Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


ХII-БОБ. ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА



Download 1,31 Mb.
bet28/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХII-БОБ. ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА


1-§. Вакиллик тушунчаси
Хозирги кунда вакиллик институтини амалиётда қўллаш масалаларига алохида эътибор қаратишга эхтиёж сезилмоқда. Маълумки вакиллик институти фуқаролик ҳуқуқининг яхши ўрганилмаган бўлимларидан бири хисобланади. Вакиллик – вакилни ваколат берувчи шахс билан боғлайдиган ҳуқуқий муносабатдир. Вакилликнинг мақсади вакил томонидан битимни, яъни қонуний юридик харакатни амалга ошириш хисобланади.
ХIХ-ХХ асрларда ҳуқуқий муносабатларни мураккаблашуви натижасида вакиллик институти жуда яхши ривожланган.36
Вакилликнинг моҳияти шундан иборатки, унга асосланиб тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Вакилнинг шахсан ўзи эса, битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. Кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек, қонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Масалан, никоҳ шартномасига киришиш, алиментларни ундириш ёки тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар.37






Вакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яъни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли вакилларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. Жумладан, фуқаро ўзига қарашли уй-жойни вакил орқали бошқариш ёки сотиши, ташкилотлар эса, вакиллар орқали бир-бирлари билан турли шартномалар тузишлари мумкин.


Муомалага лаёқатли фуқароларгина вакил бўлишлари, вакиллик қилишлари мумкин. Истисно сифатида айрим ҳолларда ўн олти ёшга тўлиб, паспорт олган фуқаро ҳам вакил бўлиши мумкин. Фуқароларнинг фақат бир-бирлари учунгина эмас, баъзи ҳолларда ташкилотлар учун ҳам вакил бўлишларига қонун йўл қўяди. Масалан, савдо ва таъминот бўлимларининг агентлари, маҳсулот тайёрловчи вакил ва бошқа ходимлар ташкилотларнинг вакиллари сифатида иш бажарадилар.
Юридик шахс фақат ўз уставида назарда тутилган ҳолларда ёки ўз фаолиятининг ҳарактерига мувофиқ бўлгандагина фуқароларнинг вакил ёки бошқа юридик шахс вакили сифатида ҳаракат қилиши мумкин.
Ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини, шунингдек, фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. Жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек, бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. Савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатномалар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар бошқа ашёларни олиш учун вакил қила олмайди.
Судда вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. Судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек, тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳолларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (ФПКнинг 51-моддаси). Ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек, юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish