Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


-§. Жамоат бирлашмалари - юридик шахс сифатида



Download 1,31 Mb.
bet23/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

2-§. Жамоат бирлашмалари - юридик шахс сифатида
Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмаси деб аталади.
Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.19
Амалдаги ФКнинг 74-моддасида кўрсатилганидек, “Маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади”.
Жамоат бирлашмаларига Ўзбекистон Республикасининг 18-ёшга тўлган фуқаролари аъзо бўлиши мумкин. Аъзолик якка тартибдаги ариза ёки ташкилот аъзолари сонини ҳисобга олиш имконини берувчи хужжат асосида расмийлаштирилади. Жамоат ташкилотининг олий рахбарлик органи съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш хисобланади. Жамоат ташкилотининг доимий фаолият олиб борувчи раҳбарлик органи съезд (конференция) ёки умумий йиғилишга ҳисобот берадиган сайланадиган ижро органи хисобланади.20
Жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда тутилган ишлаб чиқариш ёки ўзга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар.
Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари (аъзолари) ушбу бирлашмаларга мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида иштирок этаётган жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашмалар эса - ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Жамоат бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан, синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди.
Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.
Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади.
Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро, жамоат ташкилотларининг республика, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Вилоят, туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг уставлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
Жамоат бирлашмалари ва уларнинг ташкилотлари устави рўйхатга олингандан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини олади. Сиёсий партиялар хўжалик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Жамоат бирлашмасининг хар битта алохида иштирокчиси ёки хатто жамоат ташкилотининг аъзоси ундан чиққан ҳолда ҳам, жамоат бирлашмасига тегишли мол-мулкдан улуш олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Жамоат бирлашмаси юридик шахс сифатида ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради, бироқ, ўз иштирокчилари ёки аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар ҳисобланмайди. Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари ёки аъзолари ҳам жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди.21
Жамоат бирлашмалари рамз сифатида ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига эга бўлиши мумкин.
Жамоат бирлашмалари қонун олдида тенгдирлар. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари уларнинг уставларида қайд этилади.
Жамоат бирлашмалари ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаларининг иттифоқларига уюшишга ҳақлидирлар.
Жамоат бирлашмалари фаолияти асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонунлари билан тартибга солинади.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish