Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Мустақил мулкий жавобгарлик



Download 1,31 Mb.
bet16/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Мустақил мулкий жавобгарлик - юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли бўлган (давлат ташкилоти эса, ўзига бириктириб қўйилган) мулки билан жавоб беради. Юридик шахс ҳисобланган давлат ташкилотларининг мажбуриятлари юзасидан давлат жавобгар бўлмайди, бу ташкилотлар ҳам давлат ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Давлат бюджетида турадиган ташкилотларнинг қарзини қоплаш, маблағ бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Юридик шахснинг юқори органи ўзига қарашли юридик шахс ҳисобланган ташкилотларнинг қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Аммо юридик шахснинг юқори органи ўзига бўйсунадиган ташкилотнинг қарзлари учун қонунда ёки Низомда назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлиши мумкин. Қуйи ташкилотлар ҳам ўзларининг юқори ташкилотлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар. Юридик шахслар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Юридик шахснинг банкротлиги унинг мулкдори ёки таъсисчининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаганда унинг мулкдори (ёки муассиси) зиммасига субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Фуқаролик муомаласида ўз номидан ҳаракат қилиш - юридик шахс ҳисобланган ташкилот ўз номидан ҳуқуқий муносабатларда қатнашиб, турли битимлар туза олиши, мулкий ва мулкий ҳарактерда бўлмаган ҳуқуқларга эга бўла олиши ва мажбуриятларни вужудга келтира олиши демакдир. Юридик шахс судда, хўжалик судида мустақил равишда даъвогар ва жавобгар бўла олади.
Ҳар бир юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши талаб этилади. Фирма номи юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдиради. Масалан, “Наргиза” савдо-ишлаб чиқариш жамоа корхонаси. Бу ерда “Наргиза” корхонанинг номи, яъни, корхонанинг маҳсулот ва хизматлари “Наргиза” ёрлиғи остида чиқарилади. Савдо ишлаб чиқариш корхона фаолиятининг ҳарактерини, жамоа корхонаси корхонанинг жамоа мулкчилигига асосланганлигини билдиради.
Шунингдек, юридик шахслар расмий номга, яъни, давлат номидан эга бўлишлари ҳам мумкин. Юридик шахсларга расмий номни беришда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати рухсат беради. Масалан, мамлакатда ўтказилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотлар, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг юксак талаблари ва замонавий халқаро стандартларига жавоб берадиган юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги №1990 Қарорига9 кўра, Тошкент Давлат юридик институти Тошкент давлат юридик университети этиб қайта ташкил этилди.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish