Кадрлар тайёрлаш миллий дастури



Download 301,96 Kb.
bet6/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

Металлар аллотропияси. Аллотропия ёки полиморфизм деб, металларнинг қаттиқ ҳолатга турли кристалл шаклларга эга бўлиш хоссасига айтилади. Битта кристалл шаклдан бошқа шаклга ўтиш процесси аллотропик ўзгариш дейилади. Тоза металл қиздирилганда аллотропик ўзгариш иссиқлик ютилиши ҳисобига ўзгармас температурада содир бўлади, бу эса кристалл панжарани қайта қуриш учун маълум энергия сарфлаш заруриятини туғдиради. Темир, қалай, титан каби кўпгина металлар аллотропик ўзгаришларга эга. Масалан, темир 911-13920 С температура оралиғида ёқлари марказлашган куб γ=Fe панжарага (ЁМК) эга (7-расм). 9110С гача ва 1393 дан 15390С гача оралиқларда темир ҳажмий-марказлашган куб (ҲМК) α=Fe панжарага эга.
7-расм. Темирдаги аллотропик ўзгаришлар
Металлнинг аллотропик шаклларни α, β, γ ва ҳ.к. ҳарфлар билан белгиланади. Металлнинг энг паст температурадаги мавжуд аллотропик шакли α ҳарфи билан белгиланади, бу ҳарф металлнинг химиявий элемент символига индекс сифатида қуйилади ва ҳ.к.
Аллотропик ўзгаришларда металлнинг хоссалари, яъни металл ҳажми (бу айниқса, қалай учун характерлидир) ва углероднинг эрувчанлиги (темир учун характерли) ўзгаради.
Металлар тузилишини ўрганиш усуллари. Металлар ва қотишмаларнинг тузилиши макро ва микроанализ, рентген, шунингдек дефектоскопия (рентген, магнит, ультратовуш) усуллари билан ўрганилади.
Макроанализ усули билан макроструктура, яъни оддий кўз билан ёки лупа ёрдамида кўринадиган структура ўрганилади. Бунда йирик нуқсонлар, яъни дарзлар, чўкиш чуқурчалари, газ пуфакчалари ва бошқалар, шунингдек аралашмаларнинг металлда нотекис тақсимланганлиги аниқланди. Макроструктура металлнинг синган жойи, макрошлифи бўйича аниқланади. Макрошлиф металл ёки қотишма намунаси бўлиб, унинг бир томони жилвирланган, яхшилаб ёғдан тозаланган, махсус реактивлар таъсир эттирилган бўлади ва у 5-10 марта катталаштирадиган лупа остида кузатилади.
Микроанализ ёрдамида металл ёки қотишманинг структураси макрошлифлар бўйича аниқланади. Микрошлифлар макроанализга тайёрлангани каби тайёрланади, лекин у ойна каби қўшимча жилоланади. Шлифлар 3000 марта катталаштирадиган оптик микроскоп остида қайтган ёруғликда кўрилади. Металл зарралари турлича йўналганлиги сабабли махсус реактивлар уларга турлича таъсир қилади ва улардан микроскоп остида ёруғлик ҳам турлича қайтади. Қотишмада структура ҳосил қилувчилар ҳам реактив таъсирдан турлича ейилади. Электрон микроскопда жуда юпқа структурага эга бўлган блоклар, фрагментлар, дислокациялар реплика – нусхалар 100 000 марта катталаштириб кўрилади. Бу муҳи анализ билан зарраларнинг ўлчамлари ва шакли, структурани ҳосил қилувчилар, металл бўлмаган аралашмалар ва уларнинг характерлари (дарзлар, ғовкалар ва ҳ.к.), термик ишлов бериш сифати аниқланади. Микроструктура аниқ бўлса, металл хоссаларининг ўзгариш сабабларини тушунтириб бериш мумкин.
Рентген анализи ёрдамида металларнинг атом структураси, кристалл панжараларнинг тури ва параметрлари, шунингдек унинг ичкарисидаги нуқсонлар ўрганилади. Бу анализ кристалл панжара атомлари қатори рентган нурларининг дифракциясига (қайтаришига) асосланган бўлиб, у нуқсонларни (ғоваклик, дарзлар, газ пуфаклари, шлакли аралашмалар ва бошқаларни) металлни синдирмай аниқлаш имконини беради. Рентген нурлари металлнинг нуқсонли ерларида яхлит металлга қараганда кам ютилади. Шунинг учун фотоплёнкада бундай нур шаклига мос бўлган қора доғлар ҳосил қилади.
Магнит усулда магнитли металлардаги (пўлат, никель ва ҳ.к.) 2 мм гача чуқурликда жойлашган нуқсонлар (турли хилдаги дарзлар, металл бўлмаган аралашмалар ва ҳ.к.) аниқланади. Бунинг учун синалаётган буюм магнитланади; буюм сирти темир кукуни билан қопланади, синчиклаб текширилади ва магнитсизлантирилади. Нуқсон атрофида бир жинсли бўлмаган майдон ҳосил бўлади, натижада магнит кукуни нуқсон шаклини кўрсатиб туради. Магнит индукцион усул кўпинча термик ишлов берилган қотишмалардаги (буюмлардаги) структура ўзгаришларга баҳо беришда ишлатилади.
Ультратовушли усул билан амалда исталган ўлчамдаги буюм ва заготовкалар металлнинг сифатини текшириш мумкин. Импульсли, ультратовушли дефектоскопларда ультратовуш тўлқини шчуп-тарқаткичдан текширилаётган буюмларга юборилади. Ультратовуш у ёки бу нуқсонга дуч келганда ундан қайтади. Ультратовушдан бутун ҳолича сақлаб қолиш зарур бўлган роторлар, рельслар, поковкалар, прокатлар каби буюмларни текширишда фойдаланилади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish