Кафедра «Железнодорожные станции и узлы»


Таркибларни йўлларда маҳкамлайдиган хорижий қурилмалар



Download 5,98 Mb.
bet14/23
Sana21.06.2022
Hajmi5,98 Mb.
#689831
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Асосий матн2 подгонка

2.3. Таркибларни йўлларда маҳкамлайдиган хорижий қурилмалар
Хориж темир йўлларида УТС-380 ва УЗР-68 қурилмаларининг яқин аналоглари мавжуд эмас. Бироқ бундан бу каби қурилмалар у ерда умуман қўлланмайди дегани эмас.
Мисол учун, Wиндҳофф (Германия) фирмаси томонидан 2.7-расмда кўрсатилган ВП 600 тушадиган тиргак ишлаб чиқилган. У Нюрнберг саралаш станциясида муваффақият билан қўллаб келинади. Тиргак йўлнинг икки томонида жойлашган, саккизта пўлат шпалаларда қотирилган қисмлардан иборат бўлиб, улар тиргакнинг жойлаштирилиш жойида йўл шпалалари ўрнига ўрнатиладилар. Тиргакнинг ишчи ҳолати стопор буферларининг кўтарилган ҳолатига мувофиқ келиб, буферлар туширилган ҳолида эса тиргак ҳаракатланувчи таркиб ўтишига халақит бермайди. Тиргак электр двигател билан червякли юритма орқали ҳаракатга келтирилиб, ҳар томонга 600 кН юкламага ҳисобланган ва умумий массаси 100 т бўлганида унга ажратмалар 1,3 м/с максимал тезликда урилишига йўл қўяди. Ричаглар тизими ёрдамида тиргакка таъсир қиладиган кучлар йўлнинг бутун юқори қурилмаси бўйлаб бир хилда тақсимланадилар.

2.7-расм. Wиндҳофф фирмасининг ВП 600 типли пасаядиган тиргаги


Яна бир тиргак тури тушадиган (пасаядиган) ВВП 500 тиргаги бўлиб, у йўлнинг юқори қурилмасида ўрнатилган рамадан иборат бўлиб, унда тиргакни ишчи ҳолатга келтирадиган пружиналар жойлашадилар. Тиргакнинг силжиш зонаси 30 м ни ташкил этади. Тиргак тиргак аравачаси билан боғланган ёпиқ (берк) трослар тизими орқали электр юритма билан ҳаракатга келтирилади. Ишчи бўлмаган ҳолатида ҳаракатланиш зонасининг бошида юритма ричаглари тизими туширилган бўлиб, тиргак ҳаракатланувчи таркибнинг ўтиб кетишига халал бермайди. Ана шу позициядан чиқишда ричаглар тизими дастлаб зўриқтирилган пружина таъсирида тиргакни ишчи ҳолатига ўтказади.
Тиргакнинг ҳаракатланиш тезлиги 0,5 м/с ни ташкил этади. Ишчи зонада жойлашган вагонга етиб бориб, тиргак буфер юзасида ўрнатилган уч қисм узгичи ёрдамида беркилади. Маҳкамланган вагон кўрсатадиган куч ричаглар ва трослар тизими ёрдамида йўлнинг юқори қурилмасига узатилади.
Хорижий темир йўл станцияларида вагонларни тезлигини камайтирувчи ва махкамловчи қурилмаларнинг кўплаб турлари мавжуд. Хусусан АҚШ темир йўлларида New Joule J-4015S нуқтали вагон махкамлагичлардан фойдаланилади. J-4015S вагон махкамлагчи станция йўлларида ва саноат корхоналарининг йўллларида қўлланилади.



2.8-расм. J-4015S нуқтали вагон секинлатгич.
Ғилдирак гардиши нуқтали вагон тўхтатгич каллаги устига чиққанида, каллаг биринчи цилидрдаги мойни сиқади. Сиқилган мой биринчи ва иккинчи цилиндр орасидаги хизмат калпани орқали иккинчи цилидрга ўтади. Иккинчи цилиндир остида жойлашган ҳаво сиқилади ва ишчи клапан бошқарув қурилмасидан ёпилади.
Хизмат клапанида ёғ оқими тезлигини ва шунга мос равишда ғилдиракка таъсир қиладиган тормоз кучини созлаш имконини берувчи созлаш видаси мавжуд. Вида орқали ғилдирак каллагига таъсир этадиган қаршиликни назорат қилинади.

2.9-расм. Вагон секинлатгичнинг ишлаш технологиячи
Ғилдирак жуфтликлари ҳар бир вагон секинлатгичдан ўтишида вертикал ҳаракатга қаршилик кўрсатадиган цилиндрни босиш учун энергия сарфлайди. Шунга кўра, вагон ғилдирагининг секинлатгичлар жойлаштирилган йўллардан юрганида тезлиги камайиб боради ва тўхташди.
Joule piston retarder J-4015S турдаги вагон секинлатгичнинг афзалликлари:

  • саралаш станцияларида барча турдаги вагонларни ҳар қандай юк билан саралаш имконияти мавжудлиги

  • станция йўлларида вагонларни махкамлашда ишлатилиши;

  • станция йўлларида қўлланилганда цилидрларни нофаол ҳолатга ўтказиб яхлит йўл ҳосил қилиш мумкинлиги.




Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish