К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Қуруқликдаги мавжудотлар



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

4.4.3. Қуруқликдаги мавжудотлар 
Ҳисоб китобларга қараганда ердаги тирик организмларнинг умумий 
массаси 2,42х10
12
т. қуруқликдаги тирик организмларнинг массаси дунё 
океанидагидан қарийб 800 баробар кўпроқ. Агар дунё океанидаги тирик 
организмлар массасининг асосий қисми хайвонот дунёсига тўғри келса, 
қуруқликда аксинча биомассанинг 99% га яқини яшил ўсимликлар 
массасига тўғри келади. Океанларда организмлар нотекис тақсимланган 
бўлсада, уларни қарийб хамма жойда, океан юзасидан унинг тубигача 
бўлган жойда учратишимиз мумкин. Материкларда ўсимликлар юбқа 


127 
парда сифатида тарқалган бўлиб, баъзи жойларда, масалан материк 
музликлари тарқалган жойларда деярли йўқ. 
Атроф – муҳитни шароитига мослашган ҳолда организмлар ўзига хос 
ташқи кўринишга, физиологик хусусиятларга, ички тузилиша эга 
бўлганлар. Ўсимлик ва хайвонот дунёсини тарқалишига ҳар хил экологик 
омиллар катта таъсир кўрсатади. Улар уч гурух омилларидан иборат 
бўлиб, абиотик, биотик ва антропоген омилларга ажратилади. Абиотик 
омиллар ичида иқлимий, тупроқ омиллари муҳим ахамиятга эга. 
Ўсимликлар танасидаги асосий жараёнлар – фотосинтез, транспирация 
модда алмашиши фақат маълум шароитда иссиқлик, намлик ёруғлик 
етарлича бўлгандагина амалга ошади. Ўсимликларни географик 
тарқалишида айниқса ҳароратнинг таъсири жуда катта. Қурукликдаги ҳар 
хил ландшафт турларининг тарқалиши хам шу омил билан боғлиқ. 
Масалан, Европада кенгбаргли дуб дарахтининг тарқалиш чегараси январ 
ойининг 0
0
изотермаси билан чегараланган бўлса, хурмо дарахтининг 
шимолий чегараси йиллик +19

изотерма билан чекланган. Ҳаво ҳарорати 
билан 
хайвонларнинг 
физиологик 
ва 
морфологик 
тузилишида, 
ўсимликларнинг ташқи кўринишига шамолнинг таъсири хақида кўплаб 
маълумотлар мавжуд. 
Ер ости ўсимликлари учун намликнинг ахамияти жуда катта. 
Ўсимликлар ўзига керакли сувни тупроқдан томирлари орқали сўриб 
олади ва яшил қисми орқали буғлатади. Масалан, битта оқ қайин суткасига 
75 л, бук дарахти 100 л, липа дарахти 200 л гача сувни буђлатади. Сувга 
бўлган муносабатига қараб ўсимликлар гидрофитлар, мезофитлар, 
ксерофитларга ажратилади. 
Организмлар ҳаётида биотик омиллар хам мухим ахамиятга эга. Ҳар 
бир тирик организм бошқа организмлар мавжуд муҳитда, улар билан 
чамбарчас боғланган холда яшайди. Натижада бир – бири билан боғланган 
организмлар тўплами вужудга келиб улар биогеоценозни вужудга 
келтиради. 
Юқорида кўрсатилган омиллар натижасида материкларда географик 
жараёнларни бўйлама ва кўндаланг зоналари вужудга келган. Ўсимликлар 
массасини географик минтақалар бўйлаб тарқалишида ўзига хос қонуният 
мавжуд бўлиб, у асосан атмосфера циркуляцияси ва радиацион чегаралар 
билан боғлиқ. Олинган маълумотларга қараганда биомассанинг энг кўп 
миқдори экваториал минтақага тўғри келади. Тропик минтақага борган 
сари уни миқдори камайиб, мўътадил минтақада яна бироз кўпаяди. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish