Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet21/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Бешинчидан, ширкатнинг мақсади (унинг иштирокчиларининг мақсади ҳам) иштирокчилар биргаликдаги фаолиятидан фойда (даромад) олиш ҳисобланади.
Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат ёки коммандит ширкат шаклида тузилади.
Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади.
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин.
Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг номлари (номланиши)ни, шунингдек "тўлиқ ширкат" деган сўзларни, ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг "ва компания" деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек "тўлиқ ширкат" деган сўзларни ўз ичига олиши керак. (ФКнинг 60-моддаси).
Тўлиқ ширкат эса ўзининг алоҳида мол-мулкига эга бўлган юридик шахс ҳисобланади. Бироқ, шуни эътироф этиш лозимки, тўлиқ ширкатда иштирокчиларнинг ўз шахсий меҳнати, саъй-ҳаракатлари билан иштирок этиш алоҳида муҳим аҳамиятга эга.
Биринчидан, у барча иштирокчиларни биргаликдаги фаолиятдан ўта манфаатдорлигини таъминлайди. Биргаликдаги фаолият жараёнида барча иштирокчилар бир-бирларининг ишларини ўзаро назорат қиладилар, кузатиб борадилар.
Иккинчидан, ҳар бир иштирокчига корпорация фаолияти якуний натижаси қатъий боғлиқ бўлгани сабабли бундай корпорацияга кишиларнинг уюшуви фақат ишончга асосланган бўлишини тақозо қилади. Ўз-ўзидан равшанки, ўзаро ишончга асосан кишилар доираси унчалик кенг бўлмайди, демак, корпорация ўзига хос ихчам ва компакт бўлиши табиий.
Бинобарин, хўжалик юритишнинг ташкилий - ҳуқуқий шакли бўлган тўлиқ ширкатни минглаб ва ҳатто юзлаб ходим ишловчи корхоналар ташкил этиш, йирик миқдордаги капиталларни бирлаштириш учун асос кўплаб бўлмайди. Тўлиқ ширкатда иштирокчилар қўшган улушлар ҳажми жуда муҳим аҳамиятга эга эмас. Тўлиқ ширкатда агар синчиклаб ўрганилса ҳар бир иштирокчининг мажбуриятларини улушларга ажратиш мумкин. Бироқ, бу кредиторлар учун мақсадга мувофиқ эмас, ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шу сабабли ҳам қонунда солидар мажбурият белгилангани ҳам оқилона ечим бўлган деб айтиш мумкин. Бунда кўпроқ шахсий иштирок этиш билан боғлиқ омиллар етакчи аҳамиятга эга эканлигини ҳам унитмаслик лозим.
Тўлиқ ширкат иштирокчиларининг ишончга асосланган муносабатларидан ушбу корпорацияни бошқаришни ўзига хос хусусияти ҳам келиб чиқади. Аслини олганда тўлиқ ширкатда қандайдир бошқарув органи мавжуд эмас. Тўлиқ ширкат фаолияти бўйича қарор консенсус асосида алоҳида (яъни, барча иштирокчилар ўзаро, якдил розилиги асосида) қабул қилинади. “Таъсис шартномасида алоҳида белгилаб қўйилган масалалар бўйича эса қарор оддий кўпчилик овоз билан ҳам қабул қилиниши мумкин. Ширкатнинг ҳар бир аъзоси ширкат устав фондига қўшган улуши ёки ширкат фаолиятида шахсан иштирокидан қатъий назар қарор қабул қилишда бир овозга эга. Албатта, амалиётда одатда иштирокчилар ўртасида ўзига етакчи лидер, норасмий тарзда бўлса ҳам (ҳеч бўлмаганда жўрабоши сифатида) ажралиб туради, у иштирокчилар фаолиятини мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириб, мувофиқлаштириб туради. Қолган барча иштирокчилар одатда ундан бемаслаҳат иш қилмайдилар. Баъзан иштирокчилар етакчи лидерни сайлаб олишлари ҳам мумкин (бунда унинг мавқеи ҳуқуқий расмийлаштирилиб қўйилади). Бундай сайлов барча иштирокчиларнинг якдил розилиги (тўлиқ консенсус) бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади. Агарда ушбу принципга риоя қилинмаса, у ҳолда ширкат иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ишонч муносабатларига путур етади.
Ширкатнинг яна бир тури коммандит ширкат ҳисобланади (commandant) - французча бошқариш, фармойиш бериш, ҳукмронлик қилиш деган маънони англатади ва у лотинча commendere - топшириш деган сўздан келиб чиққан. Адабиётларда коммандит ширкатнинг келиб чиқишини Европа ўрта асрлар тарихи билан боғлашади. Комменданинг илк, ибтидоий кўриниши товар ширкати бўлган. Садогарлар ўзаро пул маблағлари тўплайдилар. Уларнинг бир гуруҳи товар олиб келгани денгиз кемаларида кетадилар. Иккинчи гуруҳи эса ўз уйларида қоладилар. Бунда иккинчи гуруҳ биринчи гуруҳга ўз маблағларини ишониб топширадилар. Биринчи гуруҳ қайтиб келгач, фойда ҳар иккала гуруҳ ўртасида тақсимланади. Бунда, албатта, кемаларда сузиб мол келтирганлар фойдадан улушни кўпроқ оладилар. Кейинчалик товар коммендаси ўз кўринишини ўзгартириб пул коммендаси кўринишига ўтди. Бундай шакл тадбиркорлик фаолиятида нафақат савдогарларни, балки ортиқча капиталларга эга бўлган, бироқ савдо-сотиқ билан бевосита шуғулланишни истамаган бошқа табақа вакиллари (зодагонлар, зиёлилар, руҳонийлар)ни ҳам иштирок этишларига имкон берди.
Комменда институтининг асосини ўз капиталларидан самарали фойдаланишга бўлган интилиш ташкил этади. Бироқ капитал эгаси муайян сабабларга кўра (руҳий, психологик ҳолати, соғлиғи, кексалиги, бошқа соҳа билан шуғулланиши сабабли) тадбиркорлик фаолияти билан бевосита шуғулланишни хоҳламайди ёхуд бунга имкони бўлмайди. Шу сабабли ҳам у ўз капиталини самарали ишлатишни хоҳлайди ва коммандит ширкатда иштирок этиш усулини танлайди. Бундай ширкатда энг асосийси тадбиркорлик капитали иштирокчилар бадаллари ва корхона ташкилотчисининг ўзидан иборат. Коммандит ширкатда турлича ҳуқуқий мақомга эга бўлган икки гуруҳ иштирокчилар фарқланади. Бир томондан, барча ташкилий ишларни олиб борувчи бошқарувчи иштирокчилар ва бошқа томондан қўшган капитали ҳажмидан қатъий назар ширкатни бошқаришда бир хилда ҳуқуқларга эга бўлган бошқа иштирокчилар гуруҳи.
Коммандит ширкат тўлиқ ширкатга нисбатан кўпроқ капиталларни тўплаш, бирлаштириш имконини беради. Аслини олганда, ўзининг барча мол-мулки ва маблағларини тадбиркорлик ўйинига тикишни хоҳловчилардан кўра муайян миқдордаги капиталнигина тикадиган (бошқа мол-мулк ва маблағларни хавфсиз қолдирадиган) шахслар ҳар доим кўпроқ топилади. Айни вақтда серғайрат ва уддабурон тадбиркорлар ушбу усулни қўллаган ҳолда бошқаларнинг маблағларини ўз тадбиркорлик фаолиятига жалб эта оладилар. Гарчи коммандит ширкат тўлиқ ширкатга қараганда бир оз мураккаб таркибли бўлса ҳам, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан олганда, нисбатан содда ҳисобланади.
Албатта, ушбу ширкатнинг энг асосий хусусияти - унинг иштирокчилари жавобгарлиги ҳарактери билан боғлиқ. У икки томонлама, икки ёқлама ҳарактерга эга. Таъсисчилар (тўлиқ иштирокчилар - улар бир ёки бир неча бўлишлари мумкин) ширкат мажбуриятлари учун тўлиқ ҳажмда жавобгар бўладилар. Уларнинг жавобгарлиги, улар томонидан ширкат устав капиталига қўшган улушлари ҳажмидан қатъий назар тўла миқдорда белгиланади. Худди шу маънода олганда тўлиқ аъзолар жавобгарлиги чекланмайди. Агарда ширкат мол-мулки етарли бўлмаса, у ҳолда тўлиқ аъзоларнинг шахсий (хусусий) мол-мулкларига ҳам ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлик қаратилади. Худди шу сабабли ҳам уларни тўлиқ иштирокчилар деб айтиш уларнинг ҳуқуқий мақомига мос келади. Уларнинг жавобгарлиги солидар ҳисобланади, яъни, бир иштирокчи ҳамма иштирокчи учун ва ҳамма иштирокчи бир иштирокчи учун жавоб беради. Кредиторлар уларнинг ҳар бирига талаб қўйишлари мумкин.
Тўлиқ иштирокчиларнинг кучайтирилган жавобгарлиги коммандит ширкат мол-мулкигагина ҳисса қўшадиган бошқа иштирокчилар ишончини ўзига хос равишда кафолатлайди.
Ширкатга фақат мол-мулк билан улуш қўшувчи аъзо коммандит аъзо, ҳисса қўшувчи аъзо деб аталади. Коммандит аъзолар ширкат мажбуриятлари бўйича фақат ширкат устав капиталига қўшган улушлари ҳажмида жавоб берадилар. Ҳисса қўшувчилар учун бундай чекланган жавобгарликни белгиланиши коммандит ширкатнинг потенциал иштирокчилари доирасини кенгайтиради. Шунга қарамасдан, барибир коммандит ширкат аъзолари унчалик кўп бўлмайди.
Коммандит ширкатнинг таркибини ҳарактерловчи яна бир ҳолат шундан иборатки, у энг камида икки иштирокчидан - бир иштирокчи ва бир коммандит иштирокчидан иборат бўлиши лозим.
Коммандит ширкатларига легал таъриф Фуқаролик кодексининг 61-моддаси 1-қисмида ва “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддаси 1-қисмида берилган. Ушбу таърифларга кўра ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ иштирокчилар) (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалари доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади.
Коммандит ширкатнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири унинг ҳисса қўшувчиларини ширкат фаолиятига раҳбарлик қилишда иштирокини чекланишида намоён бўлади. Умумий қоидага кўра коммандит ширкатни бошқариш тўлиқ шериклар томонидан амалга оширилади. Бунда тўлиқ шериклар тўлиқ ширкатда қандай таркибда бошқаришни амалга оширса ушбу ҳолат амал қилади. Ҳисса қўшувчилар ширкат номидан ўзларича иш юрита олмайдилар, ширкат номидан учинчи шахс олдида қандайдир мажбуриятлар вужудга келишига олиб келувчи ҳаракатларни ҳам содир эта олмайдилар. Коммандит иштирокчининг масъулияти чекланган, бинобарин, у кредиторлар олдида гўёки тўлиқ масъулиятли иштирокчи сифатида иш кўра олмайди. Албатта, ҳисса қўшувчи умуман ширкат номидан ҳаракат қила олмайди, деб айтиш мумкин эмас. Хўжалик ширкатлари тўғрисидаги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан ҳисса қўшувчилар фақат ишончнома асосида коммандит ширкатни бошқариш ва унинг ишларини юритишда иштирок этишга ҳақли. Ҳисса қўшувчилар коммандит ширкатни бошқариш ва унинг ишларини юритиш бўйича тўлиқ шерикларнинг хатти-ҳаракатлари хусусида баҳслашишга ҳақли эмаслар.
Коммандит ширкатда иштирок этаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги тўлиқ ширкат иштирокчилари жавобгарлиги каби бўлади. Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди. Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас. Коммандит ширкатнинг фирма номи ё барча тўлиқ шерикларнинг номларини (номланишини) ва “коммандит ширкат” деган сўзларни ёхуд камида битта тўлиқ шерикнинг “ва компания” деган сўзлар қўшилган ҳолдаги номини (номланишини), шунингдек, “коммандит ширкат” деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айланади.
Коммандит ширкат фаолиятини бошқариш тўлиқ шериклар томонидан амалга оширилади. Бундай ширкатни унинг тўлиқ шериклари томонидан бошқариш ва унинг ишларини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ширкатни қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ширкат қонунларда назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек ширкатда ягона иштирокчи қолган тақдирда тугатилади. Бундай иштирокчи ширкатнинг ягона иштирокчисига айланган пайтдан эътиборан олти ой ичида янги иштирокчиларни қабул қилишга ва ширкатни сақлаб қолишга, ширкат томонидан амалга оширилаётган фаолиятни молиялаштириш тўғрисида ҳисса қўшувчилар билан шартнома тузишга ва коммандит ширкат тузишга, ширкатни қайта тузиш ёки тугатишга ҳақлидир.
Агар ширкатнинг таъсис шартномасида ёки қолган иштирокчиларнинг келишувида ширкат ўз фаолиятини давом эттириши назарда тутилган бўлмаса, ширкат “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонунни 22-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ҳам тугатилади.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish