128
тўғри келади. Океан муҳити ҳаётни ривожланиши учун қулай, ўзига хос
муҳит ҳисобланади. Океанда, сувда сув организмлари учун зарур бўлган
хамма кимёвий элементлар эритма таркибида мавжуд. Океан суви доимо
ҳаракатда бўлиб, унинг сувини алмашиб туришида денгиз оқимларининг
ахамияти жуда катта. Горизонтал ҳаракатдан ташқари сувнинг вертикал
ҳаракати хам мавжуд. Бу ҳаракатлар натижасида Дунё океаниниг сувлари
бир бутун муҳит, гидросферани вужудга келтиради.
Дунё океанининг майдони 361 млн.км
2
атрофида бўлиб унда 1,37
млр.км
3
сув тўпланган. Океан сувларида 48 10
15
т ҳар
хил тузлар эритма
шаклида мавжуд. Океан ҳаёт муҳитининг чагараси йўқ. Шунинг учун ҳар
хил организмлар яшаши ва шаклланиши учун қўлай. Энг қадимги
организмларнинг микроқолдиқлари сувда яшовчи организмлар бўлганлиги
аниқланган.
Ќисоб китобларга кўра океанда 160 мингга яқин хайвон ва 10 мингга
яқин ўсимлик тури мавжуд. Ќайвонлар ичида 16 минг балиқ тури, 80 минг
молюскалар тури, 20 мингга яқин šисšичбаšасимонлар тури, 15 мингга
яқин содда организмлар ва бошқалар мавжуд. Умуртқалилар орасида
балиқлардан ташқари океанда тошбақа ва илонлар, 100 га яқин
сутэмизувчи (китсимонлар) ќайвон турлари мавжуд.
Ўсимликлар орасида Дунё океанида сув ўтларининг тури кўп. Яшил
сув ўтларининг 5000га яқин, диатомларнинг хам 5000га яқин тури бор.
Денгиз организмлари, айниқса, уларнинг катталиги жуда хилма – хил.
Хайвонот дунёси
таркибида хам, ўсимликлари орасида хам кўзга
кўринмайдиган микроорганизмлардан тортиб, узунлиги бир неча ўн метрга
етувчи организмлар хам бор. Денгиз организмларини учта экологик гурух:
планктон, нектон ва бентосга ажратиш мумкин. Улар асосан иккита област
– денгиз туби ва унинг устидаги сувда яшайди.
Планктон (юнончасига – «муаллақ сузувчи») микроскопик
организмларнинг йирик гурухи бўлиб, сувда муаллақ юради,
денгиз
оқимига қарши юра олмайди. Сув тубига чœкиб
кетмаслиги учун улар
мослашишига ҳаракат қиладилар. Мослашиш оқим усулида ёки ўзининг
танасини массасини камайтириш керак ёки ишқаланиш кучини орттириши
лозим. Шунинг учун уларнинг ҳар хил шаклларини учратишимиз мумкин.
Уларнинг баъзиларининг хажми жуда кичик, баъзилари дисксимон ёки
узун туклари, думлари бор. Планктонларнинг баъзилари ўз массасини
камайтириш учун танасидаги сув миқдорини кўпайтириши лозим, масалан,
медуза танасидаги сувнинг миқдори 95 – 98% гача етади.
Планктонларнинг асосий қисми 200 м гача бўлган чуқурликкача, айниқса
25 – 40 м чуқурликда яшайди.
129
Нектон (юнончасига «сузувчи») мустақил ҳаракат қилувчи сув
организмлари балиқлар,
сутэмизувчилар, молюскалардан иборат.
Уларнинг баъзилари (ҳар хил балиқлар, китсимонлар, тюленлар, денгиз
тошбақалари, денгиз илонлари, кальмар ва осминоглар) узоқ масофага
кўчиб юра оладилар.
Бентос (юнончасига «чуқурда яшовчи»)
денгиз тубида яшовчи
организмлардан иборат. Улардан баъзилари океан тубига ёпишиб
оладилар, баъзилари ўтроқ (маржонлар, сув ўтлари ва ҳ.к.) ёки тошлар
орасига ўйиб кириб кетувчи (молюскалар, игнали чувалчанглар), ўрмалаб
юрувчи (қисқичбақасимонлар, игнатерили организмлар), эркин сузиб
юрувчи (камбала, скат) сифатида яшайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: