Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Биринчидан, бу муносабатлар мулкий муносабатлар бўлиб, улар мол-мулк, моддий бойликлар билан боғлиқ ҳолда вужудга келади. Иккинчидан



Download 1,31 Mb.
bet2/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Биринчидан, бу муносабатлар мулкий муносабатлар бўлиб, улар мол-мулк, моддий бойликлар билан боғлиқ ҳолда вужудга келади.
Иккинчидан, бу муносабатлар мулк билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатлар ҳисобланиб, айрим ҳолларда улар мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмайди. Ана шу иккита гуруҳ муносабатлари фуқаролик ҳуқуқининг предмети ҳисобланади.
Мулкий, шунингдек, номулкий муносабатлар, агарда улар юқорида санаб ўтилган хусусиятларни ўзларида ифода этмаса, унда фуқаролик ҳуқуқининг предметига кирмайди ва табиийки, унинг нормалари билан тартибга солинмайди. Бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий ёки бошқача усулда бўйсунишига асосланган, шу жумладан, солиқ, молиявий муносабатларга нисбатан фуқаролик ҳуқуқи нормалари қўлланилмайди. Айнан шу сабабдан давлат органлари ўртасида давлат ва бошқа оммавий мулкни бошқариш вужудга келадиган муносабатлар ҳам фуқаролик нормалари таъсири доирасидан ташқарида бўлади.
Фуқаролик ҳуқуқи предмети таркибига кирувчи мулкий муносабатлар, ўз навбатида, мол-мулкнинг маълум шахсларга тегишлилиги билан боғлиқ бўлган муносабатлар ҳамда мол-мулкни бошқариш ёхуд уни бир шахсдан бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган муносабатларга бўлинади. Юридик жиҳатдан ушбу тасниф (бўлиниш) ашёвий, ташкилий ва мажбурият ҳуқуқлари (муносабатлари) деган даражалар ёрдамида тавсифланади.
Фуқаролик ҳуқуқининг предмети хисобланган шахсий номулкий муносабатлар, ўз навбатида, мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган муносабатларга бўлинади.
Фуқаролик ҳуқуқининг предметини ташкил этувчи ушбу муносабатлар доираси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-моддаси 1-қисмида белгиланган. Бунга мувофиқ, Фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек, бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солиниши назарда тутилган. Бир сўз билан айтганда, фуқаролик ҳуқуқи тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар доираси ўзининг кенг қамровлилиги билан ажралиб туради.
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, фуқаролик ҳуқуқи предмети таркибини ташкил қилувчи муносабатлар доираси анча кенгайтирилди. Фуқаролик кодексининг 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва уларни амалга ошириш тартиби бевосита ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ. Қонунлар, қонуности ҳужжатларида белгиланган ва ўзларининг Низом ҳамда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган, ҳуқуқий мақомларига мувофиқ, фуқаролик муомаласида иштирок этувчилар, ўзларига тегишли мулк ҳуқуқи ва ашёвий ҳуқуқлардан фойдаланиб, мулкий муносабатларни ўрнатиш мақсадида турли ташкилий масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қиладилар, яъни ташкилий-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этадилар.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish