Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#132020
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Ахмедова Феруза БМИ

Бошланғиш таълим
Францияда бошланғич мактабларга 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 
жалб қилинадилар. Бошланғиш таълим барча учун мажбурий ва бепул.
Бошланғиш таълимга қўйилган асосий талаб ўқувчиларга ифодали ўқиш, 
ёзиш, ҳисоблаш малакасини беришдан иборатдир.
Францияда таълим олаётган шет эл фуқаролигига мансуб кишиларнинг 
фарзандларига уларнинг ватани, халқи, тарихи, тили ва адабиётини ўрганиш 
ушун факултатив курслар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Бошланғич 
синфларда ўқиш 5 йил бўлиб, ўқиш 3 босқичга бўлинади:
- Тайёрлов босқичи – 1 йил.Бунда болалар ъисоблашга, ўқиш ва ёзишга, 
куйлашга, ўйлашга, табиат манзараларини томоша қилишга ва ундан баҳра 
олишга, жисмоний машқлар билан машғул бўлишга мактабнинг турли спорт 
тадбирларида иштирок этишга, меҳнат қилишга ўргатиладилар.
Ўқиш машғулотлари эрталаб соат 9 дан 12 гача, ҳамда соат 14 дан 16 
гача 5 соат давом этади. Овқат пуллик, лекин жуда арзонлаштирилган.
- Иккинчи босқич –елементар курс бўлиб, бу 2 йил давом этади. 
Тайёрловдаги билимлар янада такомиллаштирилади. Тайёрлов бўлимида бир 


26 
ўқитувчи ишласа, элементар босқичда 2 ўқитувчи (ҳар бири бир йилдан) 
ишлайди.
- Учинчи босқич- чуқурлаштирилган босқич. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов 
ва элементар босқичдаги билимлари янада чуқурлаштирилади.
Дастурларда ўқув предметларининг барчасига уч босқич бўйича аниқ, 
алоҳида-алоҳида талаблар қўйилади. Масалан:
Ўқиш
1-босқичда ўқувчи:
1. босмадан чиққан барча нашрларни (китоб, газета, журнал, луьат, эълон, 
хат) бир-биридан ажрата олиш;
2. Хатни ўқиш тамойилларини (сатр боши, сарловҳа, боб, бетларнинг кетма-
кетлиги)ни ўрганиб олиш;
3. Матн таркибини аниқлай олиш;
Мустақил машғулотларда китоблардан, луғатлардан фойдалана олиш.
2-босқичда:
1. Ўтилган материал мазмунини элементар баён қилиб бера олиш;
2. Матнда иштирок этган шахсларни аниқлаш, номини билиш, тасвирлаб 
бериш;
3. Синтетик таҳлил қила билиш (урғу, тиниш белгилари).
3-босқичда:
1. Ифодали, тез ва аниқ, овоз чиқариб ҳамда ўзича ўқиш, ўқиш қоидаларини 
тўла шакллантириш, саволларга оғзаки ва ёзма жавоб қайтариш, расмларни 
изоҳлаб бериш;
2. Матндаги ноаниқ сўзларни аниқлаш ва уни тез таржима қилишни билиш;
3. Синф кутубхонасини ташкил этишда иштирок этиш;
4. Баён қилинган ахборотни тинглаш ва тўғри қабул қилиш;
5. Сўзларни оғзаки ва ёзма фонетик таҳлил қилиб бериш;
6.Соддалаштирилган матнлар билан ишлашни билиш.


27 
Бошланғич мактабнинг уч босқичида ўқув жараёнида тарих, география 
бўйича ҳам жиддий талаблар асосида билим берилади.
Франция мактабларининг бошланғич синфларида фуқаролик таълим 
предмети ҳам ўқитилади. Бунинг мазмуни шундан иборатки, ўқувчилар оила, 
мактаб, синф олдида маълум бир масъулият сезишлари лозим. Уларни 
ёшлигиданоқ ўз дўстларини, синфдошларини, оила аъзоларини ҳурматлаш, 
улар меҳнатини қадрлаш, жамоатчилик ишида ўзини тутиш каби инсоний 
ҳислатларни сингдиришдан ташқари, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаёт, 
бошқариш ишлари тузилиши, шаҳар мери, шаҳар кенгаши уларнинг 
вазифалари, сайлов тизимлари, сайловолди компаниясининг қўйилиши, 
моҳияти ва бошқалар ўргатилади. Ўқувчилар ўз мамлакатининг сиёсий 
ҳаётини англаб етишлари, у ҳақда элементар фикр беришни билишлари 
лозим.
Франция мактабларида нафосат таълимига ҳам алоҳида аҳамият берилади, бу 
таълим уч таркибдан иборат: мусиқа, тасвирий санъат, спорт.
Таълим турли цикллар орқали амалга оширилади. Таълимни 
цикллаштриш ўқитувчи фаолиятига кенг эркинликлар беради, унинг 
педагогик масъулиятини оширади.
Ўқув дастурининг мазмунини бевосита ўқитувчининг ўзи белгилайди. 
Ўқитувчи болалар билими учун масъул экан, унинг услуб танлашига, 
мустақил ҳаракат қилишига тўла эркинликлар ҳам берилади.
1990 йилдаги ҳукумат қарорига мувофиқ, мактабгача ва бошланғич 
таълимга модуллаштириш, болаларни билимига у ёки бу фанга мойиллигига 
қараб табақалаштириш, дарс жадвалини ҳам шу асосда тузиш ҳуқуқи 
берилди.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish