КИРИШ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини ҳаракатлар стратегиясида кўрсатиб ўтган учинчи йуналиши “мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштириш” йўналишида қуйидагилар алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ривожланиши бевосита темир йўллари билан боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда мустақилликка эришилгандан кейин темир йўл иншоотлари ва қурилмаларини ривожлантириш, яхшилашга тобора катта эътибор берилмоқда ва катта ҳажмдаги сармоялар ажратилмоқда. Республикамизда транспорт инфраструктурасини ривожланишига, жумладан биринчи навбатда автомобиль ва темир йўлларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, ҳусусан, янги темир йўл излари қурилиши олиб борилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида темир йул тизимида амалга оширилган ва амалга оширилиб келинаётган улкан бунёдкорлик ишлари юртимиз темир йулларининг жахон мамлакатлари орасида нуфузини белгилаб берди десак муболаға бўлмайди.
Хусусан: 42 млн. АҚШ доллари қийматидаги “Talgo-250” русумли иккита йўловчи поездларини харид қилиниши, Қарши-Термиз линиясини электрификация қилиш учун 2017 йилда 143,3 млн. АҚШ доллари ажратилган. Бухоро-Мискен темир йўлини қурилишига 143,3 млн. АҚШ доллари ажратилган. 2017-2019 йилларда 18 млн. АҚШ долларига Поп-Наманган-Андижон участкасини электрификация қилиниши, 2017-2019 йилларда темир йўлларни тиклашга 51,1 млн. АҚШ доллари ажратилиш, Йўловчи вагонларни янгилаш учун 2017-2019 йилларда 8,1 млн. АҚШ доллари ажратилиши бунинг ёркин далилидир. Темир йўлни босқичли қурилиши ва йўловчи электропоездларни ҳарид қилиниши лойиҳаси 2017-2021 йилларга кўзланган дастурли режадир.
Бу яна бир бор Республика иқтисодиётини ривожланиши темир йўлларнинг ривожланиши билан тўғридан-тўғри боғлиқлигини кўрсатади.
“Темир йўл станциялари тўғрисида”ги Низомга асосан Ўзбекистон Республикасида жойлашган темир йўл станциялари оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи ва ҳалқаро кесишув станцияларига бўлинади. Участка ва терма поездларни тузиш ва тарқатишга, вагонларнинг техникавий ёки назорат кўрувини ўтказишга, юк ва багажни ортиш ва туширишга, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва туширишга хизмат қилувчи бекатлари участка бекатлари деб номланади.
Поездлар харакати xавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, шартлари ва усуллари бўйича мос билим, кўникма ва малака шакллантириш, харакат xавфсизлиги билан боғлик муаммоларни хал этишда комплекс ёндашиш кўникмаларини хосил этиш, темир йўлларнинг авариясиз, талофатларсиз ишлашини таъминлаш биз темир йўлчилар учун асосий вазифадир.
Ушбу битирув малакавий ишида “Н” юк станция техник-фойдаланиш тавсифи берилган, топшириқ асосида станциянинг иш ҳажми ҳисобланган, станцияда поездлар ва маневр ҳаракат таркиблари билан бажариладиган амаллар, шу жумладан маҳаллий вагонлар билан ишлаш технологияси ишлаб чиқилади ва улар меъёрланган, станцияда вагонларни маҳкамлаш қурилмаларини қўллаш доирасини тадқиқ этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |