган манзараларни бир-бирига таққослаб кўринг-а. бунда сиз реал табиатдан турлича образлар келтириб чиқарилганлигини кўрасиз. Бунда асосий сабаб мусаввир шахсидир. Мусаввир ҳар доим ҳам кўрганини асл ҳолда чизавермайди, балки ранг тасвирга ўзининиг ички ҳиссиётларни қўшиб юборади. Ҳар бир мусаввирнинг ўзи севган ранг уйғунлиги услуби, рангларга ўз муносабати мавжуд.
Агар мусаввир фақат денгиз манзарасини тасвирламоқчи бўлса, уни мариан деб номлашади. Бу ҳам мустақил жанр ҳисобланади. М.Айвазовский асарлари бу жанрга ёрқин мисолдир. 


Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish