3.2. Ҳаракат таркибини маҳкамловчи қўл «башмак»ларни УТС-380 русумли механизациялашган воситага алмаштириш мумкин бўлган объектларни техник-иқтисодий асослаш Ҳаракат таркибини маҳкамловчи қўл «башмак»ларни УТС-380 русумли механизациялашган воситага алмаштириш мумкин бўлган объектларни техник-иқтисодий асослашни оралиқ станцияси мисолида кўриб чиқамиз. Оралиқ станцияларидаги асосий иш терма поездлар билан ишлашдир. Терма поезд деб темир ёълучасткасининг орасида жойлашган станцияларга хизмар кўрсатувчи поездга айтилади. Участка бўйлаб ҳаракатланиш мобайнида ушбу поезд оралиқ станцияларида юкдан бўшаган ва ортилган вагонларни йиғиб чиқади ва уларни ўрнига шу станцияларда юк ортиш-тушириш ишлари мўлжалланган вагонларни тарқатади.
Оралиқ станцияларда манёвр ишлари махсус локомотивлар (бир ёки бир неча станцияларга бириктирилган), терма поездларнинг локомотивлари,баъзида асосий ишларидан бўш бўлган (сурувчи, шаҳар атрофи поездлари локомотивлари ва ҳ.к.) локомотивлар ёрдамида бажарилади. Агар оралиқ станцияларга хизмат кўрсатиш учун махсус локомотив ажратилган бўлса, унинг ишини терма поездларнинг ҳаракатграфиги билан мувофиқлаштирилган график бўйича ташкил этилади. Шу йўл орқали терма поезд билан жўнатилиши лозим бўлган вагонлар поезд келгунга қадар уланишга тайёрлиги, терма поезддан узиб қолинган вагонларнинг эса, юк тушириш ёки ортиш учун узатишни кутиб туриб қолмаслигига эришилади. Бундай станцияларда манёврларни поезднинг орқа томонида манёвр локомотиви, бош томонида эса терма поезд локомотиви бажаради (3.5-расм). Локомотив бириктирилмаган станцияларда эса манёвр ишлари терма поезд локомотиви ёрдамида бажарилади.
3.5-расм. Терма поезд таркибида вагонларнинг жойлашиши:
а – участкага жўнаганида; б – оҳирги станцияга келганида
Агар оралиқ станциясида маҳаллий ишлар ҳажми катта бўлса, махсус манёвр локомотиви бириктирилади. Оралиқ станцияларда терма поездлар билан бажариладиган манёвр амаллари учун вақт меъёрлари белгиланган бўлиши керак.
Оралиқ станцияларда терма поездга ишлов бериш учун сарфланган вақт меъёрларининг ҳисобини аниқ бир мисол асосида кўриб чиқамиз. Мисол шартларига асосан, жуфт терма поезд билан амалга ошириладиган манёвр ишлари режаси тузилиши ва унинг оралиқ станциясида тўхтаб туриш технологик вақти меъёрланиши талаб этилади (3.6-расм).
3.6-расм. Оралиқ станция схемаси.
Бошланғич маълумотлар: терма поезддан унинг бош қисмида жойлашган тўртта вагонни узиб қўйиш ва уларни 6-юк ортиш-тушириш йўлига узатиш талаб этилади. Ушбу йўлда поезднинг бош қисмига тиркаш учун тайёр ҳолдаги олтита вагон турибди. Манёврлар поезд локомотиви томонидан бажарилади. Бир вагоннинг ўртача узунлиги – 15 м, локомотивники – 35 м, терма поезддаги вагонлар сони – мтер= 45, қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг фойдали узунлиги л = 850 м. Стрелкали ўтказгичлар 17 ва 29 марказлари орасидаги масофа 50 м га тенг деб олинсин; чегаравий устунчадан стрелкали ўтказгич марказига қадар – 40 м, стелкали ўтказгич марказидан чиқиш сигналигача – 45 м ва стрелкали ўтказгич марказидан рама рельси уламасигача – 15 м. Оператсияларни бажариш учун ажратилган вақт қуйидагини ташкил этади (дақиқада): манёврлардан кейин поезд локомотиви томонидан тормозларни синаб кўришга – 10; поезд тузувчисининг 100 м масофани босиб ўтишига – 1; бир вагонни кўздан кечиришга – 0,16; таркибни маҳкамлаш ёки маҳкамлашдан чиқариш учун – 6; уч қисм кранларини беркитиш учун – 0,14; тормоз магистрали рукава (“ушлагич”) ларини ажратиш ва улашга – 0,12; вагонларни узишга – 0,08.
Жуфт терма поездни 4-қабул қилиш-жўнатиш йўлига қабул қиламиз, чунки у юк ортиш-тушириш изига бошқаларига нисбатан яқинроқ жойлашган бўлиб, узунлиги этарли бўлиб, станция ишига халал бермаган ҳолда терма поезд билан манёврларни амалга ошириладиган 7-тортиб чиқариш йўлига чиқиш жойи бор. Терма поезд билан бажариладиган барча манёвр ишларини алоҳида ярим рейсларга бўламиз ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтни белгилаб оламиз.
Манёвр таркибини бир йўлдан бошқасига олиш (ўтказиш)даги бир ярим рейсга сарфланадиган вақтни қўйидаги формулага биноан аниқлаймиз