Кафедра «Железнодорожные станции и узлы»


Электр токидан талофат кўрган инсонга биринчи ёрдам



Download 5,98 Mb.
bet22/23
Sana21.06.2022
Hajmi5,98 Mb.
#689831
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Асосий матн2 подгонка

4.5. Электр токидан талофат кўрган инсонга биринчи ёрдам
1. Жабрланувчини электр токидан холос этиш.
2. Жабрланувчининг аҳволини аниқлаб билиш.
3. Сунъий нафас бериш ва юракни уқалаш.
Электр токи таъсиридан озод этиш учун электр қурилма (жиҳозни)ни озиқланаётган кучланишдан узиб олиб қўйиш (ўчирувчи мослама, тугмача ва рубилниклар ёрдамида), агар бунинг иложи бўлмаса, у ҳолда пробочник предохранителларни бураб чиқиб олиш ёки симларни токдан сақлайдиган қўлқопчалар билан ўткир жисмлар ёрдамида қисмларга бўлиб, чопиб ташлаш зарур.

4.6-расм. Электр токи таъсиридан озод этиш усуллари.


Агар сим жабрланувчининг устига тушган бўлса, исталган ток ўтказмайдиган жисм (ёғоч, хода, доска) билан эҳтиёткорона олиб, бир томонга суриб ташлаш керак.


Аксарият ҳолларда жабрланувчининг тана аъзоларига яланг қўллар билан тегмайгина кийимидан тортиб, хавфсиз жойга судраб ўтиш мумкин. Имконият бўлса, диэлектрик қўлқоплар ва калишлар бериши керак.
Жабрланувчининг электр токидан озод этиб, тезда аҳволини аниқлаш керак.
Агар жабрланувчи ҳушсиз бўлсаю, нафас ва юрак фаолияти сақланиб қолса (пулс, томир уриш), у ҳолда
а) қулай ва текис қилиб, чалқанча этқизиш;
б) кийимни тугмасини эчиш;
в) тоза ҳаво оқимини яратиш;
г) сўнг жабрланувчига вақти-вақти билан спирт, нашатир ҳидлатиш;
д) сув пуркаш ва доимий тарзда танани артиш ва қизитиш;
е) кўнгил беҳузур бўлганда, кўнгил айниганда жабрланувчининг бошини чапга ёнбошга эгиш керак.

4.7-расм. Юракни уқалаш (массаж қилиш) ва сунъий нафас бериш

Агар жабрланувчида ҳаёт белгиси сезилмаса (пулси йўқ бўлса, юрак урмаётган бўлса, талвасали норитмик нафас уриши), у ҳолда жонлантириш (тиклаш) ишларига киришиш зарур.


а) биринчи навбатда барча органларни кислород билан таъминлашнинг бош манбаи сифатида нафасни меъёрлаштириш ва б) инсон организмининг ҳамма тўқималарига кислород этказиб берадиган қон айланишини нормалаштириш зарур.
Нафасни сунъий нафас ёрдамида тиклайдилар.
Сунъий нафас услублари:
Қўлбола (Силвестр Шефер услублари ва ҳоказо)
1. Оғиздан оғизга (кенг тарқалган)
2. Оғиздан буринга (кенг тарқалган)
3. Аппарат ва қўл ёрдамида.
Бизни ўраб турган ҳавода 21% га яқин кислород бор, ўпкадан чиқарадиганимиз 16 фоизга тенг. Ўпкага пуфлаганда қўлбола услублардагига нисбатан кўп, 1-1.5л ҳаво тушади. Ўпкага дақиқасига 10-12 мартадан кам эмас, ўз нафаси частотаси билан бирга пуфлаш лозим.
Агар жабрланувчи мустақил тарзда нафас олса, у ҳолда пуфлаш жабрланувчининг ўзини нафас олишига мослаш зарур. Илк бор мустақил нафас олишда сунъий нафасни тўхтатиш мумкин эмас, зеро, норитмик суст мустақил нафас олишлар ўпкада этарли газ айрибошлашни таъминлаб беролмайди.
Юрак фаолиятини тиклаш учун тўғридан тўғри бўлмаган ҳолда юракни уқалаш (массаж қилиш) жараёнини ўтказадилар.
Кўпинча юракни тўғридан тўғри бўлмаган ҳолда уқалаш сунъий нафас бериш билан мувофиқ ҳолда қилинади. Агар 2 киши ёрдам кўрсатаётган бўлса, у ҳолда бири юракни уқаласа, бошқаси сунъий нафас беради: 3-4 юрак эзиш ва 1 та нафас пуфлаш. Агар ёрдамни 1 кишигина кўрсатаётган бўлса, у ҳолда даврийлик алмашиб туради: 3-4 нафас пуфлаш, сўнгра 15 марта юрак эзиш; 2 пуфлаш-15 босиш ва ҳоказо.
Жонланиш белгилари пайдо бўлгандан сўнг сунъий нафас бериш ва ташқаридан юракни уқалаш ҳаво пуфлашни жабрланувчининг нафас олишни бошлашига мувофиқлаштирган ҳолда 5-10 дақиқа давом эттириш зарур.


ХУЛОСА
Ҳаракатланувчи таркибни йўлларда маҳкамлайдиган механизациялашган қурилмалари қўл қурилмаларига нисбатан анча самаралироқ. Улардан фойдаланиш энг катта иқтисодий ва социал эффектга эришиш имконини яратади. Бу каби қурилмаларга қўйиладиган асосий талаблар – ишончли ишлаши, маҳаллий ёки масофадан туриб бошқаришни уюштириш имконияти, нсбатан арзонлиги ва йўлда монтаж қилиш осонлиги ва шу кабилар. Россия темир йўлларида станция йўлларида ҳаракатланувчи таркибни маҳкамлаш учун қўлланадиган асосий қурилма УТС-380 типли стационар тормоз тиргаклари ҳисобланади. Бугунга келиб темир йўллар тармоғида 1500 дан ортиқ УТС-380 типли тиргаклар комплекти ишлатилмоқда. УТС-380 тиргаги станциянинг турли парклари йўлларида (бош йўллардан ташқари) турган ҳаракатланувчи таркибни механизациялашган тарзда маҳкамлаш учун мўлжалланган.
УТС-380 тиргаги базасида ўзига хос хусусиятлари ва техник тавсифларига эга бўлган қурилманинг қатор модификациялари ишлаб чиқилган:

  • УТСП-380 – пружинали тиргак, унда пружиналари борлиги маҳкамлашда ғилдиракларнинг колодкага урилиш кучини 2-3 марта камайтириш имконини беради;

  • УТС(1)-380 – бир издан ҳаракатланувчи конструкция, қиялиги 2‰ дан катта бўлмаган станция йўлларида қўлланади;

  • УТС-1-160 – йўловчи ташийдиган вагонларни маҳкамлаш учун стационар бир рельсли тиргак.

Хориж темир йўлларида УТС-380 ва УЗР-68 қурилмаларининг яқин аналоглари мавжуд эмас. Бироқ бундан бу каби қурилмалар у ерда умуман қўлланмайди дегани эмас. Мисол учун, Wиндҳофф (Германия) фирмаси томонидан ВП 600 тушадиган тиргак ишлаб чиқилган. У Нюрнберг саралаш станциясида муваффақият билан қўллаб келинади. Тиргак йўлнинг икки томонида жойлашган, саккизта пўлат шпалаларда қотирилган қисмлардан иборат бўлиб, улар тиргакнинг жойлаштирилиш жойида йўл шпалалари ўрнига ўрнатиладилар.
Ҳаракат таркибини маҳкамловчи қўл «башмак»ларни УТС-380 русумли механизациялашган воситага алмаштириш натижасида бир суткада бир жуфт таркибдан умумий тежам 84301 сўмни ташкил этади. Бир ойда 2 529 030 сўм, бир йилда 30 348 360 сўм тежалади. УТС-380 русумли механизациялашган воситанинг нархи 600 000 рубль ёки Марказий банк курси (25.05.2021 ҳолатига кўра 160 cўм = 1 рубль) бўйича 96 000 000 сўмни ташкил этади. Демак, 3 йилда ўзини оқлайди.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish