Kafedrasi mavlonov asqar quvondiqovich rang tasvirda


И-Боб.  Тасвирий санъат ва ранг тасвирда уйғунлик



Download 0,5 Mb.
bet4/14
Sana03.06.2022
Hajmi0,5 Mb.
#633700
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Navruz

И-Боб. 

Тасвирий санъат ва ранг тасвирда уйғунлик. 

1.1 Тасвирий санъатнинг инсонхаётидагиўрни. 
Тасвирий санъат жуда қадим замонларда, меҳнат жараёнининг тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Меҳнат жараёнида инсон тафаккури камол топди, гўзаллик ҳисси ортди, воқеликдаги гўзаллик, қулайлик ва фойдалилик тушунчалари кенгайди. Синфий жамият вужудга келиши билан эса ижтимоий тараққиётда катта ўзгаришлар содир бўлди; ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқа бошлади. Бу эса фан ва санъат ривожида муҳим аҳамият касб этди. Профессионал санъат ва санъаткорлар шу даврда пайдо бўлди. Тасвирий санъат эса ўзига хос хусусиятини, синфийлигини намоён этиб, ҳукмрон синфнинг идеологиясини тарғиб этувчи кучли ғоявий қуролга айланди. Лекин шунга қарамай, омма орасидан етишиб чиққан истеъдодли ижодкорлар меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-истакларини, уларнинг гўзаллик ва худбинлик, олийжаноблик ва инсонпарварлик ҳақидаги тушунчаларини ифода этувчи асарлар яратдилар. Халқнинг турмуши, хулқ ва одатлари, ютуқ ва мағлубиятлари уларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Ҳар бир даврда мавжуд бўлган ана шундай санъат ҳаёт гўзалликларини тасвирлаб, одамларда юксак хислат ва фазилатларни камол топтирди, уларни тенглик, озодлик, биродарлик, ёрқин келажакка интилишга даъват этди.
Ҳақиқатдан ҳам инсоният яратиб қолдирган маданий қадриятлар оддий бойликлар бўлиб қолмай, балки ўзида инсон ақл-заковати, ҳаёт тўғрисидаги фикр-ўйларини акс эттирувчи кўзгу ҳамдир. Жаҳон санъати тарихини ўргатиш, унинг тараққиёт қонунларини тушуниш, нодир ёдгорликлар билан танишиш, ўтмиш одамларнинг ҳис-туйғу, ҳаётий тажрибаларини ўрганиш ғоявий-естетик қарашларнинг шаклланишини билиш демакдир. Бу сўзсиз. Кишиларда ҳаётий тажрибаларнинг бойишига, ҳаётга янада кенг ва атрофлича ёндошишга ёрдам беради. Тасвирий санъат турларига рангтасвир, архитектура, графика, ҳайкалтарошлик киради.Рангтасвир тасвирий санъатнинг энг муҳим турларидан бўлиб, махсус полотноларга, деворларга ишланади. Тасвирий санъат асарларида ифодаланган мақсад ва мазмунни очиб беришда ранг муҳим ўрин эгаллайди.
Рангтасвир асарлари характерига кўра монументал, декоратив, мўжаз, дастгоҳли турларга бўлинади.
Монументал рангтасвир меъморчилик билан боғлиқ бўлиб, улар уйларнинг деворларини, шифтларини безашда қўлланилади. Катта ҳажмда узоқдан кўришга мўлжалланганлиги учун булар яхлитлаштирилган ҳолда ишланади, ранглар ҳам шартли равишда олинади.
Санъат табиат ва жамиятдаги воқеа ҳодисаларнинг бадиий воситаларида ифодаланишидир. Санъат ўзида моддий оламнинг умумий ҳолатини ҳамда ривожланишини акс эттириш, одамларга уни билдиришда муҳим восита бўлиши билан бирга инсонни сиёсий ахлоқий ва бадиий жиҳатдан тарбиялашнинг қудратли омили бўлиб хазмат қилади. Санъат воқейликни ифодалаш услуби, характери, мазмунига кўра тасвирий санъат меъморчилик, адабиёт, мусиқа, сирк, театр, кино каби турларга бўлинади.
Санъатнинг ижобий ва энг муҳим хусусияти шундаки, у фандан фарқли ўлароқ воқеа ҳодисаларни тушунчаларда эмас, балки сезги ва ҳис билан идрок қилинадиган шаклларда тирик бадиий образларда ифодаланади.
Ҳар бир жамиятда санъат эркинлик асосида вужудга келса бу санъат ўзида инсонпарварлик, ватанпарварлик ва миллийлик каби илғор ғояларни илгари суради. Санъат халқнинг мақсади, орзу-умидларини акс эттиради.
Ўзбек рассомлари ўз асарларида анна шу талаб ва принсиплардан келиб чиққан ҳолда ўзларини қизиқтирган, ҳаяжонга солган нарсалар, воқейликни миллийлик асосида акс эттирадилар.
Мустақил Ўзбекистон тасвирий санъатининг миллийлиги ундан, аввало реалистик позисияда туришни моддий оламни обектив қонуниятларни эътироф этган ҳолда тасвирлашни талаб этади. Бу эса рассомдан нарса ва воқейликни аниў ўзига ўхшатиб реал ҳолда ифодалашда ва жамиятнинг муҳим жиҳатларини аниқ мақсад сари йўналтирилган бадиий жиҳатдан юксак талабларга жавоб берадиган санъат асарлари яратишни талаб қилади.
Жаҳон реалистик тасвирий санъат жаҳон халқларининг ўтмиши, ҳозирги кун ива келажагидаги ҳаётини ифода этиши, шунингдек, табиат ва жамиятни тасвирловчи ҳақиқий кўзгудир. Биз унда ўтмишни, бугунни ва келажакни кўрамиз. Шу боисдан ҳам реалистик тасвирий санъат усталари ўтмиш тарихини ҳам яхши билишлари керак.
Рассомлар воқеани турли услуб, характер мазмунда ифодалайдилар ёки бир сўз билан айтганда В.Т.Белинский таърифига кўра «Санъат – образли тафаккурдир».
Тасвирий санъат даргоҳида атрофлича сабоқ олган кадрлар ижод этишди. Булар Ленинград Рассомчилик Академияси (Р.Аҳмедов, М.Саидов), Москва ўқув юртларини битирган (Ю.Элизаров, В.Саидов, Ж.Умарбеков, Н.Раҳимбоев ва бошқалар).
Тошкент Театр-рассомчилик олийгоҳи очилгандан кейин ёш , жумладан, миллий рассомлар сони орта бошлади. Ёшлар мураккаб бадиий муаммолар ечимига отландилар. Улар санъатида замонавий ва миллий урф-одатларимизни руҳи уфириб туради.
Улар давримизнинг илғор ғоялари ва мавзуларини акс эттиришда ижодий изланишлар олиб борибгина қолмай, ўз мақсадларини бир қадар таъсирчан ўткир ифода воситаларида баён қилишга интилдилар.
Ёшлар ижодидаги ҳарорат ҳаёт тажрибасига бой кекса авлод вакилларининг маҳорати билан қўшилиши натижасида кўп миллатли ўзбек маданиятининг хазинасини бойитувчи Янги такрорланмас ўзига хос қимматли дурдоналар пайдо бўлди.
Тасвирий санъатда барча жанр ва турларининг мавзу доираси кенгайди, мазмунан тараққийлашди.
Воқеабанд – мавзули картина Янги ҳаёт мазмуни билан бойиди, таъсирчан образли воситалар излаш ўз самарасини берди.
Рангтасвир соҳиблари ўз замондошларининг яратувчи меҳнатлари мавзусига тобора кўпроқ мурожаат қила бошладилар. Улар оддий ўзбек кишисининг интеллектуал жиҳатдан мислсиз ўсгани Янги фазилатларга эга бўлаётганлигини ифодалашга ҳаракат қилдилар. Бунинг учун рассомлар меҳнат мавзуси кўламини кенгайтирувчи ижодкор яратувчи инсонни улуғлайдиган компизисион ёрқин ечимларни излай бошладилар.
Мусаввирлар мазмунан бой бўрттириш учун ранг тасвирнинг триптин формаларига мурожаат этдилар. Бу мавзуда қатор асарлар яратдилар. Мазмунан ва бадиий ифодалашиш жиҳатидан турлича яратилган.
Б.Бобоевнинг «Фарғона сюжаси», В.Бурмакиннинг «Пахта терими», В.Коминнинг «Ер етилди», Р.Аҳмедовнинг «Хосилат», «Меҳнатда ҳам солдат», Л.Абдуллаевнинг «Йўл ўзлаштирувчилар», Н.Кошинанинг «Звено муваффақиятли», М.Саидовнинг «Нормани бажара олмади» ва бошқа кўплаб картиналар анна шундай асарлар жумласидандир.
Рассомларимиз ўз ижодларида давримизнинг ранг-баранг бўёқларда ифода этишига интилдилар.
Бирлари қишлоқ ҳаётини, қишлоқ кишиларининг яратувчанлик фаолиятини мадҳ эцалар (М.Саидов «Узум териш», Р.Аҳмедов «Дала хирмонида», Т.Оганесов «Чўпонлар», Н.Кашина «Олтин маҳсул») бошқалари ишчи синфи мавзусида мўйқалам тебратдилар (В.Правднок «Сементчи аёл», Т.Улко «Машаққатли саҳар»).
Мусаввирлар халқ ҳаёти унинг маиший турмушига кўпроқ эътибор билан қараё бошлайдилар. Маиший жанрнинг мавзу чегаралари кенгайибгина қолмай бадиий жиҳатдан ҳам бойиди. Рангтасвир давр кишисининг фикр ва туйғуларининг очилишига, унинг Янги маиший турмушини ҳар томонлама акс эттиришга интилдилар.
Р.Аҳмедовнинг «Тонг», «Она», М.Саидовнинг «Оила», Н.Кашинанинг «Қуруқ ерда», З.Умарбековнинг «Дўстим», З.Кавалевскийнинг «Халқ санъат усталари», Ғ.Абдурахмоновнинг «Тўй», Ю.Талдикиннинг «Гилам бозори», Р.Чориевнинг «Алла», З.Иноғамовнинг «Колхоз ошпази», «Чойхоначи», А.Перовнинг «Меҳмончилик» ва бошқа кўплаб картиналари шундай асарлар жумласидандир.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish