К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Нураш қобиғи ва тупроқ қоплами



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
4.4.6. Нураш қобиғи ва тупроқ қоплами 


131 
Тоғ жинсларини ҳароратнинг ўзгариши, сув, шамол, муз, 
ўсимликлар, хайвонот дунёсининг механик, физик ёки кимёвий таъсирида 
ўзгариши ва охири келиб бутунлай ўзгариши ва майдаланишига нураш 
жараёни дейилади.
Тоғ жинслари ва минералларни нурашга чидамлилиги уларнинг ички 
тузилиши ва шу жойнинг табиий географик шароитига боғлиқ. 
Минераллар ичида нураши осон минерал дала шпати бўлса, нурашга 
чидамли минерал кварц ҳисобланади. Нурашга таъсир кўрсатувчи табиий 
географик шароит деганда маълум жойда сувнинг мўллиги ёки тансиқлиги, 
унинг хоссасини ўзгаришига таъсир кўрсатувчи шароитни ўзгариб 
туриши, тирик организмларнинг фаолияти, хаво ҳарорати ва намлик 
тушунилади. Бу омиллар кўп жихатдан зоналлик қонуниятига бўйсунади, 
шунинг учун қуруқликда минтақавий нураш қобиғи вужудга келади. 
Нураш таъсирида минераллар қайта кристаллашади ва уқаланади. 
Географик қобиқ учун модданинг энг майда заррачалари – гелл ва 
коллоидлар (лойқа, гумус ва бошқалар) катта ахамияга эга. 
Нураш фақат қаттиқ моддага таъсир кўрсатиб қолмасдан нураш 
қобиғидаги сув ва хавонинг хусусиятларини хам ўзгартиради. Эритмадаги 
ионлар сув билан бирга ҳаракат килади, бошқа ионлар билан бирлашади, 
чўкинди ҳосил қилади ва кристаллашади.
Муҳитниннг хусусиятларини англатувчи асосий кўрсаткичлардан 
бири сувдаги водород ионларининг миқдори – рН ва оксидланиш – 
қайтарилиш имкониятини кўрсатувчи Е
h
кўрсаткич ҳисобланади. 
Оксидланиш – қайтарилиш имконияти ҳар хил ионларни вужудга 
келтирувчи элементларни, муҳитни хусусиятларига қараб ҳар хил шаклда 
бўлиши мумкинлигини белгилаб беради. Сувнинг ва эритманинг рН ва Е
h
кўрсаткичлари кимёвий бирикмаларнинг турғунлиги ва ҳар хил элемент 
ионларининг ҳаракат қилиш даражаси боғлиқ, рН кўрсаткичи қанча баланд 
бўлса, эритманинг нордонлик даражаси шунча юқори бўлади. Табиатдаги 
сувларнинг рН кўрсаткичи 4 -5 (нордон сув)дан 10 – 14 (ишкорли сув)гача 
бўлиши мумкин. Агар рН кўрсаткич 7,5 бўлса бундай сувлар нейтрал 
сувлар дейилади. Юқорида кўрсатилгандек кимёвий элементларнинг 
ҳаракати кўп жиҳатдан сувнинг рН кўрсаткичи билан боғлиқ. Масалан, 
ботқоқларда сувнинг рН кўрсаткичи 4, Е
h
кўрсаткичи эса 0,4 – 0,5В 
бўлганлиги учун темир элементининг атомлари эритма таркибида бўлади. 
Ботқоқликдан оқиб чиқувчи сув бошқа муҳитга ўтади, кислородга 
бойийди, нордонлиги ортади ва темир элементининг атомлари 
эримайдиган бирикма ҳосил қилиб чўкади. Шундай жараён натижасида 
ботқоқларда темир рудаси тўпланиши, ғовак тоғ жинслари темирга 
бойиши мумкин. Эритмадаги темирни бир геокимёвий шароитдан иккинчи 
геокимёвий шароитга ўтиши натижасида қадим эраларда, жумладан, 


132 
протерозойда улкан темир руда конлари тўпланган. Мисол тариқасида 
Курск магнит аномалияси ва Кривойрог конларини кўрсатишимиз мумкин.
Нураш жарёнида Ер юзасида ўзига хос қатлам нураш пўсти – 
геологик фармацияни вужудга келтиради. Нураш пўсти парчаланган
(оксидланиш, 
гидрация 
ва 
гидролиз 
таъсирида 
майдаланган) 
маҳсулотлардан ва ишқорсизланган тоғ жинсларидан ташкил топади. Агар 
улар дастлаб ҳосил бўлган жойда қолса уни қолдиқ нураш пўсти, агар 
бирор жойдан бошқа жойга олиб кетилган бўлса қайта ёткизилган нураш 
пўсти ҳосил бўлади.
Нураш пўстининг қалинлиги одатда 30 – 60 м, баъзан 200 м.гача етади. 
Тоғлар ва баланд тексликларда нураш пўсти сидирға бўлмай, фақат 
пастқам жойлардагина учрайди.
Нураш пўсти барча геологик даврларда ҳосил бўлган. Нураш 
тезлиги, унинг кимёвий хусусиятлари ва қалинлиги бир қатор геологик, 
географик ва биологик омилларга боғлиқ. Нураш пўстининг хусусиятлари 
ҳам асосий географик қонуният-географик зоналлик қонуниятига 
бўйсунган ҳолда шаклланади, уни 6- жадвал таҳлилидан кўриш мумкин. 
Нураш пўстининг энг юқори қисми тупроқ қопламидан иборат. 
Тупроқ ўзига хос табиат маҳсули бўлиб, у ҳосилдорлик хусусиятига эга, 
яъни ўсимликлар ҳосил бериши учун уларни керакли озуқа моддалар ва 
намлик билан таъминлаб турувчи қатлам ҳисобланади. Тупроқда кўплаб 
ҳар хил организмлар, бактериялар, тупроқ микрофаунаси, замбуруғлар, 
ўсимликларнинг томирлари жойлашган, баъзи бир жониворлар истиқомат 
қилади. Тупроқ ҳосил бўлган тоғ жинслари тупроқ она жинси дейилади. 
Тупроқ ҳосил бўлиш жараёнига тоғ жинсларидан ташқари иқлим, рельеф, 
ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси катта таъсир кўрсатади. Тупроқ қонуний 
равишда жойлашган қатламлардан иборат мураккаб тузилишга эга. 
6 – жадвал
Нураш пўстидаги геокимёвий жараёнларнинг
географик зоналлиги
№ Географик 
зоналар 
Нураш 
пўстининг 
Геокимёвий 
жараён 
Нураш шароити 
ва элементлар 
Грунт 
сувларининг 


133 
геокимёвий 
турлари 
миграцияси 
зоналлиги ва 
минералланиш 
даражаси 






Қутб 
чўллари, 
тундра 
Литоген 
(бўлакли) 
Емирилган 
жинсларни 
механик 
аралашмаси, 
кимёвий 
элементлар суст 
ювилади. 
Нураш 
паст 
ҳароратли 
муҳитда 
рўй 
беради. Кимёвий 
ва 
биологик 
нураш 
суст. 
Тупроқ сувлари 
нордон 
Ультрачучук, 
гидрокабонатли 
тузлар миқдори
0,1 г/л 

Мўътадил 
минтақа 
ўрмонла-
ри 
Сиаллит- 
гилли 
SiO
2

Al
2
O
3

Fe
2
O
3
гидратлари 
(сиаллитлар) 
аралашмасини 
вужудга келиши; 
SiO
2
ни подзол 
горизонтда 
тўпланиши 
ва 
Al
2
O
3
, Fe
2
O
3
ни 
қуйи 
горизонтларга 
ювилиши; 
Cl, 
Na, Ca, Mg, K ва 
бошқа 
элементларни 
ювилиб кетиши 
Нураш ўрта нам 
ва 
иссиқ 
шароитда амал-
га ошади. Гумус 
кислота-лари бу 
жараёнда фаол 
иштирок этади, 
эритмаларни 
қуйи 
қатлам-
ларига 
ювилиши. 
Тупроқ 
эрит-
малари нордон. 
Гидрокарбо нат-
кальцийли. 
Тузлар миқдори
0,1-1 г/л. 

Мўътадил 
минтақа-
нинг 
даштлари 
ва чалачўл 
лари 
Сиаллит 
карбонатли 
SiO
2

Al
2
O
3

Fe
2
O
3
гидрат-
лари 
(сиаллитлар) 
аралашмасини 
вужудга 
кели-
ши; Ca, Mg, K ва 
нисбатан Na ни 
тўпланиши. 
Айниқса, Са кўп 
Нураш 
ўртача 
иссиқ, 
ўртача 
нам 
муҳитда 
амалга 
ошади. 
Тупроқ 
эрит-
маси нейтрал 


134 
Бу қатламлар бир-биридан ўзларининг ранги, зичлиги, намлиги, 
механик таркиби, кимёвий таркиби билан фарқ қилади. Ҳосил бўлган 
шароитга қараб асосий тупроқ турлари зонал жойлашганини кўришимиз 
мумкин. Бундай зонал тупроқлар асосан 4 гуруҳ: 1) мўътадил минтақа 
ўрмонларининг подзол тупроқлари; 2) мўътадил минтақа даштларининг 
қора тупроқлари; 3) мўътадил минтақанинг дашт-чўл тупроқлари ва 4) 
иссиқ минтақаларнинг латерит типидаги тупроқлар гуруҳига ажратса 
бўлади. Баъзи тупроқлар Ер шарида алоҳида зоналар вужудга келтирмасдан 
жойлашади. Улар интрозонал тупроқлар дейилиб, унга ботқоқ тупроқлари, шўрхок 
тупроқлар ва бошқа бир қатор тупроқ турлари киради.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish