Kafedrasi mavlonov asqar quvondiqovich rang tasvirda


ИИ-Боб. Мойбўёқ билан ишлаш



Download 0,5 Mb.
bet7/14
Sana03.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#633700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Navruz

ИИ-Боб. Мойбўёқ билан ишлаш. 

2.1 Рангтасвир асарларини яратишда, қаламтасвирнинг аҳамияти 
Рангтасвирнинг илмий негизини рангшунослик фани ташкил қилади. Рангшунослик бўлғуси рассомларга рангларни табиатда ҳосил бўлиши ва тарқалиши масалаларини уларнинг атроф-муҳит таъсирида ўзгариб кўринишини, бўёқларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини ўргатади.

Ўрта Осиёда ранглар хақидаги таълимот қадимдан китоб миниатюраси, наққошлик, деворларга фреска, панолар ишлаш билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган. Чунки мусаввирлик ҳунари ранг танлаш ва уларни тайёрлай билишни талаб этади. Шунинг учун ҳар бир шогирд, аввало, ранг тайёрлаш сирларини ва шу ишига боғлиқ кимёвий жараёнларни ўрганган бўлиш керак.


Рангларни табиатда қандай хосил бўлиши ва тарқалиш ҳодисалари қадимдан олимлар ва рассомларнинг диққатини тортган. Уйғониш даври буюк рассомлари ва назариячилари Мон Баттиста Алберти, Леонардо да Винчи ва бошқалар рангтасвир ҳақидаги асарларида рангларнинг хусусиятлари ҳақида ёзганлар.
Атоқли ва машҳур олимлар Нютон, Ломоносов, Гелмголслар рангларнинг моҳиятини илмий асосда текширганлар. Иссак Нтон қатор тажрибалар ўтказиб, оқ ёруғликнинг кўп рангли эканлигини исботлаган, экранда спектор рангларни ҳосил қилган. Бунинг учун Нютон қуёшнинг оқ ёруғлигини деразадаги қора парданинг ингичка тирқишидан ўтказган ва йўлига уч қиррали призма қўйган, натижада экранда ҳар хил ранглардан иборат кенг ёруғлик дастаси кўрилган. Оқ ёруғлик аслида мурак каб бўлиб, рангдорлик жиҳати дан шунчалик турли- туманки, бир рангдан иккинчисига ўтиш да яна бир қатор ранг туслари сезилади. Спектр рангларни ёмғир ёғиб ўтгандан кейин осмонда пайдо бўладиган камалакда, фавворалардан отилаётган сув зарраларида кузатиш мумкин. Спектр рангларни қайта бир жойга тўпланса, оқ ёруғлик ҳосил бўлади. Нютон рангларни физика фани нуқтаи назаридан ўрганган бўлса, немис шоири ва санъацҳунос И.В.Гётенни кўпроқ рангларни киши организмига кўрсатадиган таъсири қизиқтирган. Гёте «ранглар ҳақидаги таълимот» номли асарида рангларни илиқ ва совуқ тусларга ажратиб, илиқ (сарғиш-қизил) ранглар кишида кайфу-чоғлик туйғусини, совуқ (ҳаворанг-яшил) ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган.
ХИХ асрда немис табиацҳунос олими Г.Л.Гелмгалс рангшунослик назариясида мухим янгилик яратган. Кўп йиллик тажрибалари асосида хроматик рангларни учта асосий аломати-ранг тони (номи), рангнинг оч-тўқлиги ва тўйинганлиги асосида туркумлаш кераклигини кўрсатган.
Ранг муаммоларини ўрганишга япон олимлари ҳамиша жиддий қарашган. Ҳозир ҳам дунёда ягона бўлган Токио ранг институтида инсон қалбига таъсир этадиган табиат Ҳодисаси-ранг атрофлича ўрганилади.
Рангларнинг номини ифодаловчи, яъни уларни биринчи қизил, иккинчисини кўк, учинчисини бинафша ва ҳоказо деб аталишига асос бўлган белгиси ранг тони дейилади. Бироқ хроматик рангга озроқ кулранг қўшсак, унинг шўхчанглиги пасайиб, нурсизланади. Бу ҳол рангнинг кам тўйинганлиги, яъни унинг таркибидан соф бўёқнинг камайганлигидан дарак беради.
Демак, рангнинг тўйинганлиги деганда, унинг кулрангга нисбатан рангдорлик даражасини , тозалигини тушуниш керак.
Юқорида айтилганлардан маълум бўладики, хроматик ранглар бир-биридан учта асосий хоссаси-ранг тони (рангнинг ўзи), рангни оч-тўқлиги ва тўйинганлиги билан фарқ қилар экан. Спектрни синчиклаб кузацак, унинг энг чеккасидаги қизил ва бинафша ранглар орасида ўхшашлик аломатларини сезамиз. Иккала ранг бир-бирига қўшилса, уларнинг оралиғида қирмизи ранглар ҳосил бўлади. Бу ҳосил бўлган рангни қизил ранг билан бинафша рангнинг ўртасида жойлаштириб спектр туташтирилса, халқа келиб чиқади. Буни рангшуносликда ранглар доираси деб юритилади. Ранглар доирасидан қизил, қизғиш зарғалдоқ, сариқ, сарғиш яшил, яшилтаб зангори ҳаворанг, кўкимтир ҳаворанг, кўк, кўкимтир бинафша, қирмизи рангларнинг ҳар хил туслари кўринади.
Баъзи мусаввирлар ўз ижодларини ҳайвон ва қушларни тасвирлашга бағишлайдилар. Улар анимал жанр асарларини яратадилар. Бу жанрни одатда озчилик рангтасвирчи рассомлар танлашади, бироқ график ва ҳайкалтарошлар турли ҳайвонлар, уларнинг болаларини чизиш ва тасвирлашни жуда ёқтирадилар.
Мусаввирларни тарихий жанрда кўп одамли композисиялар реал ранг йиғими бўлган асарлар яратишга ўтиш воқеалари дин ва халқлар тарихи, достон ва қиссаларда куйланган паҳлавонлар даври илҳомланади.
Т.Муҳаммедов, Т.Қўрязовлар ўзбек достон эпослари қаҳрамонларни тасвирлашда катта ижодий муваффақиятларга эришдилар.
Ж.Умарбеков тарихий жанрларда «Инсон ақл-заковати» ва «Мен инсонман» асарларини яратди. Мусаввирлар ўтмишдаги мутафаккирлар аждодлар ҳаёти улар қолдирган маънавий ва маданий мероси илмий кашфиётлари ва гуманистик руҳдаги фикрларини ўз асарида ифода этганлар.
Бу композисиялар яхшилик, гўзаллик каби қадриятларга мос ранглар уйғунлигида юксак маҳорат билан бажарилган.
Матода фақат муҳим қаҳрамона воқеаларни тасвирлабгина қолмасдан, балки одамларнинг кундалик юмишлари ва оддий турмушини ҳам ёритиш мумкин. Бу каби тасвирий асарлар маиший жанрга киради. Гоҳида уларни жанрли рангтасвир деб ҳам атайдилар.
Тарихий ва маиший жанрлар иштирокчиларининг ўзаро уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, образлар характери одатда жанрлар воситасида ечим топади.
Биз аввало, асар сюжетини кўздан кечириб, қандай нарса тасвирланган, қаҳрамони Ким, бу воқеа қачон бўлиб ўтганлигига қизиқамиз. Шундан сўнг мусаввирнинг услубини у ёки бу нарсани қандай тасвирлаганини, бўёқни қандай қўйгани (сурка бёки оқизиб) ва у танлаган калоритини кузатамиз. Шундай экан, тасвирдаги кайфият ва унинг ҳиссиётга таъсири ранг танлашга боғлиқ бўлади. Тасвир калорити – қувончли ва қайғули, беозор ва ташвишли, жумбоқли ва ошкора бўлиши мумкин.
Қўлингиздаги китобдан асар намуналарини кузатиб улар колоритини сезишга уриниб кўринг. Мусаввир фикри ва асарнинг асосий ғоясини тушунишга ҳаракат қилинг. Билимдон томошабин бўлиш осон иш эмас, албатта. Рангтасвир тилини муттасил ўрганиш тафаккурни, эстетик дид ва туйғу-идрокни доимо ривожлантириб туришини айтиш мумкин.
Сиз тасвирий санъат жанрлари билан бошланғич синфларда танишгансиз. Шунинг учун бу ерда уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агар шу вақтда кўпроқ билимга эга бўлишни истасангиз, қўлингиздаги қўлланма охирида келтирилган махсус адабиётларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Мусаввир рангтасвир воситалари кўламида бетакрор ижодий асарлар яратиб, бизни ҳайратга солади, дилимизга қувонч бағишлайди, турли кечинмалар орқали руҳимизни озиқлантиради ва ўз маҳорати билан сирли фикрларига ошно қилади.
Ранг табиатда мавжуд барча нарсалар шаклларини атроф муҳит гўзаллигини, турли кайфият ва ҳис-туйғуларни ифодалай олади. Ранги турлича идрок қилиш мумкин, унинг воситасида фикр юритиш, лойиҳалаш, конструксиялар қуриш имкониятлари мавжуд. «Ранг» ва «Бўёқ» тушунчаларини фарқлаш учун рангшунослик асосларини ўрганмоқ зарур. Рангтасвир учун керак бўлган рангли палитрада бўёқларни бир-бирига қориштириш йўли билан тайёрлаб олинади. Сўнгра мусаввир текислик юзасида ранглар мажмуини уйғунлаштирган ҳолда калоритни келтириб чиқаради. Ягона «ранг» сўзи рангтасвир жараёнида муҳим аҳамият касб этади ва санъатнинг бу соҳасида асос вазифасини бажаради.
Этют ишлашда катта имкониятларга эга бўлган сувбўёқ суртмаларидан кенг фойдаланиш мумкин.
Ранг қаламларининг табиий нотекислиги бўёқнинг тасвир шаклига мос равишда оқиб еийилиши сувбўёқ гўзаллигини янада кўпроқ намоён қилади. Қурий бошлаган ранг қалами бўйлаб «қуруқ» мўйқалам усулида чизиқлар юритиб шакл маънодорлигини янада ошириш мумкин. Этютда фазони бир бўёқ рангини иккинчи ранга қўйиб юбориш йўли билан тасвирлаш мумкин. Бунда рангларнинг бир-бирилари билан нозик бирикувлари, узлуксиз текис киришувларни келтириб чиқаради.
Тўқ ранг билан енгил суркама жилолар ёрдамида этютнинг ранг ечимини келтириб чиқарилади. Агар этют маъноси муҳим мавзуга мўлжалланган бўлса, тасвирни «қуруқ» мўйқалам ёрдамида аниқлаштириш, бирор жойини конкретлаштириш, ниманидир кучайтириш ва нимадандир вос кечиш мумкин.
Тасвирий санъатда табиатни тасвирлаш манзара жанри дейилади. Манзарачи мусаввирлар ўз асарларида ифодаланган образлар орқали табиатни севишга, эъзозлашга ва бу гўзалликлардан завқланишга чорлайдилар. Манзара фақатгина табиат гўзаллигини намойиш қилибгина қолмасдан турли ғоя ва фикрларни ҳам илгари суради. Ижодкор мусаввир ҳар доим табиатни синчковлик билан ўрганмоғи ва тафаккурни ўстириб бормоғи зарур.
Манзара устида иш бошлар экансиз, тасвирга олмоқчи бўлган табиатнинг ўша қисми ҳолатини яққол ҳис қилмоқ зарур. Манзарага тушаётган ёруғликнинг тўғри акс эттирилиши уни бир қадар жонлантириб таъсирчанлигини оширади.
Манзарада фазони идрок қилишнинг бу хусусиятлари боис у планлар деб юритилувчи бўлакларга ажратилади. Одатда, манзаранинг уч плани белгиланади, бироқ у композисиянинг тузилишига қараб бундан кўпроқ ёки камроқ бўлиши ҳам мумкин.
Ранглар биринчи планда энг тўқ, иккинчи планда очроқ ранга кириб, оқиш тус олади ва учинчи планда узоқликлар ҳаворанггача айлана боради. Ҳавонинг туманли ва булутли пайтларида бу фарқлар қуёшнинг чарағон пайтида нисбатан янада сезиларлироқ бўлади.
Табиат ўзининг бой ранги ва поёнсиз туслари билан бизни лол қолдиради. Бу ранг-барангликлар манзарага хос хусусиятларга эга бўлган чандда умумлашади ва калоритни белгилаб беради. Асар калорити инсон ҳис-туйғуларига замин яратиб беради.
Калорит манзарада бошқа жанр асарларига нисбатан муҳимроқ аҳамият касб этиб, композисияни асосий ғоясини ёритиб берувчи омиллардан биридир.
Табиат образи таъсирчанлигини ошириш унинг аниқ ҳолатини ифода этиш мақсадида ишни контростли ёки Майин, илиқ ёки совуқ, очроқ ёки тўқроқ, яққол ёки умумлашган тарзда бажариш мумкин. Жонли табиатни ҳис қилиш, унинг ғояси кўркамлигини илғай олиш, шунингдек, қизиқувчанлик ҳар бир этют ечимига мезон бўлади.
Р.Темуровнинг «Зарафшон тошқини», Ў.Тансиқбоевнинг «Ўзбекистон март», «Жонажон ўлкам», «Тоғ оқшоми», «Шоликорлик колхозида ҳосил йиғими» каби картиналарида Ўзбекистонга хос бўлган табиат бўёқларининг ранг-баранглигини, бепоён далаларининг майса ва гулларга бурканганлигини ўзбек халқининг табиат қўйнидаги жўшқин ҳаётини ҳамда табиат гўзаллигини моҳирона ифодалашга эришганликларини кўрамиз. Ҳар қайси мусаввирнинг картина яратишдаги ўз услубига ранглар гармониясига эга эканлигини шоҳиди бўламиз.
Ранглар доирасида ранг туслари жуда кўп бўлиши мумкин. Лекин кўзларимиз уларни 150 тага яқинини ажратишга қодир. Рангларнинг доира бўйлаб жойлашиш тартиби муайян сақланади. Ранг доираси икки тенг бўлакка бўлинса, биринчи ярмида қизил, зарғалдоқ, сарғиш яшил (пистоқи) ранглар, иккинчи ярмида эса яшил ҳаво ранг, феруза, зангори кўк бинафша ранглар жойлашади. Доиранинг биринчи ярмидагилар илиқ ранглар, иккинчи ярмидагилар эса совуқ ранглардир. Бундай номланишига сабаб-қизил, сариқ ранглар оловни, қизиган темирни , чўғни эслаца, хаво ранг, зангори, яшил кўклар эса музнинг, сувнинг рангини эслатади. Бу фарқланиш нисбий бўлиб, хар қандай илиқ ҳам ўзига нисбатан илиқроқ ранг ёнида совуқ бўлиб кўриниши ва аксинча, совуқ ранг ўзидан совуқроқ ранг ёнида илиқроқ туюлиши мумкин.
Кимё фани бўёқларнинг топилишига, моддаларни кимёвий усулда қўшиб, бўёқларнинг ресептларини аниқлашга ёрдам беради. Буёқлар асосан икки хил йўл билан тайёрланади. Буёқларнинг номлари кўпинча, қазилмадан қазиб олинган жойнинг номи билан ажралиб келинади.
Масалан, буёқлардан неополитан сариғини олсак, бу сарғиш малла ранг бўёқ Италиянинг Неапол шахри атрофидаги тоғлардан вулқон билан отилиб чиққан моддадан тайёрланади. Халиловка охраси-олтин тусли бўёқ бўлиб, Уралда Оренбург раёнида Халиловка қишлоғида олинади. Ҳинд сариғи-тўқ сариқ бўёқ, Ҳиндистоннинг Бенгалия штатида ўсадиган хурмо дарахти япроғидан тайёрланади. Яна айрим ёрқин қизил бўёқларни кичкина жониворлардан-дуб дарахтида яшовчи қўнғизча (катталиги 2-8 мм). Шимолий Америкада яшовчи қизил чувалчангдан тайёрланади.
Тасвирий санъатда унинг рангтасвир ва графика тушунчалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан ишланиш йўллари ҳамда услублари, тасвирий воситалари билан фарқланиб туради. Ранг инсон ҳаётида муҳим рол уйнайди. У турли вазиятларда одамга ҳар хил таъсир этади. Шунинг учун биз айрим пайтларда рангларни “қувончли” ва кайфиятимизни тушкунлигини ифода этиши мумкин бўлган “хира” деб аташимиз бежиз эмас. Инсон қадимги пайтларданоқ рангнинг ана шундай хусусиятларини ҳисобга олиб, ўз фаолиятида унумли фойдаланиб келганлиги маълум. Айниқса, шундай восита сифатида рассомлар ундан усталик билан фойдаланганлар. Асарларига ҳар хил ранглар билан жило бериб, одамлар кайфиятига турлича таъсир этиб фикрлар уйғотадиган тасвирлар яратишга эришганлар. Шунинг учун тасвирий санъатнинг жуда кўп турлари ва жанрларида ранг ҳамда уни ишлата билиш жуда катта аҳамиятга эгадир. Аммо у қаламтасвирнинг муҳим эканлиги билан қувватли эканлиги маълум ҳақиқатлардан энг асосийси десак тўғри бўлади. Шунинг учун қадимдан қаламтасвир чизишга рангтасвирнинг асоси сифатида караш шаклланган. Аммо ранг ҳусусиятларини яхши билиш ҳар бир тасвир чизишни ўрганувчи учун жуда аҳамиятлидир.
Мактаб физика курсидан маълумки, рангларнинг деярли ҳаммаси спектрнинг асосий уч рангини қўшиш орқали олинади. Улар қизил, сариқ, заргори ранглардир. Булар асосий ранглар деб аталади. Асосий рангларни қўшиш орқали қўшимча ранглар олинади. Масалан ,қизил ва зангорини қўшиш орқали бинафша, қизил ва сариқни қўшиш орқали зарғалдоқ, сариқ ва зангорини қўшиш орқали эса яшил рангларни ҳосил қилиш мумкин. Ранглар табиаттан икки хил хусусияти: илиқ ва совуқ бўлади. Илиқ ранглар қаторига қизил ,сариқ зарғалдоқ ва уларга яшил ранглар, совуқ ранглар қаторига яшил, зангори, бинафша ва уларга яқин бўлган ранглар киради. Шунингдек ахроматик ранглардир. Қолган рангларнинг ҳаммаси хроматик ранглардир. Ахроматик ранглар бир биридан фақат оч-тўқлиги билан фарқ қилади . Масалан, оқ, кул ранг, қора, қорароқ, жуда қора ва бошқалар . Хроматик ранглар эса бир–биридан ранг туси яъни -қизил, сариқ , кўк, яшил, жигар ранг ва ҳакозо . Оч-тўқлиги яъни оч қизил, тўқ сариқ, тўқ қизил, оч сариқ ва тўйинганлиги яъни ёрқин, хиралиги билан фарқ қилади. Ранг доирасида қарама-қарши жойлашган ранглар “контраст”ранглар деб аталади. Контраст ранглар бир-биридан кескин фарқ қилиб, бири иккинчисини янада ёрқин қилиб кўрсатади. Масалан, яшил ранг фонида қизил ранг жуда ёрқин бўлиб кўринади ва аксинча қизил ранг фонида яшил ранг анча ёрқинлашади. Ранг билан ишлашда ранг гармониясини, яъни ранглар уйғунлигини, билиш катта аҳамиятга эга.
Нарса ва ҳодисаларни тасвирлашда мой бўёқ, темпера, акварел, гуаш каби бўёқлар ишлатилади. Нарсаларни бўёқ ёрдамида тасвирлаш анча мураккаб жараён бўлиб, кишидан рангларнинг хусусиятларини ва уларни самарали, ўқувли тарзда ишлатиш усуллари техникасини билишни тақозо этади Буёқлар ёрдамида нарсанинг ҳажми, фактураси ва фазовий ҳолатини тасвирлаш рангтасвирлашнинг асосини ташкил этади. Ҳар бир нарсани чизувчи тасвирлар экан у рангларга жиддий эътиборини қаратиш керак. Ана шунда рангнинг табиатдаги кўриниши фарқли эканлигини билиб олиш мумкин. Чунки нарсанинг ранги биздан узоқ яқинлигига қараб ўзгариб кўринади. Бунинг сабаби эса ҳаво, атроф-муҳитнинг предмет кўринишига таъсиридандир. Қоғоз сатҳида ранглар муносабатларини тўғри нисбатларда топиб ишлатиш рангтасвирнинг ҳаққоний акс этишда муҳим аҳамият касб этувчи омиллардан энг муҳими деб ҳисобласак ўринлидир. Акварел бўёғида ишлаш ҳам ўз навбатида жиддий ўқиб ўрганишни, қаттиқ машқ қилишни талаб этувчи машғулотдир. Ишнинг назарий қисми амалиёт билан бир пайтда пухта ўрганиб боришни тақозо этади.Архоматик ранглардан бошқа барча ранглар, яъни бирор ранг тусига эга бўлган ранглар хроматик рангларга киради.Қуёш спектирининг барча ранглари ҳамда уларнинг бир бирлари билан аралаштирувидан ҳосил бўлган хамма ранглар жумласидандир. Шунингдек, оқ ранг билан ранг туслари ҳам хроматик ранглар жумласига киради.
Хроматик ранглар ахроматик ранглардан фарқли ўлароқ, фақатгина ёруғлик кучлари билан эмас, балки номлари, туслари жиҳатидан хам ажралиб туради. Масалан, сариқ ранг қизил рангдан ҳам ёруғлик кучи билан, ҳам рангининг туси билан кескин фарқ қилади. Ҳар бир хроматик ранг учта хоссага ранг тусига , ранг ёруғлигига (бунда кам ёки кўп ёрқинлик кўзда тутилади), ранг тўйинганлигига (бунда кам ёки кўп ёрқинлик кўзда тутилади ), ранг тўйинганлигига (ранг қуюқлилгига )ега бўлади. Ҳар бир хроматик ранг ана шу учта хоссага кўра бир -биридан фарқланади.
Ранг туси рангларнинг тўлқин узунлигига қараб белгиланади. Рангнинг бу хоссасига кўра биз кўз орқали қизил , сариқ, зангори ва бошқа спектрал рангларни кўрамиз ҳамда идрок киламиз. Лекин ранг туслари уларга қўйиладиган ранг номларига қараганда анча кўпдир. Агар бирор рангга тусининг тўлқинлар узунлиги ўзгармайди. Чунки оқ ранг қўшилганда фақатгина ранг ёрқинлиги ўзгаради ва қайтариш каеффисенти билан ифодаланади. Ёрқинликни аниқ ўлчам учун фотометр деган асбобдан фойдаланилади. Ранг туслари спектор
рангларига канчалик яқинлашса, уларнинг ёрқинлиги шунчалик яхши булади.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish