Кафедра «Железнодорожные станции и узлы»



Download 5,98 Mb.
bet17/23
Sana21.06.2022
Hajmi5,98 Mb.
#689831
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
Асосий матн2 подгонка

Тўтк.=а+бмм, мин. (3.1)
бунда а ва б – ярим рейсларда ҳаракатланишниг вақт меъёрлари, мин. ( а – локомотивнинг ҳаракатланиш вақти, б – манёвр ҳаракат таркибидаги битта вагоннинг ҳаракатланиш вақти (3.2-жадвал));
мм – манёвр ҳаракат таркибидаги вагонлар сони, ваг.
3.2-жадвал
Манёвр ярим рейсларида ҳаракатланишниг вақт меъёрлари

Манёвр ҳаракат таркибининг юриш масофаси, м.

а, дақ.

б,дақ.

Манёвр ҳаракат таркибининг юриш масофаси, м.

а, дақ.

б,дақ.

манёврлар қўшилган тормозлар билан бажарилади

манёврлар қўшилмаган тормозлар билан бажарилади

манёврлар қўшилган тормозлар билан бажарилади

манёврлар қўшилмаган тормозлар билан бажарилади

дан

гача

дан

гача

-

50

0,56

0,010

0,014

1001

1100

2,25

0,040

0,074

51

70

0,64

0,012

0,018

1101

1200

2,40

0,042

0,078

71

100

0,72

0,014

0,022

1201

1300

2,56

0,044

0,082

101

140

0,81

0,016

0,026

1301

1400

2,72

0,046

0,086

141

200

0,90

0,018

0,030

1401

1500

2,89

0,048

0,090

201

260

1,00

0,020

0,034

1501

1600

3,06

0,050

0,094

261

320

1,10

0,022

0,038

1601

1700

3,24

0,052

0,098

321

380

1,21

0,024

0,042

1701

1800

3,43

0,054

0,102

381

460

1,32

0,026

0,046

1801

1900

3,63

0,056

0,106

461

540

1,44

0,028

0,050

1901

2000

3,84

0,058

0,110

541

620

1,56

0,030

0,054

2001

2200

4,06

0,060

0,114

621

700

1,69

0,032

0,058

2201

2400

4,29

0,062

0,118

701

800

1,82

0,034

0,062

2401

2600

4,53

0,064

0,122

801

900

1,96

0,036

0,066

2601

2800

4,78

0,066

0,126

901

1000

2,10

0,038

0,070

2801

3000

5,04

0,068

0,130

Ҳар бир ярим рейс узунлиги берилган масофалардан ва манёвр таркибидаги вагонлар сонидан келиб чиқиб аниқланади.


Терма поезд станцияга этиб келганидан сўнг чиқиш сигнали Ч4 га 30 м этмай (камида икки вагон узунлигида) тўхташи талаб этилиб, бу манёврлар чоғида стрелка 17 нинг беркилиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилади, чунки тиркалаётган вагонлар гуруҳи олтита вагондан, узиб қўйилаётган вагонлар сони эса тўртта, яъни иккита вагон кўпроқ уланмоқда.
Терма поезд билан ишлаш режаси ва манёврларга кетадиган вақт ҳисоби 3.3-жадвалда келтирилган.

3.3-жадвал


Ишлар режаси ва манёврларга сарфланадиган вақт ҳисоби (вагонларни жуфт терма поезддан узиш ва унга тиркаш)

Ярим рейслар номланиши

Ярим рейс узунлиги, м

Вагонлар сони

а, дақ.

б, дақ.

Ярим рейс вақти, дақ.

1-қатнов, узилган вагонлар билан йўл 4 дан стрелка 17 ортига

185

4

0,9

0,018

0,97

2-қатнов, 6-йўлга вагонларни тиркаш учун

115

4

0,81

0,016

0,87

3-қатнов, 6 йўлдан 7-йўл йўналишида стрелка 17 ортига

205

10

1,0

0,02

1,2

4-қатнов, 4-йўлга таркибга олтита вагонни тиркаш (қўшиб олиш) учун

185

10

0,9

0,018



1,08

5-қатнов, узилаётган вагонлар билан, 4-йўлдан стрелка 17 ортига

95

4

0,72

0,014

0,78

6-қатнов, 6-йўлга вагонларни узиб қўйиш учун

175

4

0,9

0,018

0,98

Локомотивнинг 7-қатнови, 6 йўлдан стрелка 17 ортига

115

-

0,81

-



0,81

Локомотивнинг 8-қатнови, 4-йўлдаги таркибга (учун)

95

-










Манёврларнинг умумий вақти 7,41 дақиқа

Изоҳ: станциядаги барча манёврлар қўшилган тормозлар билан бажарилади.

1-ярим рейс узунлиги – узилган гуруҳнинг сўнгги вагони узилган (ажратилган) жойидан то стрелкагача, яъни стрелканинг рама рельси уламасигача босиб ўтган масофа билан белгиланиб, ўз ичига қуйидагиларни олади: узилаётган тўрт вагон ва локомотив узунлигини 15х4+35=95 м; локомотив бошидан то чиқиш сигнали Ч4 гача бўлган масофани, икки вагон узунлигига тенг захирани, 15х2-30 м; чиқиш сигнали Ч4 дан стрелкали ўтказгич марказигача бўлган масофа 17-45 м ва ўтказгич марказидан то стрелканинг рама рельсигача 17-15 м;


 =95+30+45+15 = 185 м.
2-ярим рейс узунлиги – омборхона биноси эшиклари олдида ёки йўл 6 нинг фойдали узунлиги чегарасида жойлашиши мумкин бўлган узилаётган гуруҳ вагонларининг жойлашиш ўрнига боғлиқ. Мисолда тиркалаётган вагонлар гуруҳи стрелкали ўтказгич 19 чегаравий устунчасидан 10 м масофада жойлашади деб қабул қиламиз. 2-ярим рейс узунлиги ўз ичига қуйидаги масофаларни олади: рама рельси уламасидан то стрелкали ўтказгич стрелка 17 нинг марказигача – 15 м; стрелкали ўтказгичлар 17 ва 19 нинг марказлари орасида – 50 м; ўтказгич марказидан стрелкали ўтказгич чегаравий устунчасига қадар 40 м ва чегаравий устунчадан 6 йўлда турган тиркалаётган вагонлари гуруҳигача – 10 м.
 =15+50+40+10 = 115 м.
3-ярим рейс узунлиги – 6 йўлдан стрелка 17 ортигача ўз ичига қуйидагиларни олади: олтита вагон узунлиги; чегаравий устунчага қадар 10 м, яъни 6х15+10 = 100 м; чегаравий устунчадан стрелкали ўтказгич стрелкаси марказигача 40 м; стрелкали ўтказгич 19 ва 27 лар марказлари ўртасидаги масофа – 50 м ва ўтказгич марказидан стрелканинг 17 рама рельси уламасига қадар - 15 м.
 =100+40+50+15 = 205 м.
4-ярим рейс узунлиги биринчи ярим рейс узунлигига тенг – стрелка 17 рама рельси уламасидан 4-йўлда турган таркиб билан қуйидаги масофалардар ташкил топган: рама рельси уламасидан стрелка 17 ўтказгичи марказигача – 15 м; ундан кейин то чиқиш сигналигача 44-45 м ва тўхтаб турган таркига қадар – 2х15 + 35+4х15 = 125 м.
 =15+45+125 = 185 м.
5-ярим рейс узунлиги 4-ярим рейс узунлигидан олтита вагон узунлигига калта бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади: поезд локомотиви узунлиги 35 м; чиқиш сигналидан стрелкали ўтказгич 17 марказигача бўлган масофа - 45 м ва рама рельси уламаси ортигача бўлган масофани –15м.
 =35+45+15= 95 м.
6-ярим рейс узунлиги қуйидаги масофалардан ташкил топади: рама рельси уламасидан стрелкали ўтказгич 17 марказигача - 15 м; стрелкали ўтказгичлар 17 ва 19 марказлари орасидаги масофа – 50 м; стрелкали ўтказгич 19 марказидан чегаравий устунчага қадар – 40 м; чегаравий устунчадан узилаётган гуруҳ жойлашган эрга қадар – 10 м; манёвр таркиби узунлиги (4 вагона) яъни 10+(4х15) = 70 м.
 =15+50+40+70= 175 м.
7-ярим рейс узунлиги - 6-ярим рейсдан узилаётган вагонлар узунлигига калтароқ.
 =10+40+50+15 = 115 м.
8-ярим рейс узунлиги – стрелкали ўтказгич 17 рама рельси уламасидан 4-йўлда турган таркибга қадар.
 =15+45+35 =95 м.
5.2-жадвалдан маълумки, манёврларнинг умумий вақти 7,41 дақиқани ташкил этади. Ҳаракатланишга сарфланадиган вақтдан ташқари манёврлар пайтида терма поезднинг оралиқ станциясида қўшимча оператсияларни бажариши учун зарур бўлган, станция ТБА томонидан белгиланган унга ишлов бериш технологиясига боғлиқ бўлган, туриб қоладиган қўшимча вақтини ҳам ҳисобга олиш талаб этилади (3.4-жадвал):

  • 1-ярим рейс бажарилиши олдидан – поезд тузувчисининг вагонларни узиш жойига ўтишига кетадиган вақт. Агар тузувчи локомотивда бўлса, унда тўртта вагон узилиб, ўтиш масофаси 15х4+35 = 95 м ни, вақти эса 0,01х95 = 0,95 дақ., уч қисм кранларини беркитишга – 0,14 дақ., тормоз рукавларини ажратишга ва уларни осиб қўйишга - 0,12 дақ. ва вагонларни узишга - 0,08 дақ., жами 1,29 дақ. талаб этилади;

  • 4-йўлда қолдириладиган таркибни тормоз бошмоқлари мустаҳкамлашга (1-ярим рейс олдидан), шунингдек 6-йўлда узилаётган гуруҳни мустаҳкамлашга (7-ярим рейс олдидан) ҳамда тиркалаётган вагонлар гуруҳи остидан тормоз бошмоқларини олишга (3-ярим рейс олдидан) 6+6+6 =18 дақ.;

  • 3-ярим рейс олдидан - тормоз рукавларини улашга - 0,13 дақ.; уч қисм кранларини очишга - 0,12 дақ. Ва узилаётган вагонлар гуруҳини кўздан кечиришга 0,16х6 = 0,96 дақ., жами 1,21 дақ.;

  • 5-ярим рейс олдидан – поезд тузувчисининг вагонларни узиш жойига ўтишига кетадиган, олтита вагон узунлигига 15х6 = 90 м., вақт 0,9 дақ., уч қисм кранларини беркитишга - 0,14 дақ., тормоз рукавларини ажратиш ва уларни осиб қўйишга - 0,12 дақ. ва 4-йўлда қолдириладиган олтита вагонни манёвр таркибидан узишга - 0,08 дақ., жами 1,23 дақ.;

  • 7-ярим рейс олдидан - уч қисм кранларини беркитишга, тормоз рукавларини ажратишга, локомотивни 6-йўлда қолдириладиган вагонлардан узишга, жами 0,34 дақ.;

  • таркибни жўнатиш олдидан тормозларни синаб кўришга - 10 дақ.

3.4-жадвал
Тайёрлаш-тугаллаш амалларига ажратилган вақт меъёрлари

Оператсия

Вақт меъёри, дақ

Маневр ишларига кўрсатма олиш

0,37

Манёвр ишлари бажарилганлиги тўғрисидаги маълумот бериш

0,3

Битта тормоз бошмоғини жойлаштириш ёки олиб қўйиш

0,06

Тормоз бошмоғини ўтиш масофасини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш ёки олиб қўйиш лўтиш

0,12+0,01·лўтиш

Тормоз бошмоғини “накат” билан жойлаштириш

0,29

Тормоз бошмоғини таркибни ортга қайтариб жойидан олиш

0,41

Ҳаракатланувчи таркибни статсионар тормоз тиргаклари билан маҳкамлашда бажариладиган амалларлар:

  • тиргак кодлодкалари ўрнатиш зонасида поезд тўхташини ростлаш

  • тиргак кодлодкалари ўрнатиш (ечиб олиш)

  • таркиб тиргак колодкалари сирпанғичлари устига чиқиши тўғрисида кўрсатма бериш

  • таркиб тиргак колодкалари сирпанғичлари устига чиқиши тугашини кутиш

0,38
0,08


0,2

0,23


Қайд этиш қурилмасини ўрнатиш

0,6

Қайд этиш қурилмасини эчиб олиш

0,5

Вагонлар ёки вагонлари бўлган локомотивни узиб қўйиш

0,08

Автотормоз магистралининг икки уч қисм кранини очиш ёки ёпиш

0,14

Тормоз рукавларини ажратиш

0,12

Тормоз рукавларини улаш

0,13

Ҳаво магистралини зарядлаш ва маневр таркибидаги н та вагон автотормозларини синаш

3+0,14н

н та вагонни кўздан кечириш ва улар ҳаракатланиши учун тўсиқлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш

0,16н

Стрелкани ўтказиш:

  • исталган тизимли стрелка қулфини очиш ёки ёпиш билан

  • острякни қўйилма билан мустаҳкамлаш билан

  • стрелка острягини мустаҳкамламаган ҳолда

0,25
0,18


0,05

Локомотивни машинистнинг бошқа кабинасидан бошқаришга тайёрлаш:

  • битта локомотив билан

  • кўп бирликли тизимда (локомотивга тушиш ёки кўтарилиш билан)

1,5

2,8


Ҳаво магистралини локомотивга улаш билан поезд локомотивини таркибга бирлаштириш ёки ҳаво магистралини ажратиш билан локомотивни таркибдан узиб қўйиш

1,1

Вагонларнинг узиб қўйилиш жойида вагонлар иккита ўтиш майдончаларини кўтариб қўйиш (таркиб тузувчисининг вагонлараро оралиққа кириши ва унинг вагонлар орасида 10 м масофани ўтиши учун вагонларни 10 м масофага узиб қўйиш учун ажратилган вақтни ҳисобга олган ҳолда)

1,8


Таркиб тузувчисининг манёвр таркибини кузатиб бориш учун йўловчи вагони тамбурига кириши

2,5


Икки автоулама ишини текшириш мақсадида вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти хизматчилари томонидан вагонларни узиб қўйиш

2,8


Ярим вагонларни вагон ағдаргичда ағдариш (тўнкариш)

4,0

Ярим вагонлардан бирида люклар ёпилишини кутиш

3,6

Бир вагон оғирлигини ўлчаш

1,8

Изоҳ – тайёрлаш-тугаллаш амаллари рўйхатига киритилмаган технологик амалларни бажаришда, ана шу оператсиялар учун вақт меъёри хронометражли кузатувлар ёрдамида аниқланади.

Манёврлар пайтидаги қўшимча вақт: 1,29+18+1,21+1,23+0,34+10 = 32,07 дақ.


Терма поезднинг оралиқ станциясида туриб қолиш умумий вақти давомийлиги қуйидагига тенг бўлади: 7,41+32,07 = 39,48 дақ. УТС-380 русумли механизациялашган воситага қўлланилганда бу вақт 34,02 минутни ташкил этади. Умумий натижа 5,46 минутга (0,09 соат) камайишига олиб келди. 2019 йилда 1 вагоннинг туриш вақти 973 сўм ва ўрганилаётган станцияда терма поезд таркибидаги кутадиган вагонларнинг сони 53 талигини инобатга олинса, ўрганилаётган станция вагоннинг туриб қолишидан бир таркибдан 53·973·0,09 = 4641 сўм тежайди, бу поезд ушбу станцияга жуфт йўналишда келганида яна шунча тежам бўлади деб ҳиссобланганда жами 9282 сўм тежалади. Поезд локомотивларининг локомотив-соатларидан (1 локомотив-соат 114 270 сўм) 114270·0,09 = 10284 сўм тежайди, бу поезд ушбу станцияга жуфт йўналишда келганида яна шунча тежам бўлади деб ҳиссобланганда жами 20568 сўм тежалади. Поезд бригадаларининг бригада-соатларидан (1 бригада-соат 157 585 сўм) 157585·0,09 = 14182 сўм тежайди, бу поезд ушбу станцияга жуфт йўналишда келганида яна шунча тежам бўлади деб ҳиссобланганда жами 28365 сўм тежалади. Поезд локомотивларининг ёқилғи сарфидан (1 литр ёқилғи 5797 сўм ва 1 соатда ўртача 25 литр сарфланади) 5797·25·0,09 = 13043 сўм тежайди, бу поезд ушбу станцияга жуфт йўналишда келганида яна шунча тежам бўлади деб ҳиссобланганда жами 26086 сўм тежалади. Ҳаракат таркибини маҳкамловчи қўл «башмак»ларни УТС-380 русумли механизациялашган воситага алмаштириш натижасида бир суткада бир жуфт таркибдан умумий тежам 84301 сўмни ташкил этади. Бир ойда 2 529 030 сўм, бир йилда 30 348 360 сўм тежалади. УТС-380 русумли механизациялашган воситанинг нархи 600 000 рубль ёки Марказий банк курси (25.05.2021 ҳолатига кўра 160 cўм = 1 рубль) бўйича 96 000 000 сўмни ташкил этади. Демак, 3 йилда ўзини оқлайди.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish