Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


-§.Юридик шахслар тўғрисидаги назариялар



Download 1,31 Mb.
bet17/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

2-§.Юридик шахслар тўғрисидаги назариялар
Юридик шахс институтини такомиллаштириш жуда қийин ва ўта муҳим масалалардан бири бўлиб уни чуқур илмий тадқиқотларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Юридик шахсларни такомиллаштириш масаласи тарихдан маълумки юридик шахс тушунчаси вужудга келган кундан бошлаб олиб борилган бўлиб ХIХ асрда бир қатор фундаментал назарияларни яратишга олиб келди ва бу назариялар ҳозирги кунда ҳам цивилистика фанида ривожланиб бормоқда.
Юридик шахсларни замирида қандай маъно ётганлигини аниқлаш учун юридик шахслар тўғрисидаги турли назарияларни икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Ушбу назарияларнинг биринчи гуруҳига машҳур тариҳий мактабнинг асосчиси Фридрих Карл фон Савиньянинг ишини келтириш мумкин. Унинг концепцияси юридик шахс назарияларининг биринчи фундаментал назарияларидан бири бўлиб у «Уйдирма назарияси» номини олди. Савиньянинг қарашларича ҳуқуқ субъекти хусусиятларига хақиқатан ҳам фақатгина инсон эгалик қилади. Аммо қонун чиқарувчи амалий мақсадда тан оладики юридик шахсларни асосида инсон шахсияти ётади, дея инсонни юридик шахснинг тимсолига айлантиради. Шундай йўл билан қонун чиқарувчи юридик уйдирмани ишга солади яьни, ўйлаб чиқарилган ҳуқуқ субьектини яратади.10
Алоиз фон Бринц томонидан таклиф этилган «Мақсадга йўналтирилганлик» назариясининг уйдирма назарияси билан умумий томонлари шундаки, у ҳам юридик шахс хусусиятларига эга бўлган реал субъектнинг мавжудлигини инкор этади. Юридик шахс институтининг асосий мақсади фақатгина мулкни бошқариш бўлар экан юридик шахс мақсадга йўналтирилганликдан бошқа нарса эмас.11
Юридик шахс назариясининг иккинчи гуруҳи юридик шахсни хақиқатда мавжудлигини асослаш тезисидан келиб чиқади. Асосий тезис Карл Георг фон Безелер томонидан талқин этилган бўлиб у «Мавжудлик назарияси» деб аталади ва уйдирма назариясига умуман қарама-қарши назария хисобланади. У ҳуқуқ субьекти сифатида нафақат алоҳида шахслар балки ижтимоий организмлар ҳам иштирок этиши мумкинлигини эътироф этди. Ушбу назариянинг бошқача номи «Ижтимоий организмлар назарияси» деб аталади.12
Мавжудлик назарияси ўз давомини француз цивилисти Р.Саллейл ишларида мужассамини топди. У Безелер ва Гиркенинг қарашларига асосан юридик шахсларнинг баъзи биологизациясидан озод қилишга эришди ва натижада Р.Саллейлнинг «Реалистик назарияси» тўлиқ ва чуқурроқ ишланган реалистик йўналишдаги концепцияга айланди. Жамият унинг аъзолари каби реал хисобланган инсонлар жамоаси, бирлашмаларининг ўзаро муносабати эвазига мавжуд бўлади. Бундай бирлашмаларнинг мақсади унинг аъзолари ҳохишларидан келиб чиқади. Қонун сохта юридик бирлашмаларни ташкил этмайди, балки фақатгина шахслар бирлашмасини хуқуқнинг мустақил субъектлари сифатида тан олади.13

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish