Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§ Физик ва химиявий хоссалари



Download 301,96 Kb.
bet7/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

3-§ Физик ва химиявий хоссалари
Физик хоссалари.  Металларнинг физик хоссаларига унинг ранги, зичлиги, суюқланиш температураси, иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқдан кенгаювчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги, магнит хоссалари ва бошқалар киради.
Металл ранги деб, маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик нурини қайтариш хусусиятига айтилади. Масалан, мис пушти-қизил рангли, алюминий эса кумушсимон оқ рангли бўлади.
Металлнинг зичлиги ҳажм бирлигида жойлашган масса билан характерланади. Зичлигига кўра барча металлар енгил (4500 кг/м3 дан кам) ва оғир хилларга бўлинади. Турли буюмлар яратишда металл зичлиги муҳим роль ўйнайди. Масалан, самолёт ва ракетасозликда жуда енгил металл ва қотишмалардан (алюминийли, магнийли, титанли) фойдаланишга ҳаракат қилинади. Бу буюм массасини камайтириш имкониятини беради.
Суюқланиш температураси деб, металл қаттиқ холатдан суюқ ҳолатга ўтадиган температурага айтилади. Суюқланиш температурасига қараб қийин суюқланадиган (вольфрам 34160 С, тантал 29500С, титан 17250С ва бошқалар) ва осон суюқланадиган (қалай 2320С, қурғошин 3720С, рух 4190С, алюминий 6600 С) металлар бўлади. Қуйма буюмлар, пайвандланадиган ва кавшарланадиган бирикмалар термоэлекетрик приборлар ва бошқа буюмлар тайёрлаш учун металл танлашда суюқланиш температураси катта аҳамиятга эга. СИ бирликлар системасида суюқланиш температураси Кельвин (К) градусида ифодаланади.
Металлнинг иссиқлик ўтказувчанлиги деб, унинг кўп қизиган участкасидан кам қизиган қисмига иссиқлик ўтказиш, хусусиятига айтилади. Кумуш, мис, алюминий кўп иссиқлик ўткаўзувчанлиги алюминийга нисбатан беш марта кичикдир. Деталлар учун материаллар танлашда иссиқлик ўтказувчанлик катта аҳамиятга эга. Масалан, металл иссиқликни ёмон ўтказса, у қиздирилганда ёки тез совитилганда (термик ишлов беришда, пайвандлашда) унда дарзлар пайдо бўлади. Машиналарнинг айрим деталлари (двигателларнинг поршенлари, турбиналарининг куракчалари) иссиқликни яхши ўтказадиган материаллардан тайёрланиши керак. СИ бирликлар системасида иссиқлик ўтказувчанлик Вт (м·К) билан ўлчанади.
Металлнинг иссиқдан кенгаювчанлиги деб, қиздирилганда унинг ўлчамларининг катталашиш, совитилганда эса кичрайиш чизиқли кенгайиш коэффициенти хусусиятига айтилади. Иссиқдан кенгаювчанлик билан характерланади, бу ерда жисмнинг температуралардаги узунлиги. Ҳажмий кенгайиш коэффициенти 3 га тенг. Металларнинг иссиқдан кенгаювчанлиги пайвандлашда, боғланишда ҳамда қиздириб ҳажмий штампковкалашда, қуйиш қолиплари, штамплар, прокат валиклари, калибрлар тайёрлашда, аниқ бирикмалар ҳосил қилишда ҳамда приборларни йиғишда, кўприк фермалар қуришда, темир йўл рельсларни ётқизишда ҳисобга олиниши керак.
Металлнинг иссиқлик сиғим деб, қиздирилганда унинг маълум миқдордаги иссиқликни ютиш хусусиятига айтилади. Иссиқлик сиғими СИ бирликлар системасида Ж/К билан ўлчанади. Турли металларнинг иссиқлик сиғими уларнинг солиштирма иссиқликсиғими миқдорига қараб солиштирилади. Солиштирма иссиқлик сиғими 1 кг металл температурасини 10С га кўтариш учун керак бўладиган, катта калорияда ифодаланган иссиқлик миқдоридир (у СИ бирликлар системасида Ж/кг·К) билан ўлчанади)
Металларнинг электр токини ўтказиш хусусияти иккита ўзаро қарама-қарши характеристикалар – электр ўтказувчанлик ва электр қаршилиги билан белгиланади. Электр ўтказувчанлик СИ бирликлар системасида сименс (См) да, солиштирма электр ўтказувчанлик См/м да, шунга ухшаш электр қаршилиги эса Ом/м да ўлчанади. Ток ўтказувчи симлар (мис, алюминий) яхши электр ўтказувчанликка эга бўлиши керак. Приборлар ва печларнинг электр қиздиргичларини тайёрлашда электр қаршилиги юқори бўлган қотишмалар (нихром, Константин, манганин) керак бўлади. Металл температураси кўтарилиши билан унинг электр ўтказувчанлиги камаяди, температура пасайиши билан эса ортади.
Металларнинг магнит хоссалари абсолют магнит сингдирувчанлик ёки магнит доимийси, яъни металларнинг магнитланиш хусусияти билан белгиланади. СИ бирликлар системасида магнит доимийси Гн/м билан ўлчанади. Темир, никель, кобальт ва уларнинг ферромагнит деб аталувчи қотишмалари юқори магнит хоссаларига эга. Магнит хоссаларига эга бўлган материаллар электротехника аппаратларида ва магнитлар тайёрлашда ишлатилади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish