Таркибларни УТС-380 тиргаклари билан маҳкамлаш технологияси
а) юк таркибларини маҳкамлаш
Таркибни маҳкамлаш сигналчи томонидан ДП командасига кўра тиргакни ўрнатиш зонаси бўш бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда ДСП сообщает сигналчига маҳкамлаш қандай бажарилиши кераклиги тўғрисида хабар беради – битта тиргак биланми ёки қўшимча бошмоқларни ўрнатиш орқалими. Тиргак колодкаларини ишчи ҳолатига ўрнатиш ва қўшимча бошмоқларни жойлаштириш (агар бу зарур бўлса) локомотив таркибдан ажратилгунига қадар бажарилади. Локомотивни таркибдан ажратиш ДСП командасига биноан у сигналчининг таркибни маҳкамлаш тугаллангани тўғрисидаги хабарини олганидан сўнг амалга оширилади. Тиргакка механик шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида локомотив машинисти ёрдамчиси автотиркама механизмини ажратиш юритмаси ва автотиркама кўтаргичи валиги ёрдамида ўчирилган ҳолатга ўрнатилишини синчиклаб назорат қилади. Бунда автотиркаманинг ўчирилган ҳолатини локомотивнинг тортув режимида текшириш тақиқланади. Маҳкамлашдан кейин тормозларни қўйиб юбориш тиргакдан ёки икки тарафдан амалга оширилади: тиргакдан ва таркиб дум тарафидан бошлаб.
б) Йўловчи таркибларини маҳкамлаш
Электр пневматик тормозлар билан вагонлар кетиб қолиш эҳтимоли бўлган тарафдан тормозлаб қўйилган йўловчи таркиб таркиб вагонлари бошидан, думидан ёки таркиб вагонлари орасида жойлаштирилиши мумкин бўлган тиргак билан маҳкамланади. Таркибнинг тиргак колодкаларига йўл қўйиладиган босиш кучи 10 тс дан ошмаслиги керак. Қиялиги 0,0025 дан катта бўлмаган, техник хизмат кўрсатиш операциялари амалга оширилмайдиган ва таркиб қўзғалмай қайд этилган ҳолда туриши талаб этиолмайдиган йўлларда (накативание) бажарилмаслиги ҳам мумкин. Сирпанғич учи (бурни) ва ғилдиракнинг рельс каллагига тегиб туриш нуқтаси билан орасидаги максимал йўл қўйиладиган масофа 1,0 м дан ошмаслиги лозим. Электр пневматик тормозларни вагоннинг маҳкамланаётган ғилдирак жуфтлиги сиқилган тормоз колодкалари ва тормоз тизими бошмоқларида стационар қурилмалардан тўлиқ синаб кўришга рухсат этилади. Локомотив тиркалиб, таркиб бўшатилганидан сўнг тормозларни қисқа синаб кўриш пайтида вагоннинг аввалроқ маҳкамланган ғилдирак жуфтлиги тормозлари тўлиқ қўйиб юбориши мажбурий равишда текширилади.
в) Юк ва йўловчи вагонларини тиргаклардан бўшатиш
Тиргаклардан бўшатиш сигналчи томонидан ДСП командасига кўра локомотив етиб келиб, маҳкамланган таркибга тиркалганидан сўнг амалга оширилади. Локомотив бир текис, туркиларсиз тиркалиши лозим. Локомотивнинг таркиб билан илашиш ишончлилиги тортув режимида эмас, балки фақат автотиркама қулфларининг сигнал ўсмалари бўйича текширилади. Агар таркиб тиргак ва қўшимча бошмоқлар билан маҳкамланган бўлса, у ҳолда аввалига тиргак колодкалари ишчи ҳолатидан ишчи бўлмаган ҳолатга ўтказилади, сўнг бошмоқлар олиб қўйилади. Локомотив келадиган тарафдан маҳкамланган таркиб тиргаклардан, агар колодка сирпанғичлари ғилдираклар билан сиқиб қўйилган бўлса, сигналчининг машинистга таркибни эҳтиёт бўлиб колодкалар бўшагунига қадар орқага олиш командасидан кейин бўшатилади. Шундан сўнг колодкалар ишчи бўлмаган ҳолатга ўтказилади. Локомотив яқинлашиб келадиган тарафга қарама-қарши томондан маҳкамланган таркибни тиргаклардан бўшатишда тиргак ёнидаги сигналчи ДСП радио алоқаси орқали (ёки бевосита машинистга) таркибни колдодкалар сирпанғичлари бўшагунича ортга тортиш буйруғини беради, сўнг колодкаларни ишчи бўлмаган ҳолатга ўтказади.
УТС-380 тиргаги модификациялари
УТС-380 тиргаги базасида ўзига хос хусусиятлари ва техник тавсифларига эга бўлган қурилманинг қатор модификациялари ишлаб чиқилган:
1. УТСП-380 – пружинали тиргак, унда пружиналари борлиги маҳкамлашда ғилдиракларнинг колодкага урилиш кучини 2-3 марта камайтириш имконини беради;
2. УТС(1)-380 – бир издан ҳаракатланувчи конструкция, қиялиги 2‰ дан катта бўлмаган станция йўлларида қўлланади;
3. УТС-1-160 – йўловчи ташийдиган вагонларни маҳкамлаш учун стационар бир рельсли тиргак.
2.5-жадвалда ҳаракатланувчи таркибни станция йўлларида маҳкамлаш учун мўлжалланган тормоз тиргаги модификацияларининг асосий техник тавсифлари келтирилган.
2.5-жадвал
УТС-380 тиргаги модификацияларининг эксплуатацион-техник тавсифлари
Кўрсаткичлар номланиши
|
УТС(1)-380
|
УТСП-380
|
УТС-1-160
|
1. Конструкция массаси, т
|
0,24
|
0,45
|
0,20
|
2. Колодка баландлиги, мм
|
380
|
380
|
160
|
3. Тутиб турувчи куч, тс
|
10
|
20
|
6
|
4. ТО да меҳнат харажатлари, киши с/ой.
|
15
|
25
|
12
|
5. УТС-380 базавий тиргаги қиймати, %
|
~ 70
|
~ 160
|
~ 60
|
Ҳаракатланувчи таркибни механизацияланган тарза маҳкамлашнинг муқобил қурилмаларидан бири Свердловск темир йўли ДКТБ томонидан ишлаб чиқилган УЗС 86Б ҳисоблашнади. УТС-380 тиргагига нисбатан конструкция массаси катта бўлган, маҳкамлаш учун катта ҳажмда электр энергиясини сарфлайдиган ва хизмат кўрсатиш ва монтаж учун кўп меҳнат талаб қиладиган бу қурилма каттагина тутиб турувчи кучга (40 тс гача) эга бўлиб, бу ундан катта қиялик йўлларда оғир вазнли поездларни маҳкамлаш учун қўллаш имконини беради.
УТС-380 ва УЗС86Р қурилмаларининг қиёсий эксплуатацион-техник тавсифлари 2.6-жадвалда берилган.
2.6-жадвал
УТС -380 ва УЗС86Р қурилмаларининг эксплуатацион-техник тавсифлари
Номланиши
|
УТС-380
|
УЗС 86Р
|
1. Тутиб турувчи куч, тс
|
20-30
|
40
|
2. Электр юритма билан биргаликдаги массаси, т
|
0,51
|
2,1
|
3. Маҳкамлаш, бўшатиш вақти, с
|
3
|
20-24
|
4. 1 ишлаб кетишга электр. энергия сарфи, Вт.с.
|
0,2
|
1,6
|
5. Хизмат кўрсатишга меҳнат сарфи, киши. с/ой
|
20
|
30
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, УЗР-68 қурилмасининг эксплуатацион-техник тавсифлари кўп жиҳатдан УТС-380 тиргагининг шу каби кўрсаткичларидан пастроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |