Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар



Download 1,31 Mb.
bet26/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар. Истеъмол қилинадиган ашёлар бир карра фойдаланиш натижасида бутунлай йўққа чиқадиган ёки жиддий равишда ўзгарадиган нарсалар (масалан, озиқ-овқат, хом-ашё кабилар)дир. Истеъмол қилинмайдиган ашёлар бирмунча узоқ вақт давомида ўзининг сифатини сақлайдиган нарсалар (масалан, бинолар, ускуналар, транспорт воситалари кабилар) дир.
Бундай ашёлар одатда қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Қайта-қайта фойдаланиш давомида истеъмол қилинмайдиган ашёларнинг емирилиши ҳам аста-секин кечади.
Хусусий ва турга хос аломатлар билан белгиланадиган ашёлар. Хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар алоҳида фақат ўзларигагина хос белгилари, ноёб, яъни, ўзига хос, ёлғиз сифатлари бўлган ашёлар ҳисобланади. Ўзининг белгилари билан бошқа ўхшаш ашёларда ажралиб турадиган нарсалар, масалан, маълум кўчадаги, маълум сонли уй-жой хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашё бўла олади.
Хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар ҳам киради. Хусусий аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқа ашёлардан муайян усулда белги қўйиш ёки муҳр босиш, рақам қўйиш билан фарқланади.
Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар, сон, ўлчов ва оғирлик билан кўрсатиладиган нарсалар ҳисобланади. Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир. Фуқаролик ҳуқуқида ашёларнинг хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларга бўлиниши катта аҳамиятга эга. Айниқса мажбуриятларни ижро этишда, бурчни натура ҳолида бажарилишида бундай бўлинишнинг ўрни беқиёс.
Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар. Бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. Масалан, бир қоп ун, бир қоп шакар ва шу кабилар.
Бўлинмайдиган ашёлар бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади (ФКнинг 88-моддаси). Бўлинмайдиган ашёларга шкаф, стол, телевизор кабилар киради.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish