Тоза компонентлардан механик аралашмалар ҳосил қилувчи қотишмаларнинг ҳолат диаграммаси. Висмут – кадмий системаси қотишмасининг ҳолат диаграммасини кўриб чиқамиз. (15-расм) Суюқ қотишма мавжуд бўлган область висмут ва қадимийнинг суюқланиш нуқталарини Е нуқта орқали туташтирувчи синиқ тўғри чизиқ билан юқоридан чегараланган. Е нуқтада қотишма (40% висмут ва 60% кадмий) бир хил ликвидус ва солидус температураларига эга. Системанинг қолган барча қотишмалари пастдан солидуснинг горизонтал чизиғи билан чегараланган температура оралиғида қотади ва суюқланади. Е нуқтада қотишмада висмут ва кадмийнинг ўзаро маълум тартибда жойлашган жуда майда кристаллари бўлади.
15-расм.Висмут-кадмий қотишмасининг ҳолат диаграммаси.
1-суюқ қотишвма, 2-ликвидус чизиғи, 3-солидус чизиғи, 4-висмут ва кадмий кристалларининг механик аралашмаси
Бу қотишма эвтектика дейилади. (“эвтектика” грекчада осон суюқланадиган деган маънони билдиради). Эвтектика деб, суюқ қотишмадан бир вақтда кристалланадиган икки ёки ундан ортиқ кристалл турлари ҳосил қиладиган механик аралашмага айтилади. Таркибида 40% гача висмут бўлган қотишмалар, шунингдек эвтектика нуқтаси Е дан чап томонда ётувчи қаттиқ қотишмалар эвтектикадан олдинги, Е нуқтадан ўнг томонда ётувчи ва таркибида 40% дан ортиқ висмут бўлган қотишмалар эвтектикадан кейинги қоитшмалар деб аталади. Zn-Sn, Pb-Ag, Ni-Cr, Cr-Mn, Cu-Bi, Ae-Si системасидаги қотишмалар ҳам ушбу ҳолат диаграммаси кўринишида кристалланади.
Қаттиқ ҳолатда компонентлар чекланган миқдорда эрийдиган ҳол учун қотишмаларнинг ҳолат диаграммаси. Бундай диаграммалардан бири 16-расм, а да кўрсатилган. Система учта фазага эга: суюқ эритма, В компонентнинг А компонентдаги қаттиқ эритмаси (уни β билан атаймиз). Диаграмманинг КСD чизиғи ликвидус, KECDF чизиғи эса солидус чизиғини ҳосил қилади.α кристаллар суюқ қотишмадан KC ликвидус чизиғи бўйлаб, β кристаллар эса CD чизиғи бўйлаб ажралади. Қотишма КЕ солидус чизиғи бўйлаб α кристаллар ҳосил бўлиб, DF чизиғи бўйлаб эса β кристаллар ҳосил бўлиб қотади, α ва β фазаларнинг бир вақтда кристалланиб механик аралашма ҳосил бўлиши ECF солидус чизиғи бўйлаб содир бўлади.
С нуқтадаги таркиб қотишмаси қотгандан сўнг эвтектика деб аталади. У биргина α+β каби механик аралашмадан ташкил топган. Эвтектика нуқтаси С га нисбатан чпа томонда ЕС чизиғидан ётувчи қотишмалар таркиби қотгандан сўнг эвтектикадан олдинги қотишма деб аталади ва α+ эвтектика (α+β) структурасига эга бўлади. С нуқтада ўнг томонда СҒ чизиғида ётувчи қотишма таркиби қотгандан сўнг эвтектикадан кейинги қотишма деб аталади ва β+ эвтектика (α+β) структурага эга бўлади.
ES чизиғи қаттиқ ҳолатда B компонентнинг A компонентда чекланган миқдорда эришини кўрсатади. В компонентнинг эриши температура пасайиши билан камаяди. FM чизиғи А компонентнинг В компонентнинг В компонентда тэришини ва бу эриш температура пасайиши билан ўзгармаслигини кўрсатади.
В компонентнинг А да чегаравий эрувчанлиги Е нуқта билан, А компонентнинг В да эрувчанлиги эса F нуқта билан белгиланади. S нуқтадан чпа томонда (ёки М нуқтадан ўнгда) ётувчи қотишмалар кристалланган қаттиқ ҳолатда В компонентнинг (ёки А) барча миқдори исталган температурада қаттиқ эритмада бўлади ва бундай қотишмалар структураси α (ёки β) зарраларидан ташкил топади.
Таркиби S ва E/ нуқталар орасида ётувчи (В компонентнинг А да эрийдиган чегарадан ташқари) қотишмаларда қотиш пайтида пайдо бўладиган кристаллар температура ЕС чизиғидан пасайганда В компоненти билан ўта туйинади, шунинг учун уларда ортиқча кристаллар бўлади. Улар иккиламчи (βI1) кристталар деб аталади.
Қотгандан сўнг α+ эвтектика (α+β) структурага эга бўлган ЕС чизиғидан қотишмаларда α кристаллардан β кристаллар ажралиб чиқади ҳамда тўла совитилгандан сўнг структура α+ эвтектика (α+β+ β I1) кўринишга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |