К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


-боб. Географик башорат асослари



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 15-боб. Географик башорат асослари. 
15.1. Башорат ҳақида тушунча 
Географик қобиқнинг ўзгаришини ўрганиш ва башорат қилиш география 
фанининг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Мазкур вазифани бажарилиши 
замонамизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлган табиат ва табиий ресурсларидан 
оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси билан чамбарчас 
боғлиқ. 
Саноат инқилобидан ҳозирги давргача фан ва техниканинг узлуксиз ва тез 
суратлар билан ривожланиши оқибатида географик қобиқнинг таркибий қисмларида 
чуқур ва муҳим ўзгаришлар содир бўлиб тамоман янги табиий географик шароитлар, 
геотизимлар ва геоиқтисодий тизимлар вужудга кела бошлади. Мазкур жараён айниқса 
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб кучая бошлади. 
Инсон фаолиятининг табиатга таъсири жамият ва табиат ўртасидаги модда ва 
энергияни алмашинишида ифодаланади. Мазкур модда ва энергия алмашинуви 
мунтазам равишда йилдан-йилга ортиб бориш хусусиятига эга. Бу эса биологик
энергетик, сув ва бошқа мувозанатларнинг бузилишига ва табиий жараёнларнинг 
тезлашувига олиб келади. 
Мазкур жараёнларнинг содир бўлишини олдиндан айтиб бериш муаммолари 
билан «Географик башорат» фани шуғулланади. 
Географик башорат муаммолари билан география фанида қуйидаги олимлар 
шуғулланишган: К. К. Марков, И. П. Герасимов, Т. В. Звонкова, Ю. Г. Саушкин, А. М. 
Рябчиков, В. Б. Сочава, М. А. Глазовская, В. С. Преображенский, Ф. Н. Мильков, Ю. Г. 


197 
Симонов, Н. И. Михайлова, В. А. Николаева, А. Г. Исаченко, К. Н. Дьяконов, А. Г. 
Емельянов, В. С. Аношко, А. М. Трофимов, В. М. Широков, А. А. Рафиков, Х. Вахобов 
ва бошқалар. 
Географик 
башоратда 
қуйидаги 
тушунча 
ва 
атамалар 
мавжуд: 
башоратшунослик, башорат, башоратлаштириш, лойиҳалаштириш, режалаштириш
дастурлаштириш, башорат объекти, башоратнинг операцион бирликлари, ҳудудий 
башоратлар, тармоқ башоратлари, башорат босқичлари ва ҳ. к. 
Башоратлашнинг умумий тамойилларини ва уларни ишлаб чиқишни 
қонуниятлари билан «Башоратшунослик» фани шуғулланади. Унинг тадқиқот 
предмети бўлиб башоратлаш методлари, тамойиллари ва қонуниятлари ҳисобланади. 
Башоратшунослик фанининг асосий вазифалари башоратлаштиришнинг назариясини, 
уларни синфлаштириш тамойилларини ва методологиясини ишлаб чиқишдир. 
Башоратлаштириш деганда тадқиқ қилинаётган объектни келгусидаги ҳолати 
ҳақидаги маълумотларни олиш ёки башоратни ишлаб чиқиш жараёнидир. 
Башорат эса тадқиқ қилинаётган объектнинг келажакдаги ҳолати ҳақида илмий 
асосланган хулоса ишлаб чиқишдир ёки башоратлаштириш натижасидир. Бундан 
ташқари башоратга яқин бўлган олдиндан кўра билиш, олдиндан айта билиш, олдиндан 
сеза билиш тушунчалари ҳам мавжуд.
Олдиндан кўра билиш келажак ҳақидаги маълумотларни йиғишдан иборат. У 
инсон онгини ривожланиш жараёнида вужудга келган. Олдиндан кўра билиш ноилмий 
ва илмий бўлиши мумкин. Ноилмий олдиндан кўра билиш ҳаётий тажрибага 
асосланган бўлади. Илмий асосланган ҳолда олдиндан кўра билиш табиатни ва 
жамиятни ривожланиш қонуниятларини билишга асосланган.
Олдиндан айтиб бериш башорат қилинаётган объектни келажакдаги ҳолатини 
миқдорий жиҳатдан тавсифлаш қийин ёки тавсифлаб бўлмайдиган шароитда 
маълумотлар олиш. Бу олдиндан айтиб беришнинг тавсифий (сифат) шаклидир.
Олдиндан сеза билиш келажак ҳақидаги маълумотларни тўғрисида сезги 
(интуиция) даражасида фикр юритиш. 
Башоратдан 
сўнг 
ишлар 
режалаштирилади, 
дастурлаштирилади 
ва 
лойиҳалаштирилади. Режалаштириш бу маълум бир мавжуд маблағлар асосида кўзда 
тутилган мақсадга эришиш йўлидаги фаолиятидир. Режа башорат натижалари асосида 
тузилади. Яъни башорат режа олди ишларига киради.
Дастур ижтимоий, илмий-техник ва бошқа муаммоларни амалга ошириш учун 
зарур бўлган тадбирлар мажмуасиини ҳал қилишдир.
Дастурлаштириш эса режани амалга ошириш бўйича мавжуд тадбирларни 
кетма-кетлигини ва асосий ҳолатларини аниқлаш жараёнидир.
Лойиҳа аниқ тадбир ёки объект бўйича дастурни амалга ошириш учун зарур 
бўлган башорат ечими. Лойиҳалаштириш - ишлаб чиқилган дастурнинг
аниқ бир 
қисмларини ишлаб чиқиш. 
Географик башорат деганда табиий муҳит ва ҳудудий ишлаб чиқариш 
тизимларининг ўзгаришидаги хусусиятларни илмий асосланган ҳолда олдиндан кўра 
билишдир. 
Географик башорат тушунчаси турли олимлар томонидан турлича талқин 
қилинади. Мазкур талқинлар 15-жадвалда берилган. 
Жадвалда келтирилган маълумотлар ва географик башорат бўйича олиб борилган 
илмий тадқиқот ишларининг натижаларига асосланган ҳолда географик башоратни 
қуйидаги таърифини бериш мумкин. 


198 
Географик башорат – бу табиий, табиий-антропоген, антропоген, ижтимоий-
иқтисодий тизимларни келажакда табиий ва сунъий омиллар таъсирида хоссаларини ва 
таркибий қисмларини бўлажак ўзгаришлари ҳақида илмий асосланган тасаввурлар 
тизимини ишлаб чиқишдир. 
Мазкур башорат ишлари дала, лаборатория, экспериментал, тарихий 
тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилади. 
15-жадвал 
Географик башорат тушунчасининг талқинлари (В.С.Аношко, А.М.Трофимов, 
М.В.Широков. маълумоти бўйича, 1985 й.) 
Муаллифлар 
Географик башорат талқини 


Исаченко А.Г. 
Географик 
башоратнинг 
бошланғич 
нуқтаси 
бўлиб 
геотизимларнинг табиий эволюцион ривожланиш йўналишлари 
ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режалари ва техниканинг 
жадаллашиши ҳисобланади 
Спектор И.Р.
Маълум 
бир 
фазовий-вақт 
оралиғида 
Ер 
фазосида 
шаклланадиган ижтимоий-иқтисодий ва табиий тизимларнинг 
ҳолатини башорат қилиш 
Саушкин Ю.Г. 
Бакланов П.Я. 
Кравченко В.М. 
Геотизимларнинг бўлажак ҳолатини ва ривожланишини ҳамда 
уларнинг ўзгаришини фазовий жиҳатдан геотизимлар таркибий 
қисмларида ва геотизимлараро аниқлаш 
Преображенский В.С. 
Географик башорат фани ҳамма таркибий қисмларни ўз ичига 
олмоғи зарур (предмети, назарияси, методлари, маълумотлари 
ва ҳ. к.) ҳамда алоҳида географик фанлар, йўналишлар ва 
мактаблар ўртасидаги ўзгариши ва ҳолатини олдиндан айтиб 
бериши лозим 
Звонкова Т.В.
Географик башорат – бу ҳали содир бўлмаган, аммо содир 
бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни тадқиқ қилишдир. 
Башорат мазкур ҳодисаларни ривожланиш жиҳатларини очиб 
беради, уларни бошқаришнинг оптимал усулларини белгилаб 
беради, хулосаалар қабул қилишни ва мақсадга эришиш 
муддатларини асослаб беради 
Марков К.К. 
Географик башоратнинг бошланғич қисми сиёсий-иқтисодий-
географик хусусиятга эга бўлмоғи лозим 
Сочава В.Б. 
Географик башорат-табиий географик тизимлар ҳамда уларнинг 
инсонни табиий ресурсларни ўзлаштириш ва ундириш ва 
атроф-муҳитга бошқа таъсирлар жараёнида режали ва режасиз 
фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳоссалари ва хилма-хил 
ўзгарувчан ҳолатлари ҳақида тасаввурларни илмий ишлаб 
чиқишдир 
Емельянов А.Г. 
Табиий географик башорат: мақсади геотизимларни бўлажак 
ўзгаришлари йўналишларини, даражасини, тезлигини ва 
миқёсини табиий муҳитдан оқилона фойдаланиш тадбирларини 
ишлаб чиқиш учун аниқлашга йўналтирилган тадқиқотлар 
тизимидир. 
Гарцман И.Н.
Медведовский В.И. 
Географик башорат – бу табиат-жамият тизимининг 
ривожланиши 
ва 
уларни 
бошқариш 
қонуниятларини 
аниқлашнинг географик жиҳатларини баҳолашдир. 


199 
Пузаченко Ю.Г. 
Географик башорат: башорат қилинаётган объектни турли 
шароитларда келажакда кутилаётган ҳолатини аниқлаш. 
Исиченко А.Г. 
Табиий 
географик 
башорат: 
геотизимлар 
ҳолатининг 
ривожланиш йўналишларини олдиндан илмий кўра билиш. 
Аношко В.С.
Трофимов А.М. 
Широков В.М. 
Географик башорат - географик тизимларнинг келажакда 
бўладиган хоссалари ва ҳолатлари ҳамда уларнинг маълум бир 
фазовий-вақт оралиғида табиий ривожланиши инсон фаолияти 
оқибатида кутилаётган ўзгаришларни йўналиш ва даражаси 
ҳақида тасаввурлар тизимини илмий ишлаб чиқиш. 
Башоратнинг мақсади географик қобиқнинг ҳолатини олдиндан кўра билишдир. 
Унинг объекти бўлиб жараёнлар, ҳодисалар, геотизимлар, ҳудудий ишлаб чиқариш 
тизимлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Башоратнинг объекти танланаётганда 
қуйидагиларга эътибор берилади (Звонкова, 1987): 
-
башорат объектларининг тури. Улар илмий-техник, географик, иқтисодий, 
ижтимоий ва бошқа бўлиши мумкин; 
-
башорат объектларининг миқёслиги. Улар миқёсига кўра маҳаллий, 
сайёравий, минтақавий ва ҳ.к. бўлиши мумкин; 
-
башорат объектларининг мураккаблиги. Мураккаблик даражасига кўра 
жуда оддий (ўзгарувчилар бир-бири билан боғланмаган ёки кучсиз 
боғланган), оддий (ўзгарувчилар орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд), 
мураккаб (учта ва ундан ортиқ ўзгарувчилар орасидаги алоқа), жуда 
мураккаб (барча ўзгарувчилар орасидаги алоқа ҳисобга олинади) объектлар 
ажратилади; 
- детерминантлик даражаси. Детерминантлашган объектларда тасодифий 
таркиблар сезиларли эмас ва уларни ҳисобга олмаса ҳам бўлаверади. 
Стохастик объектларда тасодифий таркиблар албатта ҳисобга олинади. 
Аралаш объектлар эса детерминантлашган ва стохастик объектлардан 
иборат; 
-
вақт давомида ривожланиш хусусиятига кўра дискрет (объектнинг доимий 
таркиби маълум бир аниқ вақтларда сакраб-сакраб ўзгаради); нодаврий 
объектлар (объектнинг доимий таркиби нодаврий узлуксиз функцияси 
билан ифодаланади); даврий объектлар (доимий таркибий аъзолар вақтнинг 
даврий функцияси билан ифодаланади) ажратилади; 
-
маълумотлар билан таъминланганлик даражасига кўра башорат объектлари 
қуйидаги турларга бўлинади: башоратларнинг аниқлигига тўла мос 
келадиган миқдорий маълумотлар билан таъминланган объектлар. 
Башоратнинг 
аниқлилигини 
таъминлай 
олмайдиган 
миқдорий 
маълумотлар; сифат маълумотларга эга бўлган объектлар; маълумотлар 
бўлмаган объектлар (мавжуд эмас, лойиҳалаштирилаётганлар). 
Башоратнинг операцион бирликлари мавжуд. Барча объектлар вақт ва фазода 
ўзгариб туради. Шунинг учун башоратнинг асосий операцион бирликлари вақт ва 
фазодир.
Вақтга қараб башоратлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: оператив-1 ойга, 
жорий-1 ойдан бир йилгача; узоқ муддатли – 1 йилдан 5 йилгача; жуда узоқ муддатли – 
5 йилдан 15 йилгача ва ундан кўпроқ. 
Бунда ташқари ҳудудий башоратлар ҳам мавжуд. Улар сайёравий, минтақавий 
ва маҳаллий турларга бўлинади.


200 
Йўналиш фаолияти бўйича башоратлар қидирув (тадқиқот) ва норматив 
синфларга бўлинади (дастурли, мақсадли, қидирув).
Ҳар бир башорат жуда кўп вариантларда ишлаб чиқилади. Улардан 5-6 таси 
танлаб олинади, сўнгра битта мақбул вариант танланади. 
Башоратлар маълум бир босқичларда олиб борилади. В.А. Лисичкин башорат 
ишлаб чиқишни тўла даврини уч босқичга бўлади: ретроспекция (тарихий), диагноз 
(ташхислар), башорат. 
Ретроспекция босқичида объектнинг ривожланиш тарихи, башорат фони тадқиқ 
қилинади. Мазкур босқичда башорат объектининг таркибий элементлари аниқланади ва 
ажратилади, уларнинг асосий белгилари ва ўлчамлари ҳамда таркибий бирликлари 
орасидаги алоқалар аниқланади. 
Диагноз (ташхис) босқичида башорат олди ишлари амалга оширилади. 
Башоратнинг мақсади, аниқланган объект моделига тузатишлар киритилади, башорат 
методларини асосланади ва янги методлар ишлаб чиқилади. 
Башорат босқичида қўйилган диагноз (ташхис) асосида ва қабул қилинган метод 
ёрдамида маълум бир вақт оралиқлари учун объектнинг ҳолати башорат қилинади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish