1.7-расм. “Н” станциясининг тезкор бошқарув схемаси
Шартли белгилар:
ДСЦ – манёвр диспетчери.
ДСП – станция навбатчиси.
СТМ – станция технологик маркази
2. ҲАРАКАТ ТАРКИБЛАРИНИ СТАНЦИЯ ЙЎЛЛАРИДА МАҲКАМЛАШДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ
2.1. Таркибларни қўл қурилмалари ёрдамида маҳкамлаш технологияси
Вагонлар паркини роликли подшипникларга ўтказиш билан боғлиқ равишда таркиблар ва алоҳида вагонларни станция йўлларида маҳкамлаш ва ўраб тўсиб қўйиш муаммоси юзага келди. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин бўлиб, роликли вагонлар билан жиҳозланган вагонлар ўз-ўзларини станция йўлларида тутиб туриш қобилиятидан маҳрум бўлдилар, маълумки, улар асосан кўп йиллар илгари сирғалиш подшипникларига мўлжаллаб 0 дан 2,5‰ гача профил билан қурилган эдилар. Бу каби вагонларнинг жойидан қўзғалишга қаршилиги тебраниш (качение) подшипникларидаги вагонларга нисбатан беш баробар катта. Масалан, таркиб оғирлиги 4000 тс бўлганидатаркибга 2,5 ‰ ли қияликдан таъсир қилувчи силжитадиган куч 10 тс ни ташкил этган, сирғалиш подшипникларидаги вагонлар қаршилигидан тутиб турувчи куч эса 18 тс га тенг бўлган. Натижада таркиб 8 тс лик захира билан тутиб турилган. Вагонларроликли подшипниклар билан жиҳозланганида оғирлиги 4000 тс ли таркиб худди юқоридаги каби қияликка эга бўлган йўлда бор-йўғи 4 тс куч ёрдамида тутиб турилади. Бу ҳолда қияликдан силжитадиган куч тутиб турадиган кучдан 6 тс га каттава вагон ҳаракатга келади. Бундан маълумки, вагонлар роликли подшипниклар билан жиҳозланганида таркиблар, алоҳида вагонлар гуруҳлари ва якка вагонларнинг станция йўлларида маҳкамлаш, қўзғатмай қўйиш муаммоси юзага келади.
Вагонларни энг кенг тарқалган ва оддий маҳкамлаш усули тўхтаб турган вагон ғилдираклари остига қўл тормоз бошмоқларини қўйишдан иборат.
Туркумли қўл тормоз бошмоғи конструкцияси ва уни вагон ғилдираги остига жойлаштириш усули 2.1 (а, б)-расмда кўрсатилган.Бошмоқ массаси7,4 ± 0,5 кг га тенг, унинг габарит ўлчамлари эса 503 97 147,5 мм. Вагон ғилдирагидан бошмоқ сирпанғичига тушадиган йўл қўйилиши мумкин бўлган ўқ юкламаси 28,0 тс.
б
2.1-расм. Қўл тормозлаш бошмоқлари ёрдамида вагонни тутиб туриш конструкцияси ва усули.
Бошмоқлар тайёрлаш учун қўлланадиган материаллар қуйидаги талабларга жавоб беришикерак:
сирпанғич (полоз) Ст 5пс маркали пўлатдан штамплаш йўли билан тайёрланган бўлиши шарт. Сирпанғични Ст 4 пўлатидан тайёрланишига ҳам йўл қўйилади. Унинг қуйи юзаси текис бўлиши талаб этилади. Сирпанғич қуйи юзасининг кўпи билан 2 мм ясси бўлмаслигига рухсат этилади.
тормоз таянчколодкасиқуйидаги маркали пўлатлардан қуйиб ишланади: 20Л1, 25Л1, 20ГЛ, 20Г1ФЛ. Колодка ва сирпанғич ўқлари ўзаро мувофиқлигидан четлашиш ± 2мм дан ортиқ бўлмаслиги шарт.
парчинлар Ст 3 пўлатидан тайёрлагниб, уларнинг ўзи эса қайноқ усулда парчинланади. Парчинлаш жойларида уланаётган деталлар ва йиғув бирликларининг бир-бирига нисбатан қўзғалмаслиги таъминланиши шарт. Парчинлар сирпанғичнинг ишчи юзаси билан бир хил, текис жойлашади. Сирпанғич ва таянч колодкаси орасида парчинлар орасидаги зонада 0,5 мм дан катта бўлмаган яхлит тирқиш(зазор)лар бўлишига йўл қўйилади.
Серияли (туркумли)бошмоқларнинг жиддий камчилигиуларнинг оғирлиги (тахминан 8 кг) бўлиб, уни камайтириш мақсадида 2.2-расмда келтирилган енгиллаштирилган бошмоқ ишлаб чиқилиб, уларни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Расмдан кўриниб турибдики, бундайбошмоқтуркумли турига нисбатан анча мўъжаз бўлиб кўринади. Унинг оғирлиги 4,5 кг дан ошмай, бу эсашу каби бошмоқларни маҳкамланаётган таркиб ғилдираклари остига жойлаштиришда тузувчинингжисмоний меҳнат сарфига ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳолда вагон ғилдирагидан енгиллаштирилган сирпанғичига тушишига йўл қўйиладиган ўқ юкламаси туркумли бошмоқники билан бир хил 28 тс.
2.2-расм. Енгиллаштирилган тормоз бошмоғи
Ҳаракатланувчи таркибни маҳкамлаш учун ишлатиладиган яна бир қурилма УЗ-220 қўл тиргаги ҳисобланади. У айрим вагонлар ва массаси 1000 т гача бўлган вагон гуруҳларини боши берк йўллар, юк майдонлари, депо ва бошқа узоқ вақт тўхтаб турадиган жойларда ва ажратмаларда, темир йўллар тармоғининг ҳар қандай ҳарорат зоналарида, 3,5 ‰ гача бўлган қияликларда маҳкамлаб қўйиш учун мўлжалланган.
УЗ-220 тиргагининг умумий кўриниши ва конструктив тузилиши 2.3 ва 2.4-расмларда кўрсатилган. У қуйидаги қисмлардан ташкил топади:вагон ғилдираги билан бирга ишлайдиган колодка 1;сиқиб турувчи шека 2;ичи бўш ўқли сиқиб турувчи шека3; гайка 4 ва фиксатор 5.
УЗ-220 тиргагининг техник маълумотлари 2.1-жадвалда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |