Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


Х- Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ



Download 1,31 Mb.
bet25/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

Х- Боб. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ


1-§. Фуқаролик ҳуқуқининг объектлари тушунчаси ва турлари
Фуқаролик ҳууқуқий муносабатларнинг объектларини тартибга солишга бағишланган ҳуқуқий нормалар мажмуаси фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан хисобланади.25
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг объекти деб ҳуқуқ субъектларининг ҳаракатлари нимага қаратилган бўлса, ҳуқуқ ва мажбуриятлар нимани устида кечаётган бўлса ўша нарсаларга айтилади. Бундай объектларнинг турлари хар хил ва жуда ҳам кўп, улар кундалик ижтимоий ҳаётнинг мазмунини ташкил қилади, хусусиятларига кўра тегишли аҳлоқий ва ҳуқуқий қоидалар воситасида тартибга солинади ва ҳимоя қилинади.
Фуқаролик ҳуқуқининг объектларини икки турга, яъни моддий ва номоддий неъматларга бўлиш мумкин.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланиши ва тасарруф этиши мумкин бўлган, эркин суратда олиш, сотиш ҳуқуқи ва одоб-аҳлоқ нормалари билан чекланмаган ёки таъқиқланмаган ҳар қандай моддий нарсалар ва моддий қийматликлар, қадриятлар бойлик ҳисобланиб, фуқаролик ҳуқуқининг объекти бўла олади.26
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 81-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг объектларини уларнинг хусусиятлари, белгилари ва тартибга солиш асослари, шунингдек, уларни муомилада бўлиши ёки бўлмаслиги хисобга олинган ҳолда икки хил тоифага, яъни моддий ва номоддий неъматларга ажратилади.
Амалдаги Фуқаролик Кодексида улар жумласига:

  • ашёлар;

  • мол-мулклар;

  • пуллар ва қимматли қоғозлар;

  • ишлар ва хизматлар;

  • интеллектуал фаолият натижалари;

  • шахсий номулкий ҳуқуқлар киради.



2-§. Ашёлар фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида
Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг объектлари ичида ашёлар алоҳида ўрин эгаллайди. Биринчидан, ашёлар энг кўп тарқалган, иккинчидан, мулкий-ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келишида асосий ўринни эгаллаган объектлардан иборат.27
Ашёлар муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсаларгина бўлиши мумкин.
Ашёлар халқ фаровонлиги учун, республика фуқароларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар жонли ашёлар, масалан, уй ҳайвонлари, жонсиз ашёлар, масалан, уй-жойлар, ишлаб чиқариш қуроллари, асбоб-ускуналар, кийим-кечаклар ва бошқа нарсалар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир.28
Ҳуқуқ субъектларининг муайян ашё тўғрисидаги, жумладан, ашёдан фойдаланиш тартиби ва уни тасарруф этиш усуллари тўғрисидаги хатти-ҳаракатларини белгилайдиган ҳуқуқ нормаларининг йиғиндисига ашё ҳақидаги қоида деб айтилади. Ашёларнинг жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсиси учун турлича ҳуқуқий қоида, масалан, ердан фойдаланиш қоидаси, корхоналардан фойдаланиш, уларни тасарруф этиш каби қоидалар белгиланади.
Фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан ашё деганда инсоннинг муайян эҳтиёжларини таъминлайдиган ва унинг эгалигида бўлиши мумкин бўлган барча моддий неъматлар тушинилади.
Ашёлар борлиқнинг моддий неъматларидан иборат. Улар ўзларига хос табиий хусусиятлари, аломатлари билан фуқаролар, ташкилотлар ўртасидаги мулкий муносабатларга нисбатан турли қоидаларнинг қўлланилишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ашёларни юридик жихатидан таснифлашда кўпроқ уларнинг табиий хусусиятларига эътибор қаратилади.
Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар ўзларининг иқтисодий тайинланишларига, шунингдек, ҳуқуқ нормаларда акс эттирилган жисмий ва бошқа хусусиятларга қараб бир неча турга бўлинади.
Ашёларнинг муайян хусусиятлари юзасидан ҳам махсус қоидалар белгиланиши мумкин. Масалан, ўзининг хусусиятлари бўйича теварак-атрофдагилар учун хавф туғдирадиган ашёлар, яъни хавфли хоссаларга эга ашёлар (портловчи моддалар, қаттиқ таъсир қилувчи заҳар кабилар) тўғрисида алоҳида қоидалар белгиланган (ФКнинг 883-моддаси).
Бундай ашёларни эркин олиш-сотишга йўл қўйилмайди. Муомалада бўлишга йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак (масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги қонунининг 19-моддаси 1-бандида кўрсатилган).
Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишга махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган (муомалада ҳаракатланиши чекланган объектлар) фуқаролик ҳуқуқлари объектлари турли қонунларда кўрсатилган тартибда белгиланади. Бинобарин, қонун биринчи навбатда ашёларни муомалада бўлиш хусусиятига қараб фарқлайди. Фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёлар фуқаролар ва ташкилотлар эгалигида бўлиши мумкин эмас.
Юқорида кўрсатилганидек ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар давлатга хос мулк бўлганлигидан улар фақат фойдаланишгагина берилиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёлар фуқаролар ва бошқа ташкилотларга сотилиши мумкин эмас. Бу ашёлар гаровга қўйилмайди ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун улар ҳисобидан ҳақ ундирилмайди.
Агар фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашё қонуний асосларга кўра фуқароларнинг мулки бўлиб қолса, яъни фуқароларнинг тасарруфига ўтса, у ҳолда фуқаро ушбу фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёни ўзидан бегоналаштириш чораларини кўриши лозим. Масалан, генерал вафотидан сўнг унинг ўғлига, генералга совға қилинган пистолет мерос бўлиб ўтади. Бунда ўғли фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёни қонуний асосларга қўлга киритди. Шундан сўнг у бу ашё ҳақда тегишли ҳарбий бўлимга хабар беради ва ваколатли давлат органи пистолетнинг баҳосини тўлаб, уни меросхўрдан сотиб олади.29
Фуқаролик муомаласидан чиқарилган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим давлатга тегишли бўлади.
Баъзи ашёлар халқ хўжалиги учун бўлган аҳамияти, давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёхуд бошқа асослар бўйича фақат алоҳида рухсат бўйича олиниши, сотилиши мумкин. Бундай нарса (ашё)ларнинг рўйхати, шунингдек, уларга рухсат бериш тартиби махсус қонунлар билан белгиланади. Махсус рухсатлар бўйича олиниши мумкин бўлган нарсалар жумласига: қуроллар ва ўқ-дорилар, портловчи ва радиоактив моддалар, қаттиқ таъсир қиладиган заҳарлар, муҳр ва штамплар киради.
Валюта қимматликлари: чет эл валютаси (банкнотлар, қоғоз пуллар, танга-чақалар); чет эл валютаси ҳисобида ёзилган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар); банкнинг чет эл валютасига сотиб олинадиган ва шундай валютага алмаштириш ҳуқуқига эга бўлган сўм ҳисобидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар ва бошқалар); ҳар қандай шакл ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар: олтин, кумуш, платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий); хом ва ишланган шаклдаги қимматбаҳо табиий тошлар (олмос, гавҳар, лаъл, зумрад, саприф, марварид ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва доиралардагина олди-сотди буюми бўлиши мумкин. Мазкур қимматбаҳо метал ва тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа маиший буюмлар ҳам шундай буюмларнинг синиқ парчалари бундан мустаснодир.
Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган ашёлар доираси ниҳоятда кенг бўлиб, улар жумласига қуйидагилар киради:

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish