Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet31/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХIV-БОБ. МУЛК ҲУҚУҚИ


1-§. Мулк ҳуқуқи тушунчаси ва тамойиллари
Мамлакатимизда бозор муносабатлари қарор топганидан сўнг ҳаётимизда бир қатор янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келдики, бу ҳолат маъмурий - буйруқбозлик тизимидан воз кечиб, эркин иқтисодий муносабатлар амал қилишини таъминлади. Бу эса, ўз навбатида, мулкий муносабатлар тизимида бир қатор янги қоидалар вужудга келишига замин яратди. Айниқса, бозор муносабатлари қонуниятлари ҳисобланган талаб ва таклиф, рақобат қонуниятлари билан ҳамоҳанг бўлган мулк шаклларининг тенглиги, мулкнинг дахлсизлиги, ҳар кимнинг мулкдор бўлишга ҳақлилиги, мулкдорнинг ўз мулкидан ўз хоҳиш ва манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши каби тамойилларнинг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланганлиги хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб берди.
Жамиятнинг иқтисодий негизи - мавжуд мулкчилик муносабатларига асосланади. Шу сабабли мулк нафақат юридик мазмунга, балки иқтисодий маънога ҳам эга. Кишилар меҳнати билан яратилган ёки табиат томонидан инсонларга ўзига хос тарзда “тақдим этилган” бойликлар ҳар доим мулк бўлиб келган. Мулк эгаси бўлиш ёки бўлмаслигига қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аниқроғи ижтимоий - иқтисодий мақоми вужудга келади.
Мулкчилик – инсоннинг бойлиги бўлмиш ашё, буюм ёки бошқа нарсага нисбатан эгалик ҳис-туйғуси билан боғлиқ муносабат, ёки ана шу бойлик, неъмат хусусида кишилар ўртасида вужудга келган муносабатдир. Кишилар буюмларни, неъматларни ўзиники қилиб олгандагина ўзлаштиришлари мумкин, чунки жамиятда ўзганики бўлган неъматларни ўзлаштириб бўлмайди. Мулк соҳиби ўз мулкига мустақил таяниб иш кўради. Мулксиз ўзганинг мулкини ижарага олувчи ёки мулкдорга ёлланиб ишловчи шахс мустақил эмас. Неъматлар икки йўсинда: ишлаб чиқариш ресурслари, яъни воситалари ва ишлаб чиқариш натижалари сифатида ўзлаштирилади.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини шакллантириш, мулкчилик муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Шахсни мулкдан бегоналашувига асосланган ижтимоий алоҳида имтиёзли мавқега барҳам берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши мустаҳкамлаб қўйилди.
Табиат бойликлари ва киши меҳнати натижалари шахслар томонидан айрим-айрим ҳолда ўзлаштирилмай, балки биргалашиб ва ўзаро ҳамкорлик билан ўзлаштирилади. Бинобарин, мулк табиат нарсаларини ўзлаштиришда кишилар ва уларнинг жамоалари ўртасида бўлган муносабатни, яъни ижтимоий муносабатни, ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини билдиради.
Юқорида айтилганлардан маълум бўлишича, мулк ишлаб чиқаришнинг зарур шарти ва ишлаб чиқарилган бойликларнинг ўзлаштирилиши натижаси ҳисобланади.
Мулк ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни эгаллаш, фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш соҳасида бўладиган ижтимоий муносабатларнинг мажмуи сифатида ҳам таърифланиши мумкин.
Мулк ҳуқуқи шахслар томонидан табиат бойликларини, ашёларини ўзлаштиришда бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ва мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар тизимидир.
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish