Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


Темир – цементит ҳолат диаграммаси



Download 301,96 Kb.
bet15/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

Темир – цементит ҳолат диаграммаси. Темир – цементит ҳолат диаграммасида (Fe+Fe3С) темир углеродли қотишмаларнинг (пўлат ва чўяннинг) кристалланиш процесслари ҳамда суюқ қотишмани хона температурасигача секин совитганда унинг структурасидаги ўзгаришлар ўрганилади. Диаграмма (18-расм) тоза темирдан цементитгача (6,67%С) бўлган концентрацияли қотишмаларнинг фаза таркиби ва структурасини кўрсатади. Таркибида 2,14 % гача углерод бўлган қотишмалар пўлат деб, 2,14 дан 6,67% гача углерод бўлган қотишмалар эса чўян деб аталади.
Бирламчи кристалланиш, яъни суюқ қотишманинг қотиши АС ликвидус чизиғига мос келувчи температураларда бошланади. Бу диаграммадаги А нуқта темирнинг суюқланиш (қотиш) температураси 15390С мос келади. D нуқта эса цементитнинг суюқланиш температураси ≈ 16000С га мос келади. АЕСF солидус чизиғи охири қотиш температурасига мос келади. АС чизиғига мос келувчи температураларда суюқ қотишмадан аустенит, СD чизиғига мос келувчи температураларда эса бирламчи цементит деб аталадиган цементит кристалланади. АЕ солидус чизиғига мос келган температураларда таркибида 2,14% гача углерод бўлган қотишмалар узил-кесил қотади ва аустенит ҳосил қилади. ЕСF солидус чизиғида таркибида 2,14% дан 6,67% гача углерод бўлган қотишмалар узил-кесил эвтектика (ледебурит) ва структура ҳосил илиб қотади. Структура аввалроқ суюқ қотишмадан ҳосил бўлади: чунончи 2,14-4,3% углерод бўлганда аустенит, 4,3-6,67 % углерод бўлганда бирламчи цементит ҳосил бўлади. (18-расмга қ.)
Бирламчи кристалланиш натижасида углерод миқдори 2,14% гача бўлган барча қотишмаларда, яъни пўлатларда бир фазали структура – аустенит ҳосил бўлади. Углерод миқдори 2,14% дан кўп бўлган қотишмаларда, яъни чўянларда бирламчи кристалланишда ледебурит эвтектикаси ҳосил бўлади.
18-расм. Темир-цементитнинг ҳолати диаграммаси (содда кўринишда) А-аустенит, П-перлит, Л-ледебурит, Ф-феррит, Ц-цементит
Иккиламчи кристалланиш (қаттиқ ҳолатда ўзгариш) – GSE, PSK ва GPQ чизиқларга мос келувчи температураларда содир бўлади. Қаттиқ ҳолатда ўзгариш темирнинг битта аллотропик модификациясидан бошқасига (γ дан α га) ўтиши туфайли ҳамда углероднинг аустенит ва ферритга эрувчанлиги ўзгаришига боғлиқ ҳолда рўй беради. Температура пасайиши билан эрувчанлик камаяди.
Диаграмманинг AGSE областида аустенит бўлади. Қотишма совитилганда аустенит GS линияга мос келувчи температураларда ферритни, SE чизиғига мос келувчи температураларда эса иккиламчи деб аталадиган цементитни ажратиб чиқариб парчаланади. Иккиламчи цементит деб, суюқ қотишмадан ажралиб чиқадиган бирламчи цементитдан фарқли равишда қаттиқ эритмадан ажралиб чиқадиган цементитга айтилади. Диаграмманинг GSP областида феррит ва парчаланадиган аустенит аралашмаси бўлади. PQ чизиғига мос келувчи температурагача срвитилиганда ферритдан ўлчамчи цементит ажралиб чиқади. PQ чизиғи температура пасайиши билан ферритда углероднинг эрувчанлиги (7270 С температурада) 0,02% дан (хона температурасида) 0,005% гача камайишини кўрсатади.
Углерод миқдори 0,8% ва температура 7270С бўлганда S нуқтада барча аустенит парчаланиди ва феррит ҳамда цементитнинг механик аралашмаси перлитга айланади. Таркибида 0,8% углерод бўлган пўлат эвтектоид пўлат дейилади (19-расм, б). Таркибида 0,02 дан 0,08% гача углерод бўлган пўлатлар эвтектоиддан олдинги (19-расм а), 0,8 дан 2,14 % гача углерод бўлган пўлатлар эса эвтектоиддан кейинги пўлатлар деб аталади. (19-расм в)
PSK чизиғига мос келувчи температураларда системанинг исталган қотишмасида қолган аустенит парчаланади ва феррит ҳамда цементитнинг механик аралашмасидан иборат бўлган перлит ҳосил бўлади. PSK чизиғи перлитли ўзгариш чизиғи деб аталади.
SE чизиғига мос келувчи температураларда аустенит углерод билан туйинган бўлиб, температура пасайганда ундан иккиламчи цементит кўринишидаги ортиқча углерод ажралиб чиқади.
DFKL вертикал чизиғи цементитнинг химиявий таркиби ўзгармаслигини кўрсатади. Фақат унинг кристалларининг шакли ва ўлчамларигина ўзгариб қотишма хоссаларига катта таъсир кўрсатади. Цементитнинг энг йирик кристаллари у суюқликдан бирламчи кристалланишда ажралиб чиққанда ҳосил бўлади.
19-расм. Микроструктура:
а- 500 марта катталаштирилган эвтектоидгача бўлган пўлат-феррит (оқ участкалар) ва перлит (қора участкалар). б-эвтектоидли пўлат – перлит (1000 марта катталаштирилган), в-эвтектоиддан кейинги тўр кўринишига пўлат – перлит ва цементит (200 марта катталаштирилган)
Таркибида 4,3% углерод бўлган чўян эвтектик оқ чўян деб аталади. (20-расм) Таркибида 2,14 дан 4,3% гача углерод бўлган чўянлар ва эвтектикадан олдинги, углерод миқдори 4,3 дан 6,67 гача бўлса, эвтектикадан кейинги оқ чўянлар деб аталади.
Температура 7270С га етганда (PSK чизиғи) таркибидаги углерод эвтектоиддаги даражагача камайган (0,8%) аустенит перлитга айланади. Узил-кесил совигандан сўнг эвтектикадан олдинги оқ чўянлар перлит, ледебурит (перлит+цементит) ва иккиламчи цементитдан ташкил топади. Бундай чўян таркибида углерод миқдори қанча кўп бўлса, унда перлит шунча кам, ледебурит эса шунча кўп бўлади.
7270С дан паст температурада эвтектик оқ чўян (4,3% углерод) фақат ледебуритдан ташкил топади. Таркибида 4,3% дан кўп углерод бўлган эвтектикадан кейинги оқ чўян тўла совигандан сўнг бирламчи цементит ва ледебуритдан иборат бўлади. Шуни қайд қилиш лозимки, ледебуритни PSK чизиғидан паст совитилгандан унинг таркибига кирувчи аустенит перлитга айланади, яъни хона температурасида ледебурит цементит ва перлит аралашмасидан иборат бўлади. Бунда цементит яхлит матрица ҳосил қилади, унда перлит колониялари жойлашади, ледебуритнинг бундай тузилиши унинг жуда қаттиқлигига (НВ>600) ва мўртлигига сабаб бўлади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish