Кафедра «Железнодорожные станции и узлы»


-жадвал Эксплуатационно-техник характеристики упора УЗ-220



Download 5,98 Mb.
bet9/23
Sana21.06.2022
Hajmi5,98 Mb.
#689831
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23
Bog'liq
Асосий матн2 подгонка

2.1-жадвал




Эксплуатационно-техник характеристики упора УЗ-220





№№
пп

Кўрсаткичлар номланиши

Кўрсаткич катталиги

1

2

3

1.

Тутиб турадиган максимал куч:
 вагон ўқига 25 тс юклама тушганида, тс
вагон ўқига6 тс юклама тушганида, тс

12
6,5



2.

Масса, кг, кўпи билан

9,5

3.

Рельс каллаги устидан кўтарилиши, мм

220

4.

Рельс каллагининг максимал йўл қўйиладиган вертикаледирилиши, мм

10


5.

Рельс типи

Р65




2.3-расм. УЗ-220 тиргагининг умумий кўриниши


Ишчи ҳолатида таянч колодкаси 1 тўхтаб турган вагон ёки ажратманинг маҳкамланаётганғилдираги ёнига рельс каллагига ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетиш эҳтимоли бўлган тарафдан ўрнатилади. УЗ-220 таянчни ишчи ҳолатига келтириш учун қуйидагиоперацияларни бажариш талаб этилади:


гайка 4 ни 4÷5 айланага буриш ва гайкага тегиб турган шека 2 ни юқорига 90º га буриш;
тиргак(таянч)ни рельсга6 (маҳкамланаётган ғилдиракдан 30÷40 см да) ўрнатиш, босиб туриш шекаси туркилари 3 ни рельс каллаги тагигакиритиш ва шекани 2 вертикал (дастлабки) ҳолатга буриш;
гайка 4 ни буриб қотириш (охирига қадар эмас), бу билан босиб туриш шекалари 2 ва 3 сиқилишини таъминлаш ватиргакни маҳкамланаётган ғилдирак томонгаколодка 1 нинг ғилдирак юмаланиш айланасига бориб теккунига қадар силжитиш;
босиб туриш шекаларини 2, 3 ғилдирак томонга шека тиргакларининг рельс каллагининг юқори ва қуйи қирраларига теккунига қадарсилжитиш ва калит ёрдамида гайкани охирига қадар тортиб маҳкамлаш.



2.4-расм. УЗ-220 тиргагининг тузилиши

Тўғри ўрнатилган тиргак унинг устига вагон ғилдираги бостириб келганида рельс бўйлаб силжимаслиги керак. Тиргакнинг рельс бўйлаб сирпаниши ёки ғилдиракнинг колодка 1 устидан юмалаб ўтиши, одатда, йўл қўйиладиган маҳкамланиш кучларининг ошириб юборилиши, рельс каллаги ён қирралари деформацияланиши (металл қуйилмалари, каллак уваланишлари мавжудлиги ва ҳ.к.)ёки босиб туриш шекалари элементлари едирилиши ва улар деформацияланиши оқибатлари бўлиб ҳисобланади.Бироқ ҳатто ана шундай шароитлар мавжуд бўлганида ҳам тиргакнинг рельс бўйлаб фақат биринчи уланма қўйилмасигача сирғалиб бориши мумкин бўлиб, у ерда тиргак тўхтаб, маҳкамланишни таъминлайди.Ғилдирак колодка устидан юмалаб ўтганида колодка деформацияланмай, ўз иш қобилиятини тўлиқ сақлаб қолади.


УЗ-220 тиргакларидан фойдаланишда қуйидаги норматив ҳужжатларга амал қилиниши талаб этилади:«Темир йўллар техник эксплуатация (фойдаланиш) қоидалари (ТФҚ-ПТЭ)»; «Темир йўлларда поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома»; «Темир йўл станциялари ва вокзаллар ишчи-хизматчилари учун техника хавфсизлиги қоидалари»; «Темир йўлларда сигнализация бўйича йўриқнома»ва б.
Қўл тормоз бошмоқлари (серияли ва енгиллаштирилган), шунингдек УЗ-220 тиргаклариниҳисобга олиш ва маркировкалаш тормозбошмоқларини темир йўлларда ҳисобга олиш, маркировкалаш, бериш ва сақлаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳаракатланувчи таркибни станция йўлларида кўриб чиқилган қўл қурилмалари (воситалари) ёрдамида маҳкамлаш бўйича операцияларни бажаришда қуйидаги асосий қоидаларга қатъий риоя этилиши шарт.
Поездлар таркибларини маҳкамлашда:
бош ва қабул қилиш-жўнатиш йўлларида маҳкамлаш ишларига раҳбарлик ва уларни назорат қилишстанция навбатчиси, алоҳида маневр районларида — маневрлар диспетчери томонидан амалга оширилади;
станция навбатчиси фақат таркиб тўғри маҳкамланганлигига ана шу операция ижрочисининг маълумотидан кейин ёки шахсан ишонч ҳосил қилганидан сўнггина локомотив ажратилишига рухсат бериши мумкин;
поезд локомотивимашинистигастанция навбатчисининг радиоалоқа, парк бўйича алоқа бўйича, маҳкамлаш билан шуғулланадиган станция ишчиси орқали, ёки шахсан узатилган рухсатисиз локомотивни таркибдан ажратиш тақиқланади;
маҳкамлаш қурилмаларини (тормозбошмоқлари ёки тиргакларни) таркиб остидан олиб ташлашишига фақат станция навбатчисининг ана операция ижрочисига радиоалоқа, парк бўйича алоқа бўйичаёки станциянинг бошқа ишчиси орқали ёки шахсан маълум қилинган кўрсатмаси бўйича рухсат этилади;
станция навбатчиси фақат машинистнинг радиоалоқа бўйича ёки станция ишчиси орқали маълум қилинган локомотив таркибга ҳақиқатдан ҳам тиркалганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг маҳкамлаш қурилмалари олиб ташланиши тўғрисидаги кўрсатманибериши мумкин.
Маневр ишларида:
 маневрларни амалга оширишда ҳаракатланувчи таркибнинг маҳкамланиши учун масъулият маневрлар раҳбари зиммасида бўлиб, у йўлдан чиқишга рухсат сўралганида (ана шу маневрлар районидан) станция навбатчиси ёки маневрлар диспетчерига ҳаракатланувчи таркиб маҳкамланганлиги тўғрисида маълум қилиб туриши шарт.
Бундан ташқари,қуйидаги талаблар ҳам бажарилиши шарт:
станция йўллари профилини мунтазам равишда ТФҚ-ПТЭ талабларига мувофиқ ҳолга келтириб туриш, шунингдек станцияларда боши берк муҳофаза йўлакларини, ҳимоя стрелкаларини, ташлаб юборадиган бошмоқлар ёки стрелкаларни жиҳозлаш;
ҳар йили станция йўллари режаси ва профилини текшириш, масштабли васхематик режаларни тузиш, ана шу қурилмалар бўйича техник ҳужжатларни ТФҚ-ПТЭ талабларига мувофиқ тайёрлаш ишларини самарали ташкил этиш.
Ҳаракатланувчи таркибни маҳкамлаш бўйича операциялар бажарилишига бағишланган, уларни бажарадиган ва бажарилганлиги ҳақида маълум қиладиган муайян хизматчилар кўрсатилган батафсил Регламенти станция техник-кўрсатма далолатномасига илова қилиниши лозим.
Станция хизматчиларининг ҳаракатланувчи таркибни станция йўлларида ишончи маҳкамлаш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини қатъий бажариш учун масъулиятларини ошириш мақсадида ҳар бир станция ТРАсида маҳкамлаш операцияларини бажаришнинг аниқ кетма-кетлиги ва улар тўғри амалга оширилишини биргаликда назорат қилиш тизими белгиланиб қўйилиши шарт.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish