Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини


Ўқитувчи кадрлар тайёрлаш



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

Ўқитувчи кадрлар тайёрлаш. Германияда ҳар қайси мактаб типи 
учун махсус тайёрланган ўқитувчилар бор. Уларнинг ҳаммаси олий мактабни 
тугатган бўлишлари шарт. Бошланғич ва асосий мактабнинг бўлажак 
ўқитувчилари олти семестр ўқийдилар. Реал мактаб, махсус мактаб, гимназия 
ва ҳунар-техника билим юртларининг ўқитувчилари анча узоқ муддат 
ўқишлари керак. Ўқиш охирида имтиҳон топширадилар. Кейин мактабда 
амалиёт ўтишади ва иккинчи имтиҳон топширадилар.
Бўлажак ўқитувчилар 3 йил ўқиганларидан кейин реал шароитдаги 
мактабда 2 йил амалиёт ўтадилар, ҳафтасига 10-12 соатдан дарс беришади. 
Бу даврда уларга махсус мураббийлар белгиланади. Мактаб кенгаши 
имтиҳон қилади, тегишли тавсияларни беради. Шундан сўнг ўқитувчи 1 
йиллик синов муддати билан ишга олинади. Буни яхши ўтаса кейин ўқитувчи 
мартабаси берилади.
Олий таълим. 
Олий таълим муассасаларининг хусусийлари, черков ва бундесвегга 
тегишлиларидан ташқари бўлган олий ўқув юртлари вилоятлар бошқарувида 
бўлади. Уларни ерлар бош раҳбари номидан олий таълим федерацияси 
бошқаради.
Олий мактаб ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга. Улар қонун доирасида 
ўз Уставларини қабул қиладилар
Олий ўқув юртини штатдаги ректор ёки бир неча йилга сайланадиган 
Президент бошқаради.
Кўпчилик вилоятларда талабалар мустақил равишда ўз-ўзини 
бошқарадилар.
Олий ўқув юртларида ўқиш диплом олиш, магистр унвонини олиш ёки 
давлат имтиҳонлари топшириш билан якунланаи. Шундан кейин ўқишни 


22 
давом эттириб, докторлик илмий даражасини олиш учун имтиҳон 
топширилади.
Таълим соҳасидаги сиёсат аҳолининг кўплаб қатлами учун олий ўқув 
юртлари дарвозасини кенг очди.
Федерация ва вилоятлар немис олий ўқув юртларида чет элликлар 
ўқишидан манфаатдордир. 1991 йили улар 76000 ни ташкил этган.
Германияда талабалар ўқиши эркин ташкил этилган. Кўп сонли ўқув 
босқичлари билан бирга ўқув режалари таклиф этилади, амммо ўқишнинг 
кўпчилик босқичларида талабаларнинг ўзлари фанлар ва ўқув юртларини 
танлайдилар. Ўқишга ҳақ тўланмайди. Шароити етишмаганларга молиявий 
ёрдам ҳам кўрсатилади. Ёрдамнинг бир қисми стипендияга қўшиб берилса, 
ярми қарз тариқасида берилади. Талабаларни ижтимоий ҳимоялаш учун олий 
ўқув юртларида уларга кўмаклашувчи жамғармалар мавжуд, улар давлатдан 
маблағ оладилар, текин ётоқ ва талабалар ошхонасидан фойдаланадилар.
Университет талабалари 14 семестр, яъни 7 йил ўқийди. Улар ўқишга 
киргунча корхоналарда бир неча йил ишлашлари ёки бундесвегда хизмат 
қилишини ҳисобга олганда, талабалар ҳақиқий меҳнат фаолиятини анча анча 
кеч бошлайдилар.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish