137
5.2. Минтақавий- зонал тизимлар.
Ернинг шакли шарсимонлиги туфайли Ер юзасида Қуёш иссиқлиги ва нурлари
нотекис тақсимланади, бу эса географик қобиқда минтақавийликни келтириб чиқаради.
Натижада Ер юзасидаги барча табиий географик жараёнлар минтақавий хусусиятга эга.
Улар географик қобиқда кенгликлар бўйича тарқалади. Географик қобиқда ҳодиса ва
жараёнларнинг тарқалишидаги бундай қонуният иқлим кўрсаткичлари, ўсимлик
гуруҳлари, тупроқ турлари учун хос. Минтақавийлик гидрологик ва геохимик
жараёнларни намоён бўлишида ҳам рўй беради.
Демак, географик қобиқда ҳодиса ва жараёнларни минтақавий, яъни
кенгликлар бўйича тарқалишининг асосий сабаби Ер юзасида Қуёш нурлари ва
иссиқликнинг нотекис тақсимланишидир.
Аммо Қуёш нурларини Ер юзасига тушиши атмосферанинг ҳолатига боғлиқ.
Атмосферанинг баъзи жойлари тиниқ, баъзи жойларида чанглар ва нам кўп бўлади.
Демак, Қуёш нурларини экватордан қутблар томон қонуний камайиб боришига
атмосферанинг тиниқлик даражаси ҳам таъсир этар экан.
Ер юзасида ҳароратнинг тақсимланиши Қуёш иссиқлигига боғлиқ. Аммо
ҳароратнинг тақсимланишига Ер юзасининг иссиқлик сиғими ҳам таъсир қилади, бу эса
ҳароратни Ер юзасида тақсимланишини мураккаблаштириб юборади. Ер юзасида
иссиқликни тақсимланишига океан ва ҳаво оқимлари кучли таъсир кўрсатади.
Атмосфера ёғинларини тақсимланишида зоналлик ва секторлик аниқ намоён бўлади.
Иссиқлик ва намликнинг биргаликдаги таъсири маълум бир табиий географик
ҳодисаларнинг ҳосил бўлишидаги асосий омил ҳисобланади.
Ер юзасида иссиқликнинг, намликнинг, ҳароратнинг нотекис тақсимланиши
натижасида иссиқлик ва иқлим минтақалари, табиат зоналари ва турли хил
ландшафтлар вужудга келади.
5.2.1. Иссиқлик минтақалари.
Иссиқлик минтақалари асосан Ер юзасида иссиқликнинг нотекис
тақсимланиши натижасида ҳосил бўлади. Географик қобиқда иссиқ, мўътадил иссиқ,
мўътадил, мўътадил совуқ ва совуқ минтақалар ажратилади (минтақалар таърифи
А.М.Рябчиков 1968, С.В.Калесник, 1966 бўйича).
Иссиқ минтақа ҳар иккала ярим шарда 0
0
дан 30
0
гача бўлган кенгликларни ўз
ичига олади. Термик шароитда доимий яшил ўсимлик ва хайвонот дунёси тараққиёти
учун жуда қулай. Мазкур минтақада совуқ бўлмайди, фаол ҳароратлар йиғиндиси 6000
– 8000
0
С. Иссиқсевар ўсимликлар йил бўйи ўсаверади. Аммо мазкур минтақа
доирасида нам экваториал ўрмонлар билан бирга саванналар, чала чўллар ва чўллар
хам мавжуд. Ушбу ҳодиса намликнинг нотекис тақсимланиши натижасида содир
бўлади. мазкур минтақада йиллик радиация баланси юқори, яъни 60 ккал/см
2
ни ташкил
қилади.
Мўътадил иссиқ минтақа (субтропиклар). Мазкур минтақада Қуёшдан
келадиган исиқлик миқдори нисбатан кам ва мавсумлар бўйича ўзгариб туради. Йиллик
радиация баланси 50- 60 ккал/см
2
, фаол ҳароратлар йиғиндиси 4000 – 6000
2
С. Энг совуқ
ойнинг ўртача ҳарорати 4
0
С дан юқори, совуқ уриши ва совуқлар бўлиши ҳам мумкин.
Ўсимликларда қисқа бўлса ҳам вегетатив тиним даври мавжуддир. Мазкур минтақа ҳар
иккала ярим шарнинг 30 – 40
0
кенгликларини ўз ичига олади.
Мўътадил илиқ минтақада иссиқлик меъёри мавсумий, совуқ давр узоқ давом
этади. Шунинг учун ушбу даврда ўсимликлар вегетацияси мавсумийдир. Йиллик
радиация миқдори 20-50 ккал/см
2
, фаол ҳароратлар йиғиндиси 1500-4000
о
С ва у
138
мавсумлар бўйича ўзгариб туради. Натижада мазкур минтақада ўзига хос ўсимлик
турлари шаклланган. Ушбу минтақанинг термик шароити игнабаргли ва баргини
тўкадиган ўсимликларнинг ўсишига имкон беради. Бундай ўрмонларнинг қутбий
чегараси энг илиқ ойнинг 10
о
С ли изотермаси ҳисобланади. Мазкур минтақада ҳам
намликнинг нотекис тақсимланиши натижасида даштлар, чала чўллар ва чўллар ҳам
ҳосил бўлган. Мазкур минтақа 40
о
-60
о
кенгликларни ўз ичига олади.
Мўътадил совуқ минтақа (субарктика ва субантарктика) ҳар иккала ярим
шарнинг 66
о
-70
о
кенгликларни ўз ичига олади. Радиация баланси 20 ккал/см
2
дан кам ва
энг илиқ ойнинг ўртача ҳарорати 10
о
С дан ўтмайди, аммо 5
о
С дан пастга тушмайди.
Термик шароити фақат ўтлар ҳамда лишайникларни ўсишига имкон беради. Ҳарорат 0
о
дан юқори бўладиган ёз мавсуми қисқа, шунинг учун ўсимликлар орасида кўп йиллик
ўсимликлар кўпчиликни ташкил қилади.
Совуқ минтақа асосан қутбий ҳудудларни ўз ичига олади. Термик шароити
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун жуда ноқулай, энг илиқ ойнинг ўртача ҳарорати ҳам
5
о
дан ошмайди. Йилнинг кўп даврида сув музлаган ҳолда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: