Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet33/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХVIОБ. Оммавий мулк ҳуҚуҚи


1-§. Оммавий мулк ҳуқуқи тушунчаси ва турлари
Давлатнинг мавжуд бўлиши ва ўзининг функция ҳамда вазифаларини амалга оширишининг зарурий шартларидан бири – бу давлатнинг муайян миқдорда мол-мулкининг бўлиши ҳисобланади. Бу ҳолат ҳар қандай жамият учун хосдир. Фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субъектлари каби давлат ҳам муайян мол-мулк эгаси ҳисобланганлиги учун фуқаролик ҳуқуқининг тўлақонли субъекти сифатида эътироф этилади.
Республикамиздаги туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар самараси ўлароқ ҳозирги шароитда давлат мол-мулкининг қисқартирилиши давлат мулк ҳуқуқини ўрганишга бўлган эътиборни ҳамда жамиятда ва ижтимоий турмушдаги давлат мулкининг аҳамиятини камайтирмади, аксинча, бозор иқтисодиёти шароитида давлат мол-мулкининг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми, давлат мулкининг объектлари ва субъектлари масалаларини янгича талқин этишни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи-назардан давлат мулк ҳуқуқи масаласини тадқиқ этишда ушбу мулк шаклининг зарурияти ҳақида фикр юритиш жоиз.
Маълумки, жамиятдаги мавжуд моддий неъматларнинг тўғри тақсимланган - тақсимланмаганлигига қараб, жамият ва давлатнинг иқтисодий ривожланиши белгиланади. Бу ҳол мамлакатнинг равнақида, аҳоли турмушининг фаровонлигини оширишда яққол кўзга ташланади. Зеро, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун ижтимоий муносабатлар субъектлари ўртасида моддий неъматларнинг қай даражада бўлинганлиги энг муҳим омил саналади.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда ҳам, гарчи уларда хўжаликни марказлаштирилган бошқарувидан воз кечилганлиги умумэътироф этилган қоида ҳисобланса-да, давлат мулкининг мамлакатнинг асосий ишлаб чиқариш фондларидаги улуши катта ҳисобланади. Бу ҳолат айниқса, транспорт ва алоқа, атом энергетикаси, ҳарбий-саноат соҳаларида яққол кўзга ташланади.
Давлатда муайян даражадаги мол-мулкнинг мавжуд бўлиши бир қатор омиллар билан боғлиқдир. Жумладан, И.Б.Зокиров давлат мулки зарурлигининг объектив сабабларини қуйидагилардан иборат деб хисоблайди:
1. Давлат органлари фаолиятини ташкил этиш;
2. Давлат хавфсизлиги ва мудофаа учун;
3. Илм-фан ва маданиятни таъминлаш;
4. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш;
5.Табиий офатларга ва фавқулодда ҳолатларга қарши кураш ва оқибатларни бартараф этиш;
6.Баъзи тармоқларда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш (масалан, атом, ёнилғи энергияси ва ш.к.)
Ҳуқуқшунос олим Ю.К.Толстойнинг фикрига кўра, давлатнинг мулки сифатида ишлаб чиқариш, ижтимоий-маданий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларнинг катта қисми сақланиб қолишини қуйидаги икки омил билан изоҳлаш мумкин:
Биринчидан, кейинчалик нималар бўлишини олдиндан билиб бўлмайдиган дунёда ҳар бир давлат ўз хавфсизлигини ўйлаши керак. Бу нафақат ҳарбий соҳада, балки техноген, экологик, санитария-эмидемиология, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат соҳасидаги хавфсизликдир.
Иккинчидан, давлат кенг миқёсдаги ижтимоий функцияларни ҳам бажарадики, бу вазифаларни бажаришда етарли даражада, моддий-техникавий ва молиявий база бўлиши зарур.
Давлат мулки нафақат ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш учун, балки давлат ва унинг органларининг мавжуд бўлиши ҳамда уларнинг ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарурдир.42
Давлат мол-мулкининг мавжудлиги шу давлатда яшовчи фуқароларнинг умумий манфаатларини амалга ошириш, халқ эрк-иродасини бажариш билан боғлиқ бўлади. Зеро, “давлат” – деб аталувчи мураккаб тузилма бажарадиган ва амалга ошириши лозим бўлган вазифа ва ҳаракатлар шунчалик серқирраки, уларни ўзгача ифодалаш нотўғри бўлур эди.
Адабиётларда таъкидланишича бу фикрлардан мамлакатда мавжуд бўлган барча мол-мулк давлат қўлида бўлиши зарур экан, – деган фикрга келиш керак эмас.43 Чунки, собиқ Иттифоқ тузуми даврида ўтган 70 йиллик тажриба шуни кўрсатдики, мулкни ҳаддан ташқари марказлаштириш ва жамиятнинг барча муаммоларини давлат зиммасига юклаш ҳамда давлатнинг нималарга қодирлигини четдан кузатиб туриш охир-оқибат иқтисодий таназзулга олиб келди. Зеро, “қайта қуриш”гача бўлган даврда давлатнинг қўлида мавжуд моддий неъматларнинг 90% дан кўпроғининг тўпланиб қолиши иқтисодий муносабатларнинг турғунлашувига сабаб бўлганлиги аччиқ ҳақиқатдир. Бундан ташқари мулкнинг давлат ихтиёрида марказлашуви хўжасизликка, унинг талон-тарож қилинишига, кўпайтириш ўрнига ўзлаштиришга учради. Бу ҳолатлар мулкни давлат қўлида бундай даражада (собиқ Иттифоқда бўлгани каби) тўпланишининг иқтисодиёт учун, кишиларнинг мулкка бўлган муносабатлари учун салбий таъсир кўрсатиши билан бирга, иқтисодий ривожланишнинг тўхтаб қолишига, турғун бўлишига ҳам олиб келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ Республикамизда мулк ислоҳоти ўтказиш зарурияти юзага келди. Бу ислоҳотнинг асосий мақсадларидан бири давлатнинг қўлида тўпланиб қолган мол-мулк (умуммиллий бойликларни ёхуд жамиятга тегишли моддий неъматларнинг деярли ҳаммаси ҳисобланган мол-мулк)ни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа субъектлари ўртасида қайта тақсимлаш эди. Зеро, давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўп укладли бозор иқтисодиётини шакллантиришда муҳим ўрин тутиши керак эканлиги айни ҳақиқатдир.
Ана шу мақсадда дастлаб 1990 йил 31 октябрда “Мулкчилик тўғрисида”ги қонун, 1991 йил 19 ноябрда “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Агар “Мулкчилик тўғрисида”ги қонунда мулкнинг хусусий мулк, ширкат (жамоа) мулки, маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (коммунал мулкдан) иборат давлат мулки, бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларининг мулки каби шакллари кўрсатилиши орқали мулкни давлат тасарруфидан чиқаришнинг ҳуқуқий замини яратилган бўлса, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунда бу жараённинг ҳуқуқий асослари, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга оширишнинг усул ва воситалари мустаҳкамланди.
Ушбу қонунга мувофиқ, давлат тасарруфидан чиқариш давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш – жисмоний шахсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шахсларнинг оммавий мулк объектларини ёки давлат акцияли жамиятларининг акцияларини давлатдан сотиб олишдир.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш нафақат бир ижтимоий-сиёсий тузумдан иккинчисига ўтганда кузатилади, балки доимий равишда амалга оширилиши лозим бўлган жараён ҳисобланади. Ҳозирги кунда мулкни хусусийлаштириш нафақат собиқ Иттифоқ Республикаларида, балки иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва ривожланаётган Буюк Британия, Франция, Япония, Филиппин сингари мамлакатларда ҳам амалга оширилмокда. Бу ҳол айниқса, иқтисодиётда давлат секторининг салмоғи анча юқори бўлган мамлакатларда бозор муносабатларини ривожлантиришга хос табиий жараёндир. Давлат иқтисодиётнинг кўпинча иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган, бироқ бутун мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнайдиган айрим секторларини, айрим корхоналарни қўллаб- қувватлаши ҳамда уларни сақлаб туриш ва маблағ билан таъминлаш вазифаларини ўз зиммасига олиши керак. Улар иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, барқарор ишлай бошлагач, хусусий мулк қилиб берилади.
Дарҳақиқат, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали мулкчилик муносабатларидаги монополияга барҳам бериш ва иқтисодиётда кўп укладли соғлом рақобатга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришиш энг асосий вазифалардан бири эди. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ёндашувнинг муҳим хусусияти–уни дастурлар асосида босқичма-босқич амалга оширишдан иборатлигидадир.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг дастлабки босқичида, давлатга тегишли бўлган уй-жойлар шу уйларда ижарада турувчиларга хусусийлаштирилиб берилди ҳамда майда маиший хизмат кўрсатиш корхоналари савдога қўйилди.
Гарчи ҳозирги кунда хусусийлаштиришнинг учинчи босқичи давом этаётган бўлсада, мазкур муносабатларни такомиллаштириш зарурияти юзага келмокда. Бу ҳолат, айниқса, хусусийлаштириш жараёнида хорижий инвесторларнинг иштироки масаласида яққол сезилмокда. Фикримизча, шу муносабат билан хусусийлаштиришда иштирок этиш истагидаги хорижий инвесторларга имтиёз ва кафолатлар бериш, шу билан бирга, хусусийлаштиришни амалга ошираётган давлат органларининг бу борадаги ҳуқуқлари ва ваколатлари аниқ кўрсатилиши зарур.
Амалдаги қонун ҳужжатларида ва юридик адабиётларда “давлат мулк ҳуқуқи” тушунчаси ибораси учрамайди. Давлат мулкини тадқиқ этган деярли барча юридик адабиётларда давлат мулкининг зарурияти, давлат мулкининг субъектлари ва объектлари ҳамда бошқа ҳолатлар ёритилса-да, айнан давлат мулк ҳуқуқи тушунчаси баён этилмайди.
ФКнинг 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат.
Давлат мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатлари асосида давлатга қарашли бўлган мол-мулкка давлат органларининг ва давлат томонидан тузилган юридик шахсларнинг аниқ йўналтирилган ва олдиндан белгилаб қўйилган мақсадни кўзлаб эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф тасарруф этиши ҳамда давлат мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат.
Давлат мулки ҳам бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси 2-қисми). Давлат мулкининг ҳимояланганлигини унинг бошқа мулк шакллари каби бир хил ҳуқуқий мақомга эга эканлигида кўриш мумкин. Зеро, давлат мулкдор сифатида ўз мулкининг дахлсизлигини ўзига қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Умумий қоидага кўра, ҳар қандай мулк шаклининг ҳуқуқий мақоми мазкур мулкнинг объекти ва субъекти орқали ифодаланади. Давлат мулк ҳуқуқининг мақоми ҳам давлат мулк ҳуқуқининг субъектлари ва объектлари орқали аниқланади.
Давлат мулкининг мулкдори, яъни субъекти умумэътироф этилган қоидага кўра, шу давлатнинг халқи ҳисобланади, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси мулкининг мулкдори ҳам Республика халқидир. Зеро, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи сифатида ўзининг ушбу ҳуқуқини (яъни, мулк ҳуқуқини) давлат ҳокимиятига беради ва у орқали амалга оширади. Бу ҳолат давлатнинг мулкдорга тегишли барча ваколатлар эгаллаш, фойдаланиш ва тасарруф этишга эга бўлишини ҳамда давлат бу ваколатлардан омма манфаатлари йўлида фойдаланиши лозимлигини ифодалайди.
Собиқ Иттифоқ даврида давлат мулкининг битта ва ягона мулкдори давлат ҳисобланарди. Зеро, давлат мулки бўлинмас ва ягона фонд (жамғарма) ни ташкил этар ва бу фонднинг ягона мулкдори ҳам давлат ҳисобланарди. Гарчи давлат мулкини бошқаришни амалга оширувчи махсус органлар мавжуд бўлсада, собиқ Иттифоқ давридаги мулкнинг бу даражада марказлашуви ва мулкдорнинг бундай кўринишда мавҳумлаштирилиши мулкка нисбатан мутлақо нотўғри ёндашув эди. Зеро, давлат мулкининг хўжасизликка учрашига ва талон-тарож бўлишига айнан шу омиллар сабаб бўлди. Тўғри, давлат мулки ҳар доим ягона ва бўлинмас фонд (бюджет, давлат захираси, давлатнинг асосий ва айланма маблағларининг мажмуи) га бирлаштирилган (ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам шундай) ва бундай бирлашув ўзини оқлаган
Давлат мулкини тасарруф этишда юқорида санаб ўтилган давлат органлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ўз ваколатлари доирасида фаолият юритадилар. Маълумки, фуқаролик ҳуқуқининг объектлари муомалада бўлишига кўра: фуқаролик муомаласидан чиқарилган объектлар, муомалада бўлиши чекланган объектлар ва фуқаролик муомаласидаги объектларга бўлинади. Лекин объектларнинг бундай ҳаракат асосида субъектга тегишли бўлиши ҳолати давлатга тааллукли бўлмайди. Объектнинг муомалада эркин ҳаракатда бўлиши ёки унинг ҳаракати чекланганлиги ёхуд ҳаракатдан чиқарилганлигидан қатъий назар, давлат мулки бўлади.
Буни қуйидагича асослаш мумкин:

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish