Худудий географик башоратлар
Ҳудудий географик башоратлар маълум бир ҳудудда атроф муҳитнинг
ўзгаришини баҳолаш ва башорат қилишдан иборат. Улар сайёравий, минтақавий ва
маҳаллий турларга бўлинади.
Сайёравий башоратлар. Сайёравий башоратлар Ернинг ривожланишидаги даврий
эволюцион жараёнларни ўрганишга асосланган. Мазкур
башоратларнинг объекти
бўлиб, Ернинг географик қобиғи ҳисобланади. Бунда асосий эътибор инсоннинг
хўжалик фаолияти оқибатларига, хомашё ва демографик муаммоларга қаратилади.
Атроф муҳитнинг жаҳон миқёсида ўзгариши ва ифлосланиши оқибатида жуда кўп
мамлакатларда экологик, ижтимоий ва технологик башоратлар ишлаб чиқила бошлади.
ХХ асрнинг 70-йилларида америкалик кибернетик олим Ж.Форрестер
ижтимоий
тизимларни моделлаштириш мумкинлигини назарий жиҳатдан исботлади. Д.Медоуз
эса унинг ғоясини ЭХМда моделлаштирди. Уларнинг башорати бўйича XXI асрнинг
биринчи ўн йиллигида саноат ишлаб чиқариши кескин ўзгаради. Бунинг олдини олиш
учун улар аҳолининг ўсишини ва саноат ишлаб чиқаришини
кескин камайтиришни
таклиф қилишган.Шундан сўнг табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсирини башоратлашга
бағишланган жуда кўп умумсайёравий башоратлар ишлаб чиқилди (М.Мессарович,
Э.Пестел, Я.Тиберген, Э.Ласло, Д.Габор, У.Коломбо, В.Леонтьев ва бошқалар).
Сайёравий экологик башоратлар билан бир вақтда сайёравий
географик
башоратлар ҳам ишлаб чиқилди. Ана шундай башоратлардан бири Н.М.Сватков
томонидан 1974 йили ишлаб чиқилди. У географик қобиқнинг иссиқлик бюджетини
ҳисоблаш натижаларига асосланиб XIX асрдан бошлаб Ер юзасида ҳавонинг ўртача
ҳарорати доимо ортиб боришини ва XXI асрнинг охирида ҳарорат 2,5
га ортишини
башорат қилган. Бунинг оқибатида Н.М.Сватковнинг маълумоти бўйича географик
қобиқда қуйидаги ўзгаришлар содир бўлади: музларнинг 1000 йил давомида аста-секин
эриб кетиши; океан сатҳининг кўтарилиши; (XXI аср ўрталарида 70 см. га, охирида эса
150 см. га); қирғоқ текисликлари сув остида қолиб кетади.
Унинг фикрича, ҳозирги
пайтда инсон фаолияти таъсирида атроф-муҳитда чуқур ўзгаришлар содир бўла
бошлади. Уларнинг олдини олиш учун энергия ишлаб чиқариш тартибини ўзгартириш,
бунда қазилма ёқилғиларнинг улушини кескин камайтириш лозим деган фикрга келган.
205
Минтаšавий башоратлар маълум бир ҳудудда экологик-географик шароитнинг
ўзгаришини олдиндан илмий асосланган ҳолда башорат қилишдан иборат. Масалан,
Орол денгизининг қуриши муносабати билан Ўрта Осиё
табиий шароитидаги
ўзгаришлар, Сибир дарёлари оқимининг бир қисмини Ўрта Осиёга буриш муносабати
билан Сибир ва Ўрта Осиё табиатидаги ўзгаришлар ва ҳ.к.
Маҳаллий географик башоратлар табиий муҳитни айрим таркибий қисмларининг
ўзгаришини ёки айрим жараёнларнинг содир бўлишини олдиндан айтиб беришга
йўналтирилган. Масалан, фойдали қазилма конларини очиқ ёки ёпиқ усулда қазиб
олишда, сув
омборлари фаолияти натижасида, йўл қурилиши, шаҳарлар қурилиши ва
уларнинг фаолияти оқибатида атроф-муҳитда бўладиган ўзгаришлар ва жараёнларни
олдиндан айтиб бериш.
Савол ва топшириқлар:
1.
Башорат деганда нимани тушунасиз?
2.
Башорат ва башоратшунослик ўртасида кандай фарš бор?
3.
Олдиндан кœра билиш, олдиндан айтиб бериш,
олдиндан сеза билиш
тушунчаларини мазмунини тушунтириб беринг?
4.
Режалаштириш,
дастурлаштириш,
лойиҳалаштириш
деганда
нимани
тушунасиз?
5.
Географик башорат нима?
6.
Башоратларнинг операцион бирликлари ҳақида нималарни биласиз?
7.
Вақтга қараб башоратлар қандай гуруҳларга бўлинади?
8.
Географик башоратнинг қандай усулларини биласиз?
9.
Башоратнинг қандай турларини биласиз?
АДАБИЁТЛАР
1. Аношко В.С., Трофимов А.М., Широков В.М. Основы географического
прогнозирования. Минск., 1985.
2. Боков В.А., Селиверстов Ю.П., Черванов И.Г. Общее землеведение. СПБ 1999,
268 с.
3. Геренчук К.И., Боков В.А., Черванов И.Г. Общее землеведение. М. «Высшая
школа», 1984, 256 с.
4. Калесник С.В. Умумий ер билими šисšа курси. «Œšитувчи». Т. 1966, 268 б.
5. Криволуцкий А.Е. Голубая планета. М., «Мысль», 1985, 335 с.
6. Мильков Ф.Н. Общее землеведение. М., «Высшая школа», 1990, 335 с.
7. Мирзалиев Т. Картография. Т., 2002, 230 б.