Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet27/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Асосий ва мансуб ашёлар. Фуқаролик ҳуқуқида ашёларнинг асосий ва мансуб ашёларга бўлиниши ҳам (ФКнинг 90-моддаси) ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Мансуб ашё деб асосий ашёга хизмат қилишга тайинланган ва умумий хўжалик мақсади жиҳатидан у билан боғлиқ бўлган нарсаларга айтилади. Масалан, асосий ашё қулф бўлса, унга мансуб ашё калитдир.
Мансуб ашё, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилмаган бўлса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади. Бинобарин, асосий ашё тўғрисидаги шартлар мансуб ашёга ҳам доирдир. Масалан, бировнинг эгалигига ёки вақтинча фойдаланишига асосий ашё ўтса, мансуб ашё ҳам у билан бирга ўтади. Аммо қонун ёки шартномада бошқача ҳоллар ҳам белгиланиши мумкин, яъни асосий ашё бировга ўтказилганда мансуб ашёнинг қолдирилиши тўғрисида алоҳида келишув ҳам бўлиши мумкин.
Мансуб ашёдан унинг таркибий қисмини ажратиш керак. Ашёдан уни зарарлантирмай ва қийматини жиддий равишда туширмай ажратилиши мумкин бўлмаган ҳар нарса ашёнинг таркибий қисми ҳисобланади. Агар, масалан, велосипеднинг насоси мансуб ашё бўлса, автомашинанинг радиатори ашёнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Мураккаб ашёлар. Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади. Мураккаб ашё хусусида тузилган битим, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг таркибий қисмларига тааллуқли бўлади (ФКнинг 91-моддаси).
Фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан ашё деганда инсоннинг муайян эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида муомилада қатнашувчи табиий хусусиятларга эга бўлган ва инсон томонидан яратилган моддий неъматларни тушунамиз.30

ХI-Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ БИТИМЛАР


1-§. Битимлар тушунчаси ва турлари
Битимлар жисмоний ва юридик шахсларнинг онгли, аниқ мақсадга қаратилган, эрк - иродаси асосидаги хатти - харакатлари бўлиб, уларни амалга ошириш орқали улар муайян ҳуқуқий оқибатларга эришишга интиладилар.31
Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларга айтилади (ФКнинг 101-моддаси).
Ҳар қандай битим шахсларнинг эрки-иродаси билан боғлиқ бўлиб муайян ҳуқуқий оқибат туғдиришга қаратилади. Битимда фуқаро ва ташкилотларнинг маълум моддий ҳамда маданий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган эрклари ифодаланади.
Битим шахсларнинг эрки билан боғлиқ бўлган уларнинг иродасидан келиб чиқадиган ҳаракат бўлганлиги туфайли битимда ифодаланган эрк изҳор қилиниши, яъни, бошқа шахсларга билдирилиши лозим.
Битим тузиш натижасида муайян ҳуқуқий оқибат туғдириш учун битим тузувчи шахслар битимда ўз эркларини ифодалашдан ташқари муайян ҳаракатни қилишлари лозим бўлади. Бу ҳаракат шарт қилинган ишни бажаришга, маълум мулкни топширишга ёки маълум пулни тўлашга қаратилган бўлиши мумкин.32
Фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳолатлар сифатида юридик факт таркибига кирадиган битимлар бошқа юридик фактлардан фарқ қилади. Масалан, юридик факт ҳисобланган ҳодиса шахсларнинг эркидан ташқари вужудга келса, битимлар фақат шахсларнинг эрки билангина тузилади.
Битимлар тушунчаси учун қуйидаги шартлар муҳимдир:
а) битим тузувчи шахс фуқаролик ҳуқуқининг субъекти ҳисобланади;
б) муайян битимни тузувчи шахсда бу битимни тузиш эрки бўлиши ва бу эрк маълум ҳуқуқий оқибатлар туғдиришга қаратилган бўлиши лозим;
в) шахснинг эрки муайян юридик факт ҳисобланган ҳаракатда ўзининг ташқи ифодасини топиши, яъни маълум шаклда изҳор қилинган бўлиши керак.
Фуқаролик ҳуқуқи фанида битимлар ўзларининг белгилари бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
1.Битим тузувчиларнинг эрклари ифода этилишига қараб битимлар бир томонлама, икки томонлама, кўп томонлама битимларга бўлинади.
Бир томонлама битимда фақат бир томоннинг эрки ифодаланади, ҳуқуқ ва мажбурият фақат бир томоннинг иродаси бўйича вужудга келади, ўзгаради ёки бекор бўлади. Бир томонлама битимларга мисол қилиб, васият, меросдан воз кечиш, ишонч қоғози бериш, ваколат олмасдан вакиллик қилган шахснинг ҳаракатларини ваколат берувчи маъқуллашини кўрсатса бўлади. Бир томонлама битим уни тузган шахс учун мажбуриятлар келтириб чиқаради.
Икки томонлама битимлар ҳар икки томоннинг эркига мувофиқ тузилади. Бундай битимлар шартномалардир. Икки томонлама битимга мисол қилиб, олди-сотди, мулк ижараси, суғурта ва бошқа шартномаларни кўрсатса бўлади.33
Икки тарафлама битим фақат ўз ҳуқуқий мақсадларини кўзловчи икки тарафнинг эрк изхори мавжуд холатларда ҳуқуқий натижани вужудга келтиради.34
Кўп томонлама битимлар уч ва ундан ортиқ шахсларнинг эрклари ифодаланиб тузилади. Кўп томонлама битимларга мисол қилиб, таъсис шартномаси ва оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномасини кўрсатса бўлади. Кўп томонлама битимлар ҳам икки томонлама битимлар сингари ўзаро келишув, яъни шартномадир. Хар қандай шартнома битим ҳисобланса ҳам, ҳар қандай битим шартнома бўла олмайди. Аксарият битимлар шартнома ҳисобланиши мумкин.
2.Битимлар муқобил ижронинг бўлиш-бўлмаслигига қараб ҳақ бараварига ва текинга тузиладиган битимларга бўлинади.
Ҳақ бараварига тузиладиган битимлар бўйича томонлардан ҳар бири қарши томон фойдасига муайян бир мулкни топшириш, пул тўлаш, ишни бажариш, бирор хизмат кўрсатиш сингари ҳаракатларни қилиш мажбуриятини олади. Ҳақ бараварига тузиладиган битимларга қарши (муқобил) ижро назарда тутиладиган битимлар олди-сотди, айирбошлаш, пудрат, суғурта каби шартномалардир, чунки уларда томонлардан ҳар бири қарши томон фойдасига биронта ҳаракат қилади. Масалан, сотувчи пул эвазига маълум мулкни топширади.
Текин, яъни, ҳақ тўланмай тузиладиган битимлар асосида томонлардан бири иккинчи томон фойдасига бирон-бир ҳаракат қилиш мажбуриятини олади. Бу ерда қарши (муқобил) ижро йўқ. Масалан, ҳадя, фоизсиз қарз, мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) тўғрисидаги шартномаларни кўрсатиш мумкин.
3.Битимлар қай пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланишини аниқлаш мақсадларида консенсуал ва реал битимларга бўлинади.
Консенсуал битим деб ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзаро келишиш ва бундай келишувни лозим тартибда расмийлаштириш пайтида вужудга келтирадиган битимга айтилади. Мулк ижараси, маҳсулот етказиб бериш, пудрат, контрактация сингари шартномалар консенсуал битим ҳисобланади.
Реал битим деб ўзаро келишувга мувофиқ ашёлар ёки пулни топшириш пайтида ҳуқуқ ва мажбуриятни вужудга келтирадиган битимга айтилади. Реал битимларга мисол қилиб, қарз, омонат сақлаш, юк ташиш шартномаларини кўрсатса бўлади.
4. Бундан ташқари битимлар казуал ва абстракт битимларга бўлинади. Ҳар қандай битим ҳуқуқий асосга - субъектлар эришишни кўзлаётган ҳуқуқий мақсадга эга. Шу сабабли казуал битимда ундан қандай мақсад кўзда тутилаётгани, яъни нима сабабдан тузилаётгани кўриниб туради.
Абстракт битимлар гўёки битим асосидан узилиб қолган ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирувчи битимлардир.
5.Битим иштирокчиларининг ўзаро муносабатларига хос алохида хусусиятларига кўра битимларни фидуциар ва фидицуар бўлмаган турларга бўлиш мумкин.35



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish