Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet29/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХIII – БОБ. МУДДАТЛАР ВА Даъво муддати


1-§. Муддатлар тушунчаси
Мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солишда муддат ФК ва бошқа қонунлар, бошқа ҳуқуқий хужжатлар, битимлар ёки суд фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тугатилишини боғлайдиган юридик фактлардан бири сифатида муҳим ўрин тутади.38
Фуқаролик хуқуқида - аниқ белгиланган вақтга муддат деб айтилади. Муддатнинг ўтиши юридик факт ҳисобланади, чунки унинг ўтказиб юборилиши натижасида, қонунда назарда тутилган ҳолларда, муайян ҳуқуқий оқибатлар вужудга келади, бирон-бир ҳуқуқ ва мажбурият олинади, ўзгартирилади ёки йўқотилади.
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда муддатларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тадбиқ этилиши бу муносабатларда қатнашувчиларнинг ҳуқуқларини қўриқлашда, қонунчиликни таъминлашда, ташкилотлар ўртасида муносабатларда эса ҳўжалик ҳисобини мустаҳкамлашда, корхоналарнинг нормал ишлашида, топшириқларни ўз вақтида бажаришда, муҳими, шартнома интизомига амал қилишда катта роль ўйнайди.
Фуқаролик ҳуқуқида учрайдиган жуда кўплаб муддатлар бир неча асосларга кўра турларга бўлинади. Муддатлар муддатнинг ким томонидан тайинланишига кўра, ҳуқуқий оқибатига кўра, аниқланиш тавсифига кўра ва бошқа бир қатор асосларга кўра турларга бўлинади.
Кўпчилик олимларнинг фикрича, муддатлар қайси ҳуқуқ субъекти томонидан томонидан тайинланишига кўра, қуйидагиларга бўлинади:
1. Қонуний муддатлар;
2. Шартномали муддатлар;
3. Суд томонидан белгиланадиган муддатлар.
Муддатларнинг бундай асосга кўра бўлиниши, муддатни вужудга келтирувчи асос билан тавсифланади. Муддатларни вужудга келтирувчи, яъни белгиловчи ва ўзгартирувчи ҳолатлар тегишли ҳужжатларда ифодаланади (Масалан, қонун, шартнома ёки суднинг ҳал қилув қарорида).
Қонуний муддатлар. Қонунларда ва бошқа меъёрий ҳужжатларда белгиланадиган фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ва бекор қилинадиган вақт ёки давр оралиғи қонуний муддатлар сифатида тушунилади. Қонуний муддатлар ҳуқуқий муносабат иштирокчилари томонидан ўзгартирилиши, камайтирилиши ёки узайтирилиши мумкин эмас. Фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланадиган деярли барча муддатлар императив (қатъий) ҳарактерга эгадир. Агар қонуннинг ўзида тўғридан-тўғри тарафларга бошқача ҳолатлар белгиланган бўлмаса. Масалан, ФКнинг 22-моддасига мувофиқ фуқаролик муомала лаёқати 18 ёшдан бошланади. Лекин, ФК 16 ёшга тўлган фуқарони ҳам тўла муомалага лаёқатли деб топиш ҳолларини мустаҳкамлайди (ФКнинг 28-моддаси).

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish