техникавий фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ поездларни тузиш;
манёврларда қатнашувчи станция ходимларининг ҳаракатларини тўғри жойлаштириш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш (уларни бўлажак манёвр ишларини бажариш режаси ва усуллари билан таништириш асосида);
манёвр ишларида топшириқларни аниқ ва ўз вақтида бажариш;
поездлар ҳаракат хавфсизлигини, юклар ва ҳаракат таркиби бутлигини ва ходимларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашнинг мажбурий шарти билан манёвр ишларини ташкил этиш;
станциянинг ТБАга мувофиқ ногабарит юклар ва портловчи моддалар (ВМ) ортилган ҳамда одамлар банд этган вагонлар билан манёвр ишларини ўта эҳтиёткорлик билан бажариш;
ТБАга мувофиқ манёвр ишларини бажаришда марказлаштирилмаган ва назорат қулфлари билан жиҳозланган стрелкаларни ўтказиш ва қулфлаш;
СМБ қурилмаларининг носозлигида стрелкали ўтказгичнинг ҳаракат таркибидан бўшлигини текшириш ва курбель ёрдамида бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказиш ҳамда марказлаштирилган стрелкаларни осма қулфлар билан қулфлаш;
манёвр ишларини бажариб бўлгандан сўнг станция йўлларида поездлар таркибларини ва ҳаракат таркибини маҳкамлаш;
тормоз ускуналарини уларнинг эксплуататсия кўрсатмаларига мувофиқ ўрнатиш ва олиб ташлаш;
маҳаллий шароитдан келиб чиқиб станциянинг ТБАга мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.
Станция ичидаги тезкор ишларга станция навбатчиси бошчилик қилади (1.7-расм).
1.4-жадвал
“Н” станциясининг штати
“Н” станциясининг ТБА (Техникавий бошқарув акти) режа бўйича штатда 45 киши ишлаши кўрсатилган. Ҳозирги вақтда ишчи ходимларнинг ҳақиқий сони 42 тани ташкил қилади.