Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


КИРИШ  Малака иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

КИРИШ 
Малака иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларининг 
раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 12 
июндаги ПФ-4732-сон Фармони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог 
кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 242-сонли Қарори, “Педагогик кадрларни 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳақидаги Низом” талаблари асосида 
ишлаб чиқилган “Педагогика” таълим соҳаси бўйича педагог кадрларни 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг 
тайёргарлиги ҳамда компетентлигига қўйилган малака талабларидан келиб 
чиққан ҳолда олий таълим тизимида математика фанларидан ўқув 
машғулотлари 
олиб 
бораётган 
педагоглар 
назарий 
ва 
методик 
тайёргарлигини педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш курси модуллари қаторида “Ривожланган мамлакатларда таълим 
тизимини ўрни ва аҳамияти” ўқув модули ёрдамида такомиллаштириш 
режалаштирилган. 
Ҳозирги даврда ҳар бир педагог ахборот-таҳлил ишининг усул ва 
воситаларини билиши ҳамда юзага келувчи педагогик вазиятларни тадқиқ 
қилишда улардан самарали фойдалана олиши лозим. Илмий услубларни 
эътиборга олмаслик ёки улардан фойдалана билмаслик нафақат вақт ва кучни 
исроф қилишга, балки кейинчалик муҳим қарорлар қабул қилишга ҳам 
салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маълумки, умумтаълим мактаблари, 
академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида таълимнинг асосий 
мақсади ўқувчиларга фанлар бўйича назарий билимлар бериш, амалий 
кўникма ва малакалар хосил қилиш, уларда маънавий ва аҳлоқий 



фазилатларни тарбиялаш, дунё қарашини шакллантириш, кенгайтириш ва 
ривожлантиришдан иборат. Берилаётган билим, ҳосил қилинаётган кўникма 
ва малакалар қандай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш ва баҳолаш 
ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларни 
аниқлашда, тахлил қилишга эса турли форма ва методлардан фойдаланилади. 
Жумладан, савол ва жавоблар, суҳбатлар, ёзма ишлар, коллеквиум, семинар, 
реферат, синов имтиҳонлари ва тестлар каби.
Таълим соҳасида мамлакатамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг 
асосий мақсади, соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-ахлоқий 
фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдир. Ўзбекистоннинг 
келажаги, унинг истиқболи, биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни 
соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз Ватанига 
садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи 
муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб 
вазифаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 
БМТнинг 72-сессиясидаги нутқида “....биринчи навбатда, ёшларнинг онгу 
тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим 
вазифадир. Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз 
қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз 
– ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, 
зўравонлик ғояси "вируси" тарқалишининг олдини олишдир. Бунинг учун ёш 
авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилиш борасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозим, деб 
ҳисоблаймиз.”
1
деб таъкидладилар. Шу боисдан ҳам бугунги кунда 
ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил юртимизнинг давлат сиёсатида 
устивор аҳамият касб этмоқда. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқи.
 
www.uza.uz
  



Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ижтимоий соҳани ривожлантириш 
борасидаги бешта ташаббусининг тўртинчисида ёшлар маънавиятини
юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш
2
масаласининг қўйилганлиги ҳам юқоридаги фикрларимизни исботлайди.
Ҳозирги кунда таълим муасасаларида таълим ва тарбия жараёнларини 
ташкил этишда таълимга оид қонунлар, қонун ости ҳужжатлари (жумладан, 
фармонлар, фармойишлар, қарорлар ва буйруқлар) каби ташкилий ҳуқуқий 
ҳужжатлардан фойдаланилмоқда. Қайд этилган норматив ҳужжатлар билан 
амалга киритилган ўқув дастури, фаннинг назарий ва амалий муаммолари, 
уни ўқитишдаги инновациялар, ўқув дастури, маъруза матнлари, фанга доир 
тайёрланаётган кейслар, амалий топшириқлар, назорат саволлари шу кунга 
қадар олий таълим муасасалари профессор-ўқитувчилари томонидан 
педагогик жиҳатдан чуқур ўрганилмаган. 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда таълим муасасаларининг таълим 
ва тарбия жараёнларини ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларини ва улар асосида 
ишлаб чиқиладиган локал ҳужжатларни ҳар томонлама назарий ва амалий 
жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил этиш долзарблигидан далолат беради. 
Ўзбекистон таълим тизими кенг қамровли ислоҳотларни ҳамда қайта 
қуриш ишларини амалга оширишдек мураккаб жараённи бошидан 
кечирмоқда. Улардан кўзда тутилган мақсад - мактаб фаолиятини 
демократлатлаштириш, 
унинг 
инсонпарварлик 
тамойилларини 
ривожлантириш, шу асосда ўқув тарбия ишлари мазмунини унинг шакл ва 
услубини комплекс янгилаш ва янада такоммиллаштиришдан иборатдир. Бу 
вазифаларни мувофаққиятли ҳал қилишнинг муҳим шартларидан бири чет эл 
мактаби ва педагогикаси тажрибаларига муносабатни тубдан ўзгартиришдан 
иборат эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish