5 боб. Географик қобиқнинг кўндаланг тузилиши.
5.1. Географик қобиқнинг кўндаланг табақаланишининг асосий омиллари.
Географик қобиқнинг кўндаланг (горизонтал) тузилиши унинг бўйлама
тузилишидан кескин фарқ қилади. Географик қобиқнинг бўйлама тузилишининг асосий
омили бўлиб модданинг зичлиги ва ҳолати ҳисобланади.
Энг қаттиқ ва зич моддалар литосферани, ўртача зичликка эга бўлган суюқ
ҳолдаги моддалар гидросферани, зичлиги жуда кам бўлган газ ҳолдаги моддалар
атмосферани ва тирик моддалар эса биосферани ташкил қилади.
Географик қобиқнинг кўндаланг йўналишда табақаланиши геотизимларни
тарқалишига боғлиқ.
Геотизим, геомажмуа (комплекс) ёки табиий ҳудудий мажмуа деб яхлит бир
бутун тизимдан иборат бўлган географик таркибларнинг қонуний уйғунлигига
айтилади.
Географик қобиқнинг кўндаланг йўналишда табақаланиши планетар, регионал ва
маҳаллий (локал) миқёсларда содир бўлади. Планетар миқёсда географик қобиқнинг
табақаланишининг асосий омиллари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
1.
Ернинг шарсимонлиги. Мазкур омил табиий географик жараёнларни
минтақавий-зонал тарқалишини келтириб чиқаради.
2.
Қуруқлик, океан ва музликларнинг тарқалиши ҳам географик қобиқнинг
табақаланишидаги муҳим омил бўлиб, улар туфайли Ер юзасини ва табиий географик
жараёнларни хилма-хиллиги вужудга келади. Кориолис кучи географик қобиқда
модданинг ҳаракат йўналишига таъсир кўрсатади. Мазкур омиллар таъсирида
атмосфера ва океандаги ҳаракатларнинг умумий хусусиятлари вужудга келади.
Регионал миқёсда географик қобиқнинг табақаланишига материк ва
океанларнинг жойланиши ва қиёфасидаги фарқлар, қуруқликнинг рельефидаги
фарқлари муҳим ўрин тутади. мазкур омиллар таъсирида нам ва иссиқлик
тақсимланади, атмосфера ва океан ҳаракатлари турлари вужудга келади, географик
зоналар ўзига хос равишда жойлашади.
Регионал миқёсда ҳудуд материкнинг қирғоғида, марказида жойланиши
муҳимдир. Ана шундай омиллар таъсирида регионал геотизмлар орасидаги ўзаро
таъсирнинг ўзига хос хусусиятлари вужудга келади (денгиз ёки қуруқ иқлим, муссон
шамоллари ёки ғарбий шамоллар ва х.к.). Бунда регинал геотизмларнинг қиёфаси,
бошқа геотизмлар билан чегараси ва бир-бири билан фарқлари муҳим аҳамиятга эга.
Маҳаллий миқёсда географик қобиқнинг табақаланиш омиллари бўлиб
рельефнинг тузилиши (дарё водийлари, сув айирғич ва х.к,), тоғ жинсларининг таркиби
ва уларнинг физик ва химиявий хоссалари, ёнбағирларнинг шакли ва экспозицияси,
намланиш турлари ва ҳ.к. ҳисобланади. Мазкур омиллар таъсирида кичик ҳудудларда
турли хил хусусиятга эга бўлган геотизимчалар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |